NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил

Тинчлик - барқарорлик омили

Июль 08
15:20 2016

Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида “Тинчлик ва осойишталик-барча ютуқларимиз асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикас Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзМТДП фракцияси аъзолари Шуҳратжон Тўхтабоев, Нодиржон Мухторов, вилоят Кенгаши депутатлари, Наманган Давлат университети профессори Турсунбой Файзуллаев, Наманган муҳандислик-технология институти ректори, ЎзМТДП депутатлик гуруҳи раҳбари Одилжон Маматкаримов мустақиллик биз учун ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича ўтмишда тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятларни яратиб берганини таъкидладилар.

Мулоқотда Президентимизнинг шу йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида илгари сурилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, ЎзМТДПнинг чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, шу асосда кенг кўламли ишлар қилинаётгани қайд этилди.

Истиқлол шарофати билан миллий давлатчилигимиз қайта тикланди, Ўзбекистон жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримовтомонидан ишлаб чиқилган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегиясини амалга оширилгани бугунги кунда биз танлаган, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлининг нақадар тўғри ва ҳаётий эканини тасдиқлади.

Бунинг амалий исботини мамлакатнинг қудрати ва иқтисодий салоҳияти тобора ортиб, ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари охирги 11 йил давомида жаҳондаги саноқли давлатлар қаторида 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётганида, аҳолимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати юксалиб бораётганида яққол кўриш мумкин. Айтиш жоизки, юртимиздаги бундай барқарор юқори иқтисодий ўсиш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасининг юксалиши – энг аввало, тинчлик туфайли таъминланмоқда.

Давра суҳбати иштирокчилари айтиб ўтишганидек, бугун биз бошимиздан кечираётган ўта таҳликали замонда, ён-атрофимизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашимиз, миллатлар ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Мулоқотда партия ташкилотлари томонидан жойларда истиқлол шодиёнасига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар таъсирчанлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбир якунида “Оилалар саодати – мустақиллик самараси” кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган Уйчи туманидан Акмалжон Раҳимовлар оиласига ташаккурнома, ЎзМТДП дастурий ғоя-мақсадларига хайрихоҳ бўлган бир гуруҳ ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби.

Мавзуга оид

  1. Экологик экспертиза – табиатни асраш омили

    Наманганда салбий экологик оқибатларнинг олдини олишда давлат экологик экспертизасини ўтказиш самаралари мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 
     

    2016-07-26 09:09:581093

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz