NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Тинчлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик!

Май 19
13:37 2018

Мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам бугун юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, тинчликсевар сиёсат олиб бориш, халқ фаровонлиги, юрт ободлиги, келажагимиз равнақи йўлида хизмат қилишни ўзининг устувор вазифаси этиб белгилаган.

Ёшлар масаласи мамлакат тараққиёти ва равнақи билан бевосита боғлиқ экан, ушбу муҳим вазифаларни ҳал этишда ёшларга таълим ва тарбия бериш, айнан сифатли таълим-тарбия бериш, уларни турли ҳил маънавий, мафкуравий таҳдидлардан асраш давримизнинг ўта долзарб вазифаларидан биридир.

Наманган шаҳар хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Адолат” СДП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган ёшларни етиштириб бериш, экстремизм, терроризм иллатларига қарши ғоявий кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш мақсадида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида ўтказилган республика кўргазмали сайёр амалий семинари ўтказилди.

Семинарда партия сиёсий кенгаши марказий аппарати масъул ходимлари, ҳудудий Кенгаш фаоллари, депутатлар, вилоят ИИБ Терроризм ва эктремизмга қарши курашиш бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

“Адолат” СДП сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, партия вилоят кенгаши раиси Исроил Жўраев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили ўринбосари Обидхон Икромов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори ёшларда соғлом дунёқараш, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Ўзаро мулоқотда ёшлар ўз фикрларини эркин билдирар эканлар, мафкуравий иммунитети мустаҳкам, шукроналик туйғуларини ҳис қила олувчи, ўзини ва ватандошларини ҳурмат қилган, лоқайдликни иллат деб билган, “оила” ва “она макон” деб аталган даргоҳларнинг қутлуғ эканлигини англаган фуқаролар – Ватанимизнинг ҳақиқий ҳимоячилари бўла олишларини, улар бор экан, ҳеч қандай ёвуз кучлар тинчлигимизга таҳдид қила олмаслигини айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган ва айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан кенг жамоатчилик фикри, маҳалла фаоллари, ёшлар ва депутатлар таклифлари ҳам ўрганилди.

Тадбир доирасида Наманган давлат университети, санъат ҳамда қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежлари талабаларининг “Тинчлик – менинг нигоҳимда” мавзуидаги расмлар кўргазмаси ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши курашишга бағишланган саҳна кўриниши, 33-мактаб ўқувчиларининг “Турон-патриаот” гуруҳининг ҳарбий-ватанпарварлик чиқишлари катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси

Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати.

 

Мавзуга оид

  1. Тинчлик - барқарорлик омили

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида “Тинчлик ва осойишталик-барча ютуқларимиз асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

    2016-07-08 15:20:50786
  1. Мустақил тараққиёт йўлимизнинг теран таҳлили

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” ва “Ҳаёт синовларида тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” номли китоблари “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди. 
     

    2016-07-14 09:06:01666
  1. Аҳоли саломатлиги йўлида

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган патронаж ойлиги тадбирлари Наманган вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилмоқда. 

    2016-07-13 07:49:211026
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28856
  1. Тозалик йўлида бирлашайлик!

    Наманган шаҳридаги “Шодибек” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов ва бошқалар ҳам мавзугша доир қизиқарли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Хусусан, аҳоли истиқомат жойларидаги экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини пухта йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

    2017-12-16 10:51:26471

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz