NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргинома 12:47 18/06/2018
Батафсил
Баҳринисо Олимпиада сари одимламоқда 10:00 18/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Баҳринисо Бобоева шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Палембанг шаҳрида бўладиган XVIII Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Батафсил
Ҳажга бориш тартибидан хабардормисиз? 20:13 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Ҳаж»га борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш учун маҳалла органлари туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳри билан тасдиқланган, варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган журнал юритади.
Батафсил
"Адолат"чилар ёшларни тадбиркорликка чорламоқда 19:43 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқ. Шунинг учун  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизларни  бу соҳага жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ...

Батафсил
"Истеъдод мактаби": ёш ижодкорлар Наманганда сараланди 20:08 16/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Семинар доирасида ёш ижодкорлар учун бадиий таржима, бадиий публицистика, драматургия, назм ва наср каби йўналишлар бўйича машғулотлар, маҳорат сабоқлари ўтказилди. Фаол иштирокчиларга Наманган вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил

Тоғ бағридаги лола

Март 05
14:52 2017

Нафосат қалб гўзаллигининг ёрқин намунасидир. У ҳар қандай гўзаллик намунасига янада кўрк бахш этиб, ҳаёт куйининг майин торларини аста чертади, ижод сари илҳомлантиради.

Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимиз оддийгина қишлоқ қизи. Унинг ҳаётга бўлган меҳри, санъатга бўлган иштиёқи ўзгача.

Нарцисса   Маматбоева 2001 йил 8  февралда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Нанай қишлоғида туғилган. 54-умумтаълим мактабида таҳсил олган.  Болалик чоғлариданоқ санъатнинг нафис санъат тури - рақс йўналишига қизиқишлари боис мактабда ташкил этилган "Дўстлик" болалар рақс дастасига қатнай бошлади. Устози Изетелу Асел Кабыкеновнадан рақс сирларини қунт билан эгаллади. Бора-бора унинг саҳнаси қишлоқ маданият уйи, турли танловлар, тадбирлар бўлди.

 Нарцисса кўплаб концертларда иштирок этиб,  ўз мухлисларини қувонтиради.  Илк муваффақиятини 2011 йилда вилоят миқёсида ўтказилган Наврўз сайлида қўлга киритди. Ҳинд йўналишидаги "Пичоқ" рақси билан “Энг яхши рақс ижрочиси” номинациясига эга бўлди. “Камалак” болалар ташкилоти томонидан тақдирланган қизнинг орзулари янада жўш урди.  2012  йилда "Ҳур ўлкамнинг ҳур чечаги" кўрик-танловининг энг фаол иштирокчиси бўлди. 2013  йилда “Янги авлод” кўрик-танловида ҳам иштирок этиб, “Энг яхши рақс ижрочиси” номинациясини қўлга киритди. Миллий ва чет эллар рақсини маромига етказиб ижро этаётган ёш раққоса айни кунда Наманган санъат коллежига ўқишга киришга тайёргарлик кўрмоқда.

Нарциссанинг бугунги ютуқлари юртимизда санъат соҳасида болаларга яратилаётган шароитлар, мактабда мусиқага бўлган улкан эътибордандир. Истеъдод эгасининг бошқа қирралари ҳам бор. У ўзбек тили фанидан  ҳар йили ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган “Билимлар беллашуви”да фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. 

Тоғлар бағрида камолга етаётган қизалоқнинг орзулари бир олам. У Мукаррама Турғунбоева, Тамарахоним каби ўзбек рақс санъатини бутун дунёга таратиш ниятида. Нозиккина жуссасига улкан мақсадларни жо этган Нарциссанинг бу довонларни забт этишига шак-шубҳа йўқ.

Гулбаҳор Мухитдинова.

Мавзуга оид

  1. ТОҒ ОРАЛАБ, ДОВОН ОШИБ...

    Йигирма беш йил муқаддам Тошкентга бориш учун бир ҳафта олдин тайёргарлик кўра бошлар эдик десангиз, бугун муболағадай туюлади. Аслида ҳам шундай эди: самолётни қўяберинг, ҳатто поездга ҳам чиптани “предварительний касса” дан бир ҳафта-ўн кун олдин олиб қўймасангиз, айнан кетадиган кунингиз вокзал кассаларидан  асло чипта олиб бўлмас эди. Бундан ташқари поезд Намангандан Тошкентга тунда ўн икки соат йўл босар, ним қоронғи, ёзда иссиқ, қишда совуқ вагонларда манзилга етгунингизча бўларингиз бўлар эди. Шундай қилиб икки соатда битадиган иш учун қарийб уч кун умрингиз  пойтахт  сафари билан боғлиқ югур-юугурлар ўтиб кетарди.

     

    2016-06-22 10:06:03978
  1. Лола Каримова-Тиллаева: Тошкентда қайта қурилаётган масжидга

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номи Тошкент шаҳрида қайта қурилаётган масжидлардан бирига қўйилади. Бу ҳақда марҳум президентнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева маълум қилган.

    2016-09-13 12:40:50881

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz