NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

ТОҒ ОРАЛАБ, ДОВОН ОШИБ...

Июнь 22
10:06 2016

Йигирма беш йил муқаддам Тошкентга бориш учун бир ҳафта олдин тайёргарлик кўра бошлар эдик десангиз, бугун муболағадай туюлади. Аслида ҳам шундай эди: самолётни қўяберинг, ҳатто поездга ҳам чиптани “предварительний касса” дан бир ҳафта-ўн кун олдин олиб қўймасангиз, айнан кетадиган кунингиз вокзал кассаларидан  асло чипта олиб бўлмас эди. Бундан ташқари поезд Намангандан Тошкентга тунда ўн икки соат йўл босар, ним қоронғи, ёзда иссиқ, қишда совуқ вагонларда манзилга етгунингизча бўларингиз бўлар эди. Шундай қилиб икки соатда битадиган иш учун қарийб уч кун умрингиз  пойтахт  сафари билан боғлиқ югур-юугурлар ўтиб кетарди.

Бугун-чи?

Дарҳақиқат, мустақиллик шарофати билан Қамчиқ довони оша, тоғларни тешиб барпо этилган ўзбек миллий автомагистрали орқали ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий автомобилда  Тошкентга бир кунда ҳатто икки марта      ғиз-ғиз бориб келаётган тадбиркор юртдошларимиз, айниқса ёшлар учун юқоридаги гаплар ақл бовар қилмас ҳолат бўлиб қолди.

Миллий истиқлолимизнинг йигирма беш йиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида барпо этилган ва аср бунёдкорлиги деб эътироф этилаётган Ангрен –Поп темирйўлининг қурилиши эса Фарғона водийси аҳлининг йўл азоби билан боғлиқ армонлари интиҳоси ва орзулари ибтидоси бўлди. Йўқ, бу лойиҳа нафақат водий, нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё ва европа давлатлари учун ҳам беқиёс аҳамиятга эга бўлган муҳандислик иншооти бўлди. Зеро, мазкур темирйўл тармоғи келажакда Хитой – Марказий Осиё – Европа халқаро транзит коридорининг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республакаси Президентининг 2013 йил 18 июндаги                “Ангрен – Поп электрлаштирилган темирйўл линиясини қурилишини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори  асосида амалга оширилган бу улкан лойиҳада  мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти, халқимизнинг  бунёдкорлик қудрати ўзининг ёрқин ифодасини топди. Гап текисликда темирйўл қуриш устида бўлганида, балки юқоридагидай ғурурли жумлалар ноўрин бўлар эди. Бироқ, бизнинг  Ангрен – Поп электрлаштирилган темирйўлимиз кўз олдингизда денгиз сатҳидан қарийб уч минг метргача баландликка интилган қоятошли тоғлар, даралар оша гоҳ кўтарилиб, гоҳ пастга эниб, гоҳ буралиб, гоҳ сув бўйлаб  намоён бўладики, қурувчиларнинг қандай мураккаб шароитда, унданда мураккаброқ вазифани уддасидан чиққанларига лол қоласиз. “Ўзбекистон темирйўллари” давлат акционерлик компанияси ахборот хизмати маълумотларига кўра Ангрен – Поп темирйўл тармоғи қурилиши мураккаблиги бўйича дунёнинг биринчи саккизлигидан жой олди. Сифат ва қурилиш ишларининг жаҳон андозалари талабига мос келиши Германиянинг “DB International GmbH” компанияси томонидан амалга оширилди. 

Чунончи, мазкур аср қурилишида қарийб 125 чақирим масофага пўлат излар ётқизилди. Унинг ҳар жиҳатдан қулай ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида 300 га яқин сув ўтказигич ва олтита йўл ўтказгич иншооти қурилди. Умумий узунлиги 150 метрдан ортиқ кўприк реконструкция қилинди. Замонавий муҳандислик технологиялари асосида янги қурилган умумий узунлиги 2100 метр бўлган кўприклар воситасида жарликлар, тоғ ўркачлари бир-бирига  туташтирилди. Бундан ташқари тўртта станция, тўртта разъезд, иккита вокзал қурилди. Энг ҳайрат ва ғурур-ифтихорга сазовор иш эса тоғ бағрини ўйиб, 19 километрдан зиёд масофада тоғости йўли ўтказилганидир.  Ангрен – Поп электрлаштирилган темирйўлини қурилишига давлат бюджети, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК, Хитойнинг “Эксимбанк” и ва Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан жами 1097,6 миллиард сўм сармоя йўналтирилган.

Айни кунларда Поп тумани худудидан ўтувчи темирйўл минтақаси бўйлаб 64 километр худудини ободонлаштириш, қурилиш ишлари якунига етказилиб, дастлабки поездни тантанали кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Лойиҳанинг мақсади Фарғона водийси билан Республиканинг бошқа ҳудудлар билан темир йўл алоқасини тиклаш, Қамчиқ довонида транспорт ва юк ташиш оқими зўриқишини камайтириш, вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортида сарф-ҳаражатларни камайтириш ҳамда бюджетдан ҳисобидан сарфланаётган ҳаражатлар (кўмир ва бошқа юк ташишлар) ни камайтиришдан иборат. Бунда йўловчи ташиш йилига 611,7 минг кишини ташкил этса, йилига 2067,1 миллион тн юк ташиш имконияти яратилади.

Шунингдек, вилоятда туризмни ривожлантириш, ҳудудни инвестицион жозибадорлигини ошириш билан бирга жаҳоннинг Шарқий бозорига янги транзит транспорт коридори яратиш ҳам кўзда тутилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур лойиҳа тўла ишга туширилганда транзит юк ташиш ҳисобига 85,0 миллион доллар миқдорида валюта заҳираси яратилиши мумкин.

Шунингдек, лойиҳа ишга туширилиши билан 933 янги иш ўрни яратилиб, шундан 660 тадан ортиғи Наманган вилояти ҳисобига тўғри келади.

Бундан ташқари Поп туманидаги Сардала массивида хорижий фуқароларни қабул қилиш имкониятига эга бўлган туристик база, гольф ва бошқа дам олиш масканлари ташкил этиш ҳамда турли инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган. Зеро, тоғли туманнинг бетакрор ғузал манзаралари, “Туяли мозор”, “Она кўз ёши”, “Келинчак тошлари” сингари табиат зиёратгоҳлари, Бобойи Хамадоний, Бусмат ота, Шайхи зинда ота каби улуғ авлиёларнинг мақбаралари ҳамиша сайёҳ ва зиёратчилар билан гавжумки, темирйўл ишга тушиши билан бу жойлар хорижий сайёҳлар эътиборидан ҳами четда қолмайди.

Ангрен-Поп темирйўлининг қурилиши халқимиз бунёдкорлиги тарихида мисли кўрилмаган иш бўлди.  У нафақт иқтисодиётимизни юксалтириш йўлида, балки муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида буюк давлат қураётган ўзбек халқининг меҳнат шон-шавкати, жасоратининг рамзи сифатида барчамизга янада кўтаринкилик бағишлаб, келажагимизга ишончимизни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

 

Акрамжон САТТОРОВ,

Манба:”Наманган ҳақиқати”

Мавзуга оид

  1. Тоғ бағридаги лола

    Нафосат қалб гўзаллигининг ёрқин намунасидир. У ҳар қандай гўзаллик намунасига янада кўрк бахш этиб, ҳаёт куйининг майин торларини аста чертади, ижод сари илҳомлантиради.

    2017-03-05 14:52:297653

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz