NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил
ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ! 16:14 17/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Батафсил

Тоҳир Усмонов: «Профессионалликка «Бока Хуниорс» билан эришмоқчиман» (Архив)

Октябрь 10
09:20 2016

Бундан бир неча кун олдин юртимиз ОАВларида шов-шувли янгилик пайдо бўлди: ўзбекистонлик ёш футболчи Аргентинанинг машҳур «Бока Хуниорс» клуби тизимида, аниқроғи, ушбу жамоанинг АҚШдаги U-23 филиалида тўп сўрадиган бўлди. Мазкур хабар жамоатчилик ўртасида етарлича қизиқиш уйғотганини инобатга олиб, «Фейсбук» тармоғи орқали бу футболчи, яъни Тоҳиржон Усмоновни қидириб топиб, у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Ўйлаймизки, кўпчилик учун нотаниш бўлган ушбу футболчининг фикр­лари ҳеч бир спорт мухлисини бефарқ қолдирмайди.

- Салом, Тоҳир! Аввало, ўқувчиларимизга ўзингизни яқиндан таништирсангиз.

- Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида туғилганман. 9 ёшга тўлганимда оиламиз билан АҚШга кўчиб келганмиз. Футболга қизиқишим, асосан, 14 ёшимда бошланган. Биринчи бўлиб Нью-Жерси штатининг «Моунт Оливе» футбол мактабида 4 йил таҳсил олдим. Сўнг Ўзбекистонда, «Пахтакор» ёшлари жамоасида тўп сурдим. Шу давр ичида «Андижон» клуби билан бир йиллик шартномага эга бўлдим. Шартнома муддати якунлангандан кейин яна АҚШга қайтиб кетдим. Ҳозирда дунёнинг машҳур клубларидан бири бўлган «Бока Хуниорс»нинг U-23 жамоаси футболчисиман.

- Оилангизда яна кимдир футболга қизиқадими?

- Тўғриси, яқин қариндошларимдан ҳеч бири футболга ўзгача меҳр қўймаган. Фақатгина мен шу соҳани танлашга қарор қилдим.

- Эҳтимол, Америкага кетишингизга ҳам худди шу спорт тури сабаб бўлгандир?!

- Йўқ, биз АҚШга келган вақтларда мен ҳали ёш бола эдим. Бу ерга келиши оила аъзоларим исташган. Мактабни ҳам шу ерда тамомладим. Футболга қизиқиш эса кейинроқ пайдо бўлди.

- Барчага маълумки, АҚШда футбол унчалик ривожланмаган спорт тури ҳисобланади ва баскетбол, бейсбол ўйинларига қизиқиш нисбатан кучлироқ. Шуни инобатга олсак, сиз нега айнан футболчи бўлишни истадингиз?

- Менга футбол ўйнаш ёқади. Шунинг учун танловим худди шу спорт турида тўхтади. Лекин тўғри айтдингиз, бу ерда баскетбол ва бейсбол кўпроқ оммалашган. Тўғри, мен бошқа спорт турлари билан шуғулланишим ҳам мумкин эди. Лекин юқорида айтганимдек, фақат футболчи бўлишни истаганман. Келажакда проффесионал футболчи бўлишни орзу қилардим. Бунинг учун ҳозирда ҳам ҳар кун, ҳар дақиқа тинимсиз ишлаб келаяпман. Энг муҳими, меҳнатларим бесамар кетмади ва «Бока Хуниорс»нинг АҚШдаги жамосига қабул қилиндим.

- Демак, «Бока Хуниорс» скаутлари сизнинг ўйинларингизни кузатганларидан сўнг ўз академияларига таклиф қилишибди-да, шундайми?

- Йўқ, таклиф клуб академияси томонидан бўлмади. Аксинча, мен ўзим айнан шу клубга қўшилишга қарор қилдим. Шу мақсадда клуб базасига келдим. У ерда машғулот ўтаётган мураббийлар мурожаатимдан сўнг қўлимга копток бериб, майдонда синаб кўришди ва ҳаракатларимни синчиклаб кузатишди. Бу вақтда 200 нафардан ортиқ ёшлар синовдан ўтаётган эди. Шукурки, менинг ҳаракатларим мутахассисларда ижобий таассурот уйғотди.

- Бунгача Ўзбекистон клубларидан таклифлар олганмисиз?

- Ҳозиргача фақат «Андижон» клубида бир йил тўп сурдим, холос. Бу вақт давомида бир қанча иқтидорли футболчилар, маҳоратли мураббийлар билан танишдим. Айни пайтда эса менда ўзбек клубларидан таклиф йўқ.

- «Андижон» таркибида расмий ўйинларда неча бора майдонга тушгансиз?

- Буни аниқ айта олмайман. Лекин унчалик кўп эмас... «Андижон» клуби раҳбарияти ажойиб жамоа шакллантирган эди. Клуб таркибида унчалик кўп майдонга тушмаган бўлсамда, у ерда ўтказган дамлар ҳамон ёдимдан чиқмаган.

- Келажакдаги ниятларингиз қандай?

- Ҳозирда ҳаётимдаги энг омадли кунни кутиб яшамоқдаман, яъни Ўзбекистон термаси либосида майдонга тушиш... Бу - менинг ҳозирча амалга ошмаган орзуларимдан бири. У амалга ошса, ўзимни бахтли инсонлар қаторига қўшган бўлардим.

- Ўзбекистон клубларидан бири сизга қизиқиш билдирса, қандай йўл тутардингиз? Айтайлик, яна «Андижон»...

- Очиғи, ҳозирча бундай таклифларга эътибор қарата олмайман. Чунки, ўзи яқиндагина «Бока Хуниорс» билан шартнома имзоладим ва фаолиятимни шу клубда давом эттирмоқчиман. Клубдаги шароитлар менга маъқул келди. Профессионал футболчи бўлиш мақсадига айнан шу клуб билан бирга эришиш ниятидаман.

- Сизнингча, яхши савия­даги ўйин намойиш қилиш учун энг муҳим омил нима? Жисмоний ҳолатми ёхуд юксак техник салоҳиятнинг юқорилиги?

- Футболда асосан жисмоний ҳолат рақибдан устунроқ бўлиш керак. Жисмоний тайёргарликларни аъло даражада бажаргандан сўнг футболчида ўз-ўзидан техникавий салоҳият ва майдонни кўриш қобилияти пайдо бўлиб бораверади. Биласизми, мен майдонда бажараётган ҳаракатларимни ўз ён дафтарчамга қайд қилиб бораман. Бундан мақсад эса қилган хатоларимни қайта такрорламаслик ҳамда уларни бартараф қилишдан иборат. Шунингдек, жамоадошларимиз билан бирга йўл қўйилган камчиликларни ҳам таҳлил қилиб чиқамиз, доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу ишни ўз хоҳишимиз билан, мураббийнинг диққати тушмайдиган пайтда бажарамиз. Кичик хатоларни вақтида бартараф этмасангиз, улар куни келиб каттароқ хатога айланади. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам мағлуб бўлиш ёқимсиз ҳолат. Мен эса буни сира истамайман.

- Дунё клубларидан қайси бирига мухлислик қиласиз?

- Барча номдор клубларнинг ўйинларини кузатиб бораман, лекин уларнинг ҳеч бирига астойдил мухлислик қилмайман. Фаолиятимга бевосита боғлиқ бўлгани учун кўпроқ «Бока Хуниорс» жамоасининг ўйин­ларини кузатиб бораман, клуб кўрсатаётган натижаларига бефарқ эмасман. Ўзим тўп тепаётган АҚШдаги «Бока Хуниорс» клубини эса чин дилдан қўллаб-қувватлайман.

- Кумирингиз ким?

- Менинг кумирим - Роналдиньо. Унинг ўйинлари, майдонда кўрсатган мўъжизаларига қойил қолмасдан илож йўқ. Роналдиньо қайси клуб таркибида ўйнашидан қатъий назар, ўз жамоасининг етакчиси бўлиб келган. Ўзим ҳам майдонда бразилиялик футболчи каби ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасини бажараман.

- Қизиқ, нега айнан «Бока Хуниорс»ни танладингиз. Олдингизда бошқа танлаш варианти ҳам бормиди?

- Ҳа, албатта. Лекин «Бока»нинг АҚШда очилган клубида ўйнаш мен учун энг яхши танлов бўлиб туюлди. Шу тариқа, бу менинг АҚШдаги биринчи проффесионал клубимга айланди. Ҳозирда жамоа аъзолари ва раҳбарият билан муносабатларимиз яхши. Клуб либосидаги биринчи расмий дебют ўйинда майдонга тушишни сабр­сизлик билан кутяпман. «Бока Хуниорс» клубининг натижалари яхшиланишига ўз ҳиссамни қўшсам дейман. Клуб равнақи учун қўлдан келган барча ишни амалга оширмоқчиман.

- Бу жамоа ҳақида кенгроқ тўхталсангиз...

- «Бока Хуниорс» - АҚШ чемпионати (MLS) таркибига кириш учун даъвогарлик қилувчи клублардан бири. Энди футбол оламида «Бока Хуниорс» жамоаси сони 2тага етди. Бири Аргентинада, иккинчиси АҚШ чемпионатида. Ушбу клуб таркибидаги дебют машғулотимни яхши ўтказдим. Клуб таркибига кўплаб иқтидорли футболчилар жалб қилинган. Бу футболчилар профессионал даражага чиққанларидан сўнг Европанинг етакчи чемпионатларида тўп суриш имконига эга бўлишади. Яъни, клуб футболчилар келажагини таъминлашни кўзлайди. «Бока Хуниорс»нинг мақсади - замонавий жаҳон футболи даражасига мос келадиган ўйинчиларни тайёрлаб бериш. қисқаси, мен бу клуб футболчиси бўлганимдан фахрланаман.

- Яқинларингиз ва ҳам­юртларингизга тилакларингиз...

- Менинг орзуйим ушалишига, яъни футболчи бўлиб етишишимга онажоним катта ҳисса қўшганлар. Вақтида қўллаб-қувватлайдилар, қийинчилик ва яхши кунларда доим мен билан бирга турадилар. Ҳар бир она ўз фарзандини келажакда яхши инсон бўлиб камол топишини истайди. Ойижонимни ҳам ҳудди шундай оналар қаторидалар. Уларнинг мен учун қилган меҳнатлари катта ва уларнинг самараси яқин вақт ичида ўз мевасини беришига ишонаман. Ҳозиргача эришган муваффақиятлардан мамнунман. Ўзбекистонда оиламизни таниган яқинларимизга ва мени қўллаб-қувватлайдиган барча мухлисларга каттакон раҳмат айтаман. InterFutbol ва InterSPort газеталарига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман.

 

"ИНТЕРСПОРТ" газетаси

 Акмал Эшонхонов суҳбатлашди.

Мавзуга оид

  1. Мираброр Усмонов давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонига сазовор бўлди.
     

    2016-09-24 09:38:49545
  1. Бока Хуниорс ўйинчиси Тоҳир Усмонов: Терма жамоа формаси учун жонимни беришга тайёрман! (ВИДЕО)

    Аргентинанинг машҳур Бока Хуниорс жамоасида тўп сураётган ҳамюртимиз, асли наманганлик Тоҳир Усмонов янги йил арафасида vodiymedia.uz сайтига эксклюзив интервью берди.

    2016-12-29 13:12:57407
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451025
  1. «Бока Хуниорс»даги ўзбек футболчиси нимадан ранжийди?

    «Бока Хуниорс»даги футболчимиз Тохир Усманов билан эксклюзив суҳбат. 
    Тоҳир Усманов аслида қайси жамоада ўйнашни истайди?

    2016-12-27 14:04:20432

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz