NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

ТОМА-ТОМА КЎЛ БЎЛУР…

Июнь 15
09:45 2016

Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг диний эътиқод эркинлиги, ижтимоий келиб чиқиши, миллатидан қатъий назар қонун олдида тенглиги кафолатлаб қўйилган.

Биз имом хатибларнинг давлат ва жамият олдидаги муҳим вазифамиз - Исломнинг тинчлик ва биродарлик дини эканини, муқаддас динимиз замиридаги асил мазмун-моҳиятни тўғри талқин эта олишдек масъулиятни тўлиқ адо эта олишимиз шарт.

Истиқлол айёмини нишонлаш арафасида ҳар йили мустақиллик тадбирларини ўтказишдаги рамзий шиор барча юртдошларимизнинг қалбида акс-садо беради. Энг улуғ, энг азиз байрамнинг қутлуғ 25 йиллиги арафасидаги «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» эзгу шиор чиндан ҳам теран мазмунга эга. Унда ифодаланган сўзлар бизни фидойиликка, ватанпарварликка ундаб туради.

Куни кеча ўзим фаолият олиб бораётган Наманган шаҳридаги Яҳёхон тўра жомеъ масжидида  Истиқлол айёмини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш тўғрисида суҳбатлашдик. Одамларимизнинг кайфияти баланд, ишчанлик руҳи сезилиб турибди. Юртимиздаги ўзгаришларга бефарқ эмас, ҳар бир кишининг ўз фикри бор. Кимдир томорқадан катта даромад оляпти, яна кимдир тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлардан фойдаланган ва рўзғори бут, кўнгли хотиржам. Кимнингдир ўғли чет элга грант асосида олий ўқув юртига қабул қилинибди. Яна кимнингдир фарзанди спорт соҳасида халқаро миқёсда ютуққа эришибди. Хуллас, муваффақиятга эришмаганки, оиланинг ўзи қолмабди ҳисоб. Албатта, бундай фаровонлик учун, тўкин-сочинлик учун Яратганга шукр келтиришимиз, шундай юртда яшаш бахти насиб этганидан хурсанд бўлишимиз керак. Ва Ватан тараққиётида ҳар биримизнинг алоҳида ҳиссамиз ҳам бўлиши керак. Тома-тома кўл бўлур, деган нақл бежиз айтилмаган. Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги бирдамлигимиз, собитқадамлигимиз, амалий ҳаракатларимиз юртимизнинг бундан-да юксак марралар сари элтади, шубҳасиз.

Нуриллоҳ ЖАМОЛОВ,

Наманган шаҳридаги Яҳёхон тўра жомеъ масжиди имом хатиби.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz