NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Навбатдаги таъмагирлик: Наманганда божхоначини зиёфат баҳона порага ундаган шахс ушланди 18:28 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оммавий ахборот воситалари орқали коррупция ва таъмагирликнинг олдини олиш, пора олмаслик ва давлат хизмати ходимларига пора беришни таклиф қилмаслик, ушбу жиноят учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тарғиб қилинаётган бўлишига қарамасдан, айрим кимсалар ўз ғараз мақсадлари йўлида давлат хизмати ходимларига пора беришга уринаётганликлари ачинарли ғоят ачинарлидир.
Батафсил
Наманганлик Муҳаммадқодир Ўсмирлар Олимпиадасида совриндор бўлди! 18:02 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
- Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланарди. Атиги 1 килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди. Аммо Олимпиада кумуш медаль олганимдан хурсандман. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак, - деди Муҳаммадқодир Тоштемиров.
Батафсил
Наманганда "Энг маърифатли имом" танловининг вилоят босқичи ўтказилди 17:08 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Батафсил
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил

Тошкентда асал байрами

Декабрь 04
17:12 2017

Президентимизнинг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб берди. Унга кўра, юртимизда фаолият юритаётган асаларичиларни бирлаштириш, ўзаро тажриба алмашишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ташкил этилди. Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми муттасил ошмоқда. Бозорларда бўлган киши савдо расталарида товланаётган турфа ноз-неъматларни кўриб, она ер саховати, деҳқон ҳимматига тасанно айтади. Ушбу неъматлар орасида, айниқса, асал ўзининг шифобахш хусусиятлари билан алоҳида аҳамият касб этади. Юртимизнинг мўътадил иқлими асал йиғиш ва асал маҳсулотлари етиштириш учун жуда қулайдир. 

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ва «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки ҳамкорлигида ташкил этилган асал байрамида  икки юз элликдан ортиқ асаларичи ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Бу ҳақда хабар эшитган Наманган шаҳрида яшовчи Абдураҳмон Султонмаҳмудов пойтахтга шошди. Тўғри қилган экан, фарғоналик кекса асалчи, қарийб 41 йиллик тажрибага эга Зокиржон Сиддиқов билан танишди. Ундан соҳанинг нозик сирларини ўрганди у анчадан буён орзулаб келаётган иши асаларичиликдан астойдил кўникма олди. Абдураҳмоннинг ғайратини, мақсадини жўш урдирган муҳтарам Президентимизнинг сохага доир қарори бўлди.

Санжарбек ҲАМИДОВ.
Муаллиф олган суратлар.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz