NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
АДОЛАТЧИЛАР ТАНҚИД ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ТАНҚИД АСОСИДА ПЛЕНУМ ЎТКАЗДИЛАР 11:39 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Мазкур масала ўрганилганда партия вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи деярли барча туманларда бўлди. Унинг ишида жойлардаги фаоллар ва депутатлар ҳам иштирок этдилар. Мақсад – юқоридаги масалани шаҳар ва туман кенгашларининг сессиялари кун тартибига киритиш эди. Аммо афсуски, мутасаддиларнинг сусткашлиги туфайли бу режа қоғозда қолиб кетди.

Батафсил
Чорак аср давомида Ўзбекистондаги туб ислоҳотларнинг нима асосида амалга оширилмоқда? 11:20 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Собиқ тузум мафкураси кишанларидан озод бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт бўлди, Аммо бизнинг қайси мавзуни қачон ва қандай ёзишимиз асосан эскича сақланиб қолмоқда: аёллар, оналар, Наврўз тўғрисида март ойида, ватанпарварлик хусусида январда, болалар ҳақида июнда, Конституция мавзусида декабрда, ўқитувчи ва мураббийлар хусусида октябрда ёзамиз.

Батафсил
Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши! 11:04 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши!

Батафсил
Тозалик йўлида бирлашайлик! 10:51 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги “Шодибек” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов ва бошқалар ҳам мавзугша доир қизиқарли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Хусусан, аҳоли истиқомат жойларидаги экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини пухта йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Батафсил
6 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди 15:09 13/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида солиқ қонунчилигини бузган 103 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Батафсил

Тошкентда асал байрами

Декабрь 04
17:12 2017

Президентимизнинг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб берди. Унга кўра, юртимизда фаолият юритаётган асаларичиларни бирлаштириш, ўзаро тажриба алмашишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ташкил этилди. Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми муттасил ошмоқда. Бозорларда бўлган киши савдо расталарида товланаётган турфа ноз-неъматларни кўриб, она ер саховати, деҳқон ҳимматига тасанно айтади. Ушбу неъматлар орасида, айниқса, асал ўзининг шифобахш хусусиятлари билан алоҳида аҳамият касб этади. Юртимизнинг мўътадил иқлими асал йиғиш ва асал маҳсулотлари етиштириш учун жуда қулайдир. 

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ва «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки ҳамкорлигида ташкил этилган асал байрамида  икки юз элликдан ортиқ асаларичи ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Бу ҳақда хабар эшитган Наманган шаҳрида яшовчи Абдураҳмон Султонмаҳмудов пойтахтга шошди. Тўғри қилган экан, фарғоналик кекса асалчи, қарийб 41 йиллик тажрибага эга Зокиржон Сиддиқов билан танишди. Ундан соҳанинг нозик сирларини ўрганди у анчадан буён орзулаб келаётган иши асаларичиликдан астойдил кўникма олди. Абдураҳмоннинг ғайратини, мақсадини жўш урдирган муҳтарам Президентимизнинг сохага доир қарори бўлди.

Санжарбек ҲАМИДОВ.
Муаллиф олган суратлар.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz