NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Тошкентда қон-томир касалликлари диагностикаси ва даволаш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Май 29
18:45 2016

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида «Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: қон-томир тизимининг ўткир касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактика масалалари» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Foto: Sog‘liqni saqlash vazirligi matbuot xizmati

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон олимлари ва шошилинч тиббий ёрдам соҳаси шифокорлари билан бирга Италия, Швейцария, Финляндия, Жанубий Корея, Япония, Россиядан келган мутахассислар иштирок этди. Унда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Л. Тўйчиев, шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори А. Ҳожибоев ва бошқалар иштирок этди.

Конференцияда ўткир ва жароҳатли касалликларда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, кечиктириб бўлмайдиган жарроҳлик амалиётлари, неврология, кардиология, педиатрияда қон-томир патологиясини ташхис қўйиш ва даволаш, соҳага юқори технологияли даволаш-диагностика усулларини жорий этиш каби мавзуларда фикр алмашилди. Таниқли олимлар иштирокида бош мия томирлари касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашдаги инновациялар, нейрохирургия йўналишларида маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Мавзуга оид

  1. Беғараз донорлик акцияси: меҳрга муҳтож болаларга қон берайлик!

    Беғараз донорлик акцияси соат 8:00дан 18:00га қадар “Ирвадон” даҳасида жойлашган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази гематология бўлимида бўлиб ўтади. Азизлар, савобли ишга ўзимининг муносиб ҳиссамизни қўшайлик! 

    2018-11-30 19:40:52293
  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191158
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281048

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz