NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Тотли туйғулар туғёни

Ноябрь 16
17:28 2017

Юрагида пок инсоний туйғулар алангалаган, гўзал ва бетакрор юртимизда кечаётган юксалишлардан қалби денгиздек тўлиб-тошаётган ижодкор ёшлар орасида Темурмаликнинг ўрни ўзига яраша. Истеъдод булоғи кўз очган, толеъида қуёш балқиётган мустақил Ўзбекистоннинг оловқалб ёшлари орасида ўзига хос овозга эга ёш ижодкорнинг шеърияти билан танишар экансиз, унинг беғубор ва самимий кўнгил кечинмалари қалб торларингизни чертиб, шуурингизни гўзал хисларга ошно этади.

Соҳибқирон бобомиз Амир Темурдек забардаст, шижоатли, буюк саркарда Темур Маликдек паҳлавон бобокалонларимизга муносиб фарзанд бўлишни, замонавий ўзбек адабиётининг асл намоёндаси Тоҳир Маликдек эл ардоғида юришни дилига жо айлаган Темурмаликка юксак ижодий парвозлар тилайман.

Алишер Жўраев,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали ижодий гуруҳ раҳбари,

шоир, журналист, публицист

 

Наманган...

Келуссизми, келина деб

Забонидан томади бол,

Бир кунга деб келган одам

Ўн кун меҳмон бўлар хушхол.

 

Мазалидир патир нони,

Учратасиз минг хилини,

Қани кетдик сайр қиламиз,

Кенг ва равон Поп йўлини.

 

Биргалашиб дам оламиз,

Ба-ҳаво зўр жойларида.

Тан яйрайди чўмилсангиз,

Косонсойни сойларида.

 

Эл таниган Чустийини

Ардоқлаган қучоғида,

Чет эллик ҳам маҳлиёдир

Чустнинг дўппи, пичоғига.

 

Кенг жаҳонда бордир балки,

Ўн минг ёки юз минг қўрғон.

Олам узра ягонадир

Чиройга бой Янгиқўрғон.

 

Наманганнинг олмасига

Ўхшатсамми юзларини,

Таърифини тополмайман,

Тўрақўрғон қизларини.

 

Меҳмонга жой топилади

Қачон бўлса уйларида.

Намангансой танилмоқда,

Гуласални куйларида.

 

Курагини ерга бермас

Мингбулоқлик эр йигитлар.

Ор талашиб улоқ чопар,

Учқўрғонлик шер йигитлар.

 

Тўйларида жозиба бор,

Бўлади гул базм - кеча.

Тўй баҳона Норинсойда,

Кун ора бир назм кеча.

 

Болдек ширин садо янграр,

Булбул овоз куйчисидан,

Зулайҳо у халқ артисти,

Наманганни Уйчисидан.

 

Тўқсонида даволаниб,

Кўрдим юздан ошганини.

Билмасангиз уят бўлар,

Чортоқ шифо масканини.

 

Бир меҳмони бўлинг энди,

Машраб юрти бу маконни,

Гуллар шаҳри деб аташар,

Гулга тўлган Наманганни.

Темурмалик Воҳидов

Мавзуга оид

  1. Тошқин ҳислар, зилол туйғулар

    Истеъдодли шоир, журналист Акрамжон Сатторовнинг таваллуд санаси ақраб буржи остида эканлигида ҳам қандайдир илоҳий боғлиқлик бордек.

    2016-11-09 10:29:05664

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz