NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Тожикистон Президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади

Август 17
10:13 2018
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун (2018 йил, 17 август куни) давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.  
Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Эътироф этиш даркор, ташриф асносидаги музокараларда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг, унга узоқ муддатли ва кенг кўламли тус беришнинг устувор йўналишларини белгилаб оладилар.
Икки давлат етакчилари, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишади.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани, турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги анъанавий қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташрифи давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек, кўҳна Самарқанд шаҳрини зиёрат қилади.
 

Мавзуга оид

  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:591052
  1. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув

    Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Жамоалар Тошкентда учта учрашув ўтказишади. Хусейн Шодиев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси вакилларимизга қарши учрашувга Душанбе шаҳрида тайёргарлик кўришди. Қўшниларимиз Тошкентга 14 нафар футзалчи билан ташриф буюришди.

    2016-07-12 13:29:26882
  1. Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини 7-8 июль кунлари амалга оширади

    Президент ташрифи давомида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган Тўрақўрғондаги Исҳоқхон тўра Ибрат, Чортоқдаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳ мажмуаларига, Мингбулоқ нефть конига,  Учқўрғондаги томат пастаси экспортига ихтисослашган  “Идеал томато” заводига, Тўрақўрғондаги йирик гилос плантациясига бориши кутилмоқда.

    2017-07-05 21:26:413873
  1. Наманган туманида яшовчи 106 ёшли Морияхон момо Президентимиз томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

    «Ҳамма гап лаҳзададир. У киши ҳаётини белгилайди». Буюк донишманд  Франц Кафканинг бу ҳикмати замирида мужассам ҳаёт ҳақиқатини шундай англаб етасан киши. 

    2016-08-27 15:42:41941
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:391048

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz