NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Тубдан янгилашни Рўзиқул Бердиевдан кутган эдик, бироқ у ҳам кутган натижани кўрсата олмади...

Ноябрь 15
20:51 2017
МУҲЛИС ВА МУТАХАССИС ФИКРИ ҚАЧОН УЙҒУНЛАШАДИ?
Ўз вақтида Миржалол Қосимов терма жамоа мураббийлигини тарк этаркан тўғри гапни таъкидлаган эди; “Терма жамоага янги қон керак!”. Афсус бу таъкидни на Абрамов тушуниб етди, нада Бабаян. Улар ҳам аввалги эски тизимга ўзлари билганича бир оз ўзгартириш киритиш орқали термани кучайтиришга ҳаракат қилишди. Бироқ натижа ўзингизга аён. Мураббийларимиз салоҳияти мундиал остонасигача! Ундан уёғига ўта олишмайди. Миллий терма жамоамиз таркибини тубдан янгилашни Рўзиқул Бердиевдан кутган эдик, бироқ бу мураббий ҳам биз кутган натижани кўрсата олмади. Таркибда яна биз кўрган, биз билган футболчилар бўй кўрсата бошлади. Булар Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Владимир Козак, Иван Нагаев ва Марат Бикмаевлардир. Термага жалб қилинган қолган футболчиларга хали кўп имконият берилмагани боис улар ҳақида тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Бироқ юқорида номлари келтирилган футболчиларни нималарга “қодир”лигини ҳамма жуда яхши билади. Шу боис ҳам “янги қон” зарурияти ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. 
Биринчидан, мақсадимиз нима ўзи? Қайси мусобақага тайёргарлик кўряпмиз? 2019-йили бўлиб ўтадиган Осиё кубогигами ёки 2022-йили ўтказиладиган Жахон чемпионатигами? Унда нега барқарор ва ёшартирилган таркиб тузмаяпмиз? Нега ҳалиям эски номлардан қутила олмаяпмиз? Мазкур мусобақалар пайти кучга тўладиган, ўйини очиладиган авлодни шакиллантириш шунчалик қийинми?
Иккинчидан, нима учун ФИФА кунларидан унумли фойдалана олмаяпмиз? Нега халиям синалган рақиблар билан спарринг тушиб юрибмиз? Наҳотки назорат учун бизга янгича тактика билан, бошқача босим билан туп сурадиган, бир сўз билан айтганда бизни шошириб-ўйлантириб қўядиган термалар топилмаса? 
Учинчидан, нима учун назорат учрашувларига бу қадар суст ёндошиляпти? Ўртоқлик учрашувларига бу тарзда “югуриб-сакраш” билан эмас, ҳеч бўлмаганда Олий лигада иштирок этаётган етакчи ёки аутсайдер билан ҳам назорат учрашувини ташкиллаштириб ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрилса бўлмайдими? Бу ҳам клубларимиз учун яхши амалаёт бўлмасмиди? БААга қарши кечган ўртоқлик ўйинида шу боис ҳам комбинациялар кўринмади, футболчиларимиз ўзаро ўйин амалиётига эга эмаслиги шундоқ кўриниб қолди! 
Тўртинчидан, нега авлодлар алмашинувини мувофаққиятли амалга ошираётган Германия, Франция, Англия сингари давлатлар методини таҳлил қилиб кўрмаймиз? Ҳар доим маълум ва машҳур номларга суянамиз, наҳотки Ватан шаънини ҳимоя қилишга қодир, кўзлари ёниб турган истеъдодларни саралай олмаймиз? Нега терма жамоада ўйнаш иштиёқи борасида соғлом рақобат муҳитини шакиллантира олмаяпмиз?
Бешинчидан, термамиздаги бу ҳил мураббийлар алмашинуви нега халиям сабоқ бўла олмаяпти? Миллий жамоамизга хорижлик мураббий кераклиги шундоқ ҳам барчага аён бўлиб турибди-ку? Хуллас айтамиз десак гап кўп, бироқ “миллиардлар ўйини-футбол” шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги замонда биз немисча ҳисоб китоб, испанча аниқлик ва инглизча тезкорлик билан тўп тепиш усуллари борасида бош қотириб, термамизни “янги қон” билан бойитмас эканмиз ортда қолиб кетаверамиз. 

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541068
  1. Ислом Каримов номи берилган халқаро аэропорт тубдан яхшиланади

    Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади.

    2017-05-04 16:10:58658
  1. Сохта авиачипталар туфайли Домодедовада 30дан зиёд йўловчи ватанига кета олмади

    Бишкек ва Ўш шаҳарларига сохта авиачипта сотишда гумонланган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган.

    2016-12-29 09:56:15439
  1. Тадбиркорлар ишига аралашмасликка кафолат берилади, бироқ ҳалол ишлаш ҳам сўралади

    Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда уларга қўллаб-қувватлаш ва ишларига аралашмасликка ваъда бериб, шу қаторида бизнес вакилларидан масъулият ва ҳалоллик билан ишлашни сўрашди.

    2016-10-28 17:03:55649

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz