NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

Август 10
11:06 2016

Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Э.Саъдуллаев ва бошқалар истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида энергетика тармоғини изчил ривожлантириш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар самарасида мамлакатимиз электр энергияси таъминоти бўйича ички бозор эҳтиёжини қоплаш билан бир қаторда уни экспорт қилувчи давлатлар қаторидан муносиб жой олганини ҳам таъкидлади. 

Истиқлол йилларида электр станцияларининг қуввати 1,9 миллион киловатт/соатга ошиб, ишлаб чиқариш ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридагига нисбатан қарийб 10 миллиард киловатт/соатга кўпайди. 

Ўтган даврда Янги Ангрен иссиқлик электр станциясида 600 мегаватт, Талимаржон иссиқлик электр станциясида 800 мегаватт қувватга эга бўлган энергоблоклар ишга туширилди. Навоий иссиқлик электр станциясида қуввати 478 мегаваттли замонавий буғ-газ қурилмаси қурилди. “Тошкент иссиқлик электр марказида когенерацион газ-турбина технологиясини жорий қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуввати 27 мегаваттга эга газ-турбина қурилмаси барпо этилди. 

Ҳозирги кунда Талимaржoн, Тoшкeнт, Тахиaтoш вa Нaвoий элeктр стaнциялaридa буғ-гaз қурилмaлaрини қуриш лoйиҳaлaри бажарилмoқдa. Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини барпо қилиш лойиҳаси доирасида ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда. “Талимaржoн ИЭСини иккитa ҳaр бири 450 мегаватт қуввaтигa эгa бўлгaн буғ-гaз қурилмaсини қуриш билaн кeнгaйтириш” лoйиҳaси бўйичa биринчи вa иккинчи буғ-гaз қурилмaлaри учун буғ вa газ турбинaлaри ўрнатилмоқда. 

“Тoшкeнт ИЭСдa қуввaти 370 мегаваттга эга бўлгaн буғ-гaз қурилмaсини қуриш” лoйиҳaси доирасида қoзoн вa буғ турбинaсини йиғиш якунлaниб, қурилиш-мoнтaж, гaз турбинaсини йиғиш ишлaри oлиб бoрилмoқдa. Ушбу лойиҳани жорий йилнинг якунигача тугаллаш кўзда тутилган. 

– Мамлакатимизда табиий ресурсларни тежаш ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Ҳакимов. – Шу мақсадда “Жиззах” махсус индустриал зонасида хорижлик ҳамкорлар иштирокида қуёш энергияси орқали сув иситиш қурилмаларини ишлаб чиқарувчи “Қуёш иссиқлик энергияси” ҳамда энергия тежамкор светодиодли ёритиш қурилмаларини ишлаб чиқарувчи “Ёрқин чироқлар” корхоналари фаолияти йўлга қўйилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Самарқанд, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида ҳар бири 100 мегаватт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши режалаштирилган. 2020 йилга қадар ишлаб турган ГЭСларни модернизациялаш ва такомиллаштириш ишлари кўзда тутилган. 

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди. 

 

 

 

Мавзуга оид

  1. Янгиқўрғонда замонавий иссиқхоналар қурилмоқда, маҳсулотлар четга экспорт қилинади

    Айни кунларда ижодий жамоамиз билан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида бўлиб турибмиз.

    2017-11-28 23:42:581422
  1. Наманганулгуржисавдоинвест” замонавий совутгичли омборхонаси 3 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш қувватига эга

    Наманган вилоятидаги “Наманганулгуржисавдоинвест” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий совутгичли омборхонаси 3 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш қувватига эга. 

    2016-10-18 08:54:25887
  1. Тўрақўрғонда «Макро»нинг 44-савдо уйи очилди

    Яқин кунларда Уйчи тумани марказида ҳам «Макро»нинг янги супермаркети фаолият бошлайди.

    2017-03-17 17:23:362245
  1. Ўзбекистон март ойида иккита Talgo тезюрар поездини харид қилиши кутилмоқда

    «Ўзбекистон темир йўллари» Испаниянинг Patentas Talgo компанияси ишлаб чиқарган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлардан иккитасини харид қилади. 

    2017-02-11 10:14:281126

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz