NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил

Туризмни қачон ривожлантирамиз?...

Октябрь 15
18:05 2017

Президентимизнинг 2017 йил 12 июлдаги “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қaрори билан Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимлари жорий қилинди.

Мазкур ҳужжатларда анъанавий маданий-тарихий туризм баробарида, унинг зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, даволаш-соғломлаштириш, спорт, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик турларини кенг оммалаштириш, соҳани комплекс ривожлантиришга доир миллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти, хорижий мамлакатларнинг шу фаолият билан шуғулланадиган ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, республикамизнинг барча ҳудудида туризм индустрияси объектларини жойлаштириш, тизим учун етук кадрларни тайёрлашни тубдан такомиллаштириш каби долзарб вазифалар кўзда тутилган бўлиб, ушбу йўналишда муайян чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шунингдек, соҳада бошқарувни такомиллаштириш мақсадида “Ўзбектуризм” Миллий компанияси негизида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил қилинди.

Ушбу қaрор билан Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимлари жорий қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, унинг ижроси устидан тизимли назоратни олиб бориш учун Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Умуман, ўтган даврда туризмни жадал равнақ топтиришга қаратилган 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, изчил ижро этилмоқда.

Бундай кенг кўламли саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётир. Масалан, жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра, қарийб 1 миллион 800 минг нафар сайёҳлар мамлакатимизга келган. Бу 2016 йилнинг шу давридагига нисбатан 17 фоиз кўп. Йил охиригача сайёҳлар сони 2,5 миллион нафардан ошиши кутилаётгани, айниқса, эътиборлидир.

Бугунги тезкор замонда шу натижалар билан кифояланиб қолиш мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, 3 октябрда Юртбошимиз томонидан туризмни янада ривожлантириш борасида бошланган ишлар ижроси ҳамда истиқболдаги муҳим вазифалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда давлатимиз раҳбари ўтган қисқа даврда бажарилган ишларга баҳо берар экан, истиқболдаги долзарб вазифаларга тўхталиб, Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат эканлиги, соҳани ривожлантириш учун, аввало, инфратузилмани такомиллаштириш лозимлиги, ҳар бир йўналиш бўйича, яъни Европа, Осиё ҳамда бошқа қитъалардан келадиган сайёҳлар учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш, чартер рейслар ва темир йўллар қатновини кўпайтириш, ички туризмни янада ривожлантириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳазаларни билдирди.

Айни чоғда соҳа истиқболидаги муҳим жиҳат, бу - ҳудудлардаги барча маданий-тарихий мерос объектлари, табиий ўлкашунослик, миллий қўриқхона ҳудудларининг ягона маълумотлар базасини яратиш, туризм соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, хусусий секторнинг иштирокини янада кенгайтириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, сайёҳликни мавсумий эмас, йил давомида даромад манбаига айлантиришдан иборат эканлигига алоҳида эътибор қаратди.

Юртимизда туризмни юқори даражада ривожлантиришга қаратилган ана шу мақсадли ҳаракатларни ҳам халқ вакили — депутат сифатида, ҳам соҳани ривожлантиришни асосий мақсадларидан бири сифатида ўз дастурларида белгилаб олган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси сифатида қўллаб-қувватлаймиз. Қабул қилинган Фармон ва Қарорлар ижросини таъминлашда фаол иштирок этишдан ташқари, соҳа тараққиётини таъминлаш билан боғлиқ таклифларни илгари суриш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда фаоллик кўрсатишимиз айни заруратдир. Зотан, партиямизнинг сайловолди платформасида соҳани бугунги кун талаблари даражасида такомиллаштириш асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб қўйилган.

Нодир МУХТОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси.

Мавзуга оид

  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

    2016-08-20 15:02:34721
  1. Анвар Шаропов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4872-сон фармонига мувофиқ Шаропов Анвар Қурбонович - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    2016-12-16 14:06:45958

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz