NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Турк шифокорлари Наманганда: 15 кунлик чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди

Декабрь 26
10:02 2018

Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар кардиожарроҳлик бўлимида туркиялик ва ўзбекистонлик шифокорлар томонидан навбатдаги мураккаб операция амалга оширилди. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Олти ёшли Баҳодиржон Исроилжонов юрак туғма нуқсонидан қийналаётган эди. Болалар жарроҳи, доцент Салим Беличи ва болалар кардиологи Иброҳим Энче Баҳодиржоннинг юраги атрофида йиғилган суюқликни чиқариб, каринар бўшлиғига дренаж ўрнатиб, «перикардиоцинтез» амалиёти маҳорат билан бажарилди.

Иккинчи амалиёт якунида 15 кунлик чақалоқ Имона  Иброҳимжонованинг ҳаётига хавф солаётган марказий цианоз – юракнинг меъёридан ортиқ уриши дефибриллятор воситасида одатий маромга туширилди. Энди қизчанинг саломатлигидан хавотирланишга ҳожат қолмади.

Шунингдек, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида илмий-амалий анжуман ташкил этилиб, Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА) ташаббуси билан юртимизга келган турк олим-шифокорлари жарроҳ Юнус Эмре, доктор Умид  Доган ва доцент Али Гунешлар уч кун мобайнида «Шошилинч ҳолатларда болалар ҳаётини сақлаб қолиш», «Операциядан сўнг болаларни парваришлаш» мавзуларида машғулотлар ўтказишди. Уларда вилоятнинг даволаш - профилактика муассасалари ҳамда шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларида фаолият олиб бораётган болалар жарроҳлари, педиатрлар ва анестезиологлардан 63 нафари иштирок этди.

Анжуманда назариётчи ва амалиётчи мутахассислар педиатриядаги асосий шошилинч ёрдам, нафас етишмовчилиги ва шок ҳолатларида  ҳаво йўлини очиш ҳамда ҳаво ўтишини таъминлаш, юрак тўхташини даволаш, ритм бузилишларида ёрдам кўрсатиш, травма ҳолатларида реанимация ҳамда умуртқани фиксациялаш, бемор болани реанимациядан чиқариш каби бир қатор мавзуларида маъруза қилдилар.

Семинар-тренинг давомида ТIКА агентлиги томонидан вилоятга беғараз ёрдам сифатида замонавий реанимобиль тақдим қилинди. Мазкур тез ёрдам автомашинаси энг мукаммал тиббий асбоб-ускуна ҳамда қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, ҳар қандай оғир касалликни бошидан кечираётган беморни хавфсиз ва кафолатли равишда шифохонага етказишга ихтисослаштирилган. Айни пайтда тўртта Тayota реанимобили Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси  таркибида вилоят маркази аҳолисига шошилинч тиббий хизмат кўрсатмоқда.

© namnews.uz

 

 

Мавзуга оид

  1. Бобокалонимиз ҳаёти

    Юртимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгайиб бормоқда.

    2016-12-14 10:37:38657
  1. Мингбулоқда 5 ёшли қизчанинг ҳаёти қандай сақлаб қолинди?
    Беш ёшли Хонзода туғма юрак ҳасталиги билан дунёга келган. Фарзандининг бетоблиги ёш оила аъзоларини изтиробга солар эди. 2018 йил 30 август куни Абдурашидовлар хонадони учун тарихий сана сифатида узоқ вақт унутилмаслиги шубҳасиз.
    2018-08-31 16:41:582260
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:071035
  1. Асабий ўйин, аммо натижа бор! Ўзбекистон Тошкентда Қатарни енгди ва имкониятларни сақлаб қолди

    Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ниҳоясига етди.

    2017-03-28 20:07:481075
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101376

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz