NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Туркия дунёни ўзига жалб этмоқда!

Июнь 29
14:38 2017

21-25 май кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида ташкил этилган Халқаро Медиа Форумда дунёнинг 50 ортиқ мамлакатидан келган халқаро журналистлар (камина ҳам шу қаторда) дунё матбуоти ва журналистикаси долзарб масалалари муҳокамаси билан биргаликда, Туркиянинг ўзига хос хусусиятлари, иқтисодиётидаги юксак кўрсаткичлар, туризм соҳасида ҳамда экспортдаги салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Ҳақиқатдан ҳам, бугун Туркияга ёпиштиришга уринилаётган салбий образ унинг асл қиёфасига умуман мос келмайди. Дунёнинг энг ривожланган иқтисодиётларидан бирига эга бўлган Туркия, барча нуқтадан, хавфсизлик бўладими, сармоядорларга қулай шароитлар яратиш бўладими, дунёвийлик тадбиқими, ҳар жабҳада жозибадор бир ўлка ҳисобланади.

Такрорланмас табиати, гўзаллиги, тарихий нодирлиги билан ўзига тортувчи ҳамда тўрт фаслни бир вақтда кўра олиш имкониятига эга бу мамлакат келгуси ўн йилликда дунёнинг марказ нуқталаридан бирига айланиши муқаррар.

Туркияда ўтган йили июль ойида бўлиб ўтган муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уринишдан кейин, мавжуд тузумни йиқитишга уринган, АҚШ махсус хизматлари пинжига кириб олиб, қонуний жавобгарликдан қочиб юрган FETÖ террористик ташкилоти раҳнамоси Фетуллаҳ Гюленга қарашли бўлган матбуот тизими қолдиқлари томонидан интернет маконида тарқатишга уринилаётган бўлар-бўлмас Туркияни қораловчи материаллар аслиятдан ўта йироқ эканини эътироф этиш керак.

Туркия сафаримиз Истанбул Отатурк Аэропортига келиб қўниш билан бошланди. Транзит рейс билан Антальяга учиш учун бироз аэропортда кутишга тўғри келди. Очиғи, дунёнинг энг йирик аэропортларидан бирида кўрилган хавфсизлик чоралари инсонни ўзига қаратмайдиган, ортиқча кўргазмаларсиз ташкил этилганлиги ҳайрон қолдирди.

Антальяда эса, аэропортдан чиқиш билан гўзаллик оғушида ҳис этади инсон ўзини. Дунё туризмининг асосий нуқталаридан бирига айланиб улгурган Антальяда, келган ҳар бир меҳмон ўзини уйдагидек хотиржам кўриши учун ҳар бир омил ҳисобга олинган.

Ўрта Ер денгизининг мовий сувлари билан ювилиб турувчи Maxx Royal Belek меҳмонхонасида бўлиб ўтган форум ишида Туркия Бош вазири ўринбосари Меҳмет Шимшек, Туризм ва Маданият вазири Наби Авжи, Туркия экспортлар уюшмаси раиси Меҳмет Буюкэкши, Инвесторларни қўллаб-қувватлаш агентлиги (бизда ҳам кераккка ўхшайди шунақа агентлик) Арда Эрмут,  "Турк ҳаво йўллари” бошқарув кенгаши раиси Илкер Айжи каби таниқли сиёсат арбоблари ҳамда йирик ишбилармонлар иштирок этиб, дунё журналистларининг саволларига жавоб бердилар.

Очиғи, бўлиб ўтган тадбирда кўп масалалар бизнинг Ўзбекистон учун ҳам айни даражада долзарб эканини назарда тутиб, ўзим учун кўп янгиликларни кашф этдим.

Йиллик 30 миллионга яқин турист билан Туркия туризми бугун дунёнинг энг ривожланган йўналишларидан бири экани барчага маълум. Аммо, мавжуд ҳолатда ҳам улар янги жиҳатларни кашф этиб, дунёни янада ўзларига тортишни режа қилишмоқда. “Туркия фақат қуёш, денгиз ва қумдан иборат эмас” деган шиор билан, маданий, диний, экологик, тиббий, тижорат туризми каби соҳалар ривожи учун давлат йирик сармоя киритмоқда, инфратузилмани ривожлантирмоқда.

Экспортда кун сайин ўсишга эришаётган Туркия ўз маҳсулотларини дунёда кенгроқ танитиш учун катта эътибор қаратмоқда, жаҳоннинг етти бурчагида кўргазмалар ташкил этмоқда, ўз ширкатларига халқаро кўргазмаларда қатнашишлари учун моддий кўмак бермоқда.

Бугун дунёнинг энг йирик савдо маркаларидан бирига айланган Türk Hava Yolları жаҳоннинг энг кўп нуқтасига учувчи авиакомпанияга айланди. Шунда ҳам тўхташ йўқ, янги марралар сари олға боришмоқда.

Ўта қулай жойлашуви ҳамда имкониятлар кенглиги сабабли хорижий сармоя оқиб келувчи асосий мамлакатлардан бири бўлган Туркия янада кўпроқ сармоя жалб этиш учун кун сайин қонунларни мукаммаллаштирмоқда, бизнесда шаффофликни орттирмоқда.

Энди қаранг, деярли бир хил мақсадлар ва режалар асосида иш олиб бормоқдамиз биз ҳам Ўзбекистонда. Демак кўпчилик масалардан Туркиянинг бой тажрибасини ўрганиш, унинг маълум соҳа ривожи учун босиб ўтган йўлини таҳлил қилиш Ўзбекистонда ўша соҳа тараққиёти учун керак бўладиган даврни қисқартиши шубҳасиз!

Дилмурод Жумабоев

vodiymedia.uz

Мавзуга оид

  1. Тарғиботлар давом этмоқда

    Наманган юридик коллежи Наманган шаҳрининг кўркам шоҳкўчасига жойлашган. Истиқлол йилларида бу кўчада бежирим бинолар, хизмат кўрсатиш шохобчалари, халқаро андозалардаги меҳмонхоналар қад ростлади. Коллежнинг биноси бутунлай янги қиёфа касб этди. 

    2016-09-19 19:42:18760
  1. Қолганларнинг "Озодлиг"и ўзига сийлов "Дуо олган омондир…" мақоласини ўқиб...

    Бундай тадбирларда, хусусан, ҳар бир уруш фахрийсига 2 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда «GM Uzbekistan» АЖдан исталган автомобилини навбатсиз харид қилиш учун сертификат берилаётгани, автомашиналар нуронийларимизнинг хонадонларига олиб борилиб, шахсан топширилаётгани, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларининг совға-саломлари улашилаётганини нафақат юртимиз аҳолиси, балки бутун жаҳон оммаси кўриб-билиб турибди.

    2017-05-04 16:21:24738
  1. Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди

    Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».

    2016-05-29 18:42:23823
  1. Уюшмаган ёшлар ҳам жалб этилди
    Ана шундай яхши ниятлар билан ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар Наманаганда талайгина.
    2017-04-03 10:27:041123
  1. Ихтиро - Дунёни забт этаётган Ўзбек кураши ёнига Ўзбек шашкаси қўшилади - оқ ва қора катакларда бирдек ўйин

    Ўзбек шашкаси ўйини 14 дан юқори ёшдагиларга мўлжалланган бўлиб, тўрт хил ўйналади. Оқ тош оқ катакда, қора тош қора катакда ёки аксинча ўйналиши мумкин. Ўйинлар асло бир-бирига тўғри келмайди. 100 партия ўйин 100 хил усулда ўйналади.

    2018-01-16 12:18:262941

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz