Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди
Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».га асоланиб "Дарё" нашри.
24 май, сешанба куни мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги ҳукумат таркибини тасдиқлагач, Йилдирим парламент йиғилишида унинг дастурини тақдим этди. Дастурдаги асосий йўналиш сифатида Туркия Республикаси ташкил топган 1923 йилдан бери амалда бўлган бошқарувнинг парламент шаклидан президентлик шаклига ўтиш белгиланган.
Мавзуга оид
- 2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 18-октабр куни очиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ишида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди, деб хабар беради ТИВ сайти.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) сўнгги икки йилда Ўзбекистонда пахта йиғим-теримини мониторинг қилиши ҳамда берган хулосалари дунё ҳамжамиятида баъзи кучлар томонидан шакллантирилишга уринилган нотўғри қарашни йўққа чиқарди.
2016 йилнинг 19 июль куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, жумладан, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода номига Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш. Мирзиёев номидан расмий мактуб йўлланди.