NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

ТУРМУШГА ТАЙЁРМИСИЗ, ҚИЗЛАР?

Январь 09
17:25 2018
Оила – сирли маъво. Ҳар бирининг ўзига хос жиҳати бор. Аммо бир мезон борки, ҳар бир оиланинг тотувлиги, мустаҳкамлиги, бахти, келажаги унга боғлиқ. Бу – келин ва куёвнинг оила масъулиятини юракдан ҳис этиши, ақл-фаросатли, зеҳнли-зукко бўлишидир. Бу фазилатлар бугун турмушга узатилаётган қизларимизнинг барчасида мавжудми? Ёки бошқача айтганда, қизларимизнинг барчаси турмушга тайёр ҳолда оила қураяптими?
Бу саволларга суҳбатдошимиз – меҳнат фахрийси, маънавият тарғиботчиси Хорунхон Аюбхоновнинг мулоҳазалари асосида жавоб топишга ҳаракат қилдик.
- Хорунхон ака, мамлакатимизда оила муносабатлари ва муаммоларини ўрганувчи мутахассисларнинг таъкидлашича, ёш оилалар ўртасида ажралишлар кўп. Бунинг асосий сабаби - қизнинг оила қуришга, рўзғор ишларига тайёр эмаслиги. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
- Бисмиллаҳи роҳманир раҳим. Бу барчамиз учун оғриқли масаладир. Яқинда бир танишимиз ёлғиз қизини турмушга узатди. Куёв бўлмиш илмли, келишган, ақлли йигит чиқди. Қиз узатган ота-онанинг қувончдан бошлари осмонларга етди. Қиз ҳам орзусидаги куёвга турмушга чиққанидан ўзини бахтли санарди. Ёш келин-куёв «асал ойи»нинг қандоқ ўтиб кетганини ҳам сезмай қолишди. Бари ортда қолди. Одатий турмуш бошланди. Бироқ бахт ва ҳузур-ҳаловат денгизида шитоб билан сузиб бораётган никоҳ кемаси кутилмаганда рўзғор дея аталмиш бир қояга урилди-ю, чилпарчин бўлди. Ҳамманинг боши қотган. Не-не умидлар билан келин олган куёвнинг оиласи ҳам, қизимизни яхши жойга узатиб, бахтини таъминладик, дея ширин хаёллар билан юрган ота-она ҳам икки ёшни йўлга сололмай, муросага келтиролмай, чекканлари ранж-алам бўлди.
Маълум бўлишича, келиннинг ота-онаси ёлғиз қизнинг бахтини дабдабали тўй, қилинган сепнинг тўкислигида деб
ўйлабди-ю, аммо қизни ҳаётга тайёрлашни унутишибди. Келин бола бор-йўғи икки хил таомни, яъни тухумни сувда қайнатиб ва товада қовуришни билар экан, холос...
Ҳатто, узилган тугмани қадашни ҳам билмай, мутлақо уқувсизлиги ва эпсизлигини кўрсатиб қўйибди. Куёвнинг дашномларидан безган келинчак ота уйига қайтди. Қурилганича ҳали икки ой ҳам тўлмаган оила қасри вайрон бўлди.
Энди ўйлаб кўринг, бунга ким айбдор? Қизини турмуш аталмиш катта ҳаёт синовига тайёрламаган, унга овқат пишириш, нон ёпиш, кир ювиш, фарзанд тарбиялаш каби турмушнинг зарурий юмушларини ўргатмаган, қийинчиликларни енгишга кўниктирмаган ота-онами ё эпсиз келиндан хафсаласи пир бўлган қайнона-қайнотами?
Биз ҳам кузатаяпмиз. Оилалардаги можароларнинг аксариятига келинларнинг ҳаётга енгил қараши, тарбиясизлиги, турмуш синовларига тайёр эмаслиги сабаб бўлаяпти. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари айтганларидек, ота-оналар қизи учун устоз ёллаб, катта пул эвазига никоҳ оқшомидаги беш дақиқалик рақсни ўргатишаяпти-ю, аммо бир умр керак бўладиган турмуш тажрибаларини, оила синоатларини ўргатишга ҳафсала қилишмаяпти. Оқибатда ширин орзулар билан қурилган кўплаб оилалар келинларимизнинг ўқувсизлиги, рўзғор юмушларини билмаслиги эпсизлиги, куёв билан муроса қилиш йўлларини тополмаслиги туфайли тезда бузилиб кетаяпти.
Қизларимизга ёшлигидан чеварлик, пазандалик, уй тутиш, бола тарбиялаш, ўзига оро бериш каби юмушларни эринмай ўргатиш лозим. Токи, борган ерида эпли эканлигини кўрсатсин, янги рўзғорда қийналиб қолмасин, ҳаёти фаровон, тўкин бўлсин.
- Бу борада момолар, бувилар тажрибаси ва меҳнатидан унумлироқ фойдаланиш керак эмасмикан?
- Албатта, момоларимиз азал-азалдан чеварликда, тўқувчиликда, мазали таомлар тайёрлашда, каштачиликда ва бошқа ҳунарлар бобида, ҳатто алла айтишда ном чиқаришган. +изларини ҳам турмушга узатиш олдидан бир неча ҳунарларнинг эгаси қилишган. Агар ҳар бир қиз бир умрга тушган хонадонининг ардоқли аъзоси бўлиб қолишни истаса, ҳамманинг ўзига яхши муомала қилишидан умидвор бўлса, оиласининг бахти ва фароғатини ўйласа, ўзи ҳам турмуш номли улуғ имтиҳонга, масъулиятли вазифага тайёр бўлиши, унинг барча машаққат ва йўқчиликларига чидашни ўрганиши лозим. Бу ўзбек оилаларидаги энг муҳим, керакли ва зарур тарбия усулидир.
Муслима қизлар оила қуришдан олдин ана шу вазифаларини яхши англаб олишлари ва бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилишлари керак бўлади. Айниқса, муҳтарама оналар ва момолар қизларини турмуш синовига тайёрлашга кўп эътибор қилиши, бунда энг майда икир-чикирларни ҳам назардан қочирмасликлари, қизнинг бахтини фақат тарбиядан ва ҳаётга тайёрлашдан излашлари лозим.
- Қайнона-келин муносабатларидаги кўнглимиз тўлмаган ҳолатлар сабаби ҳам кўпроқ келинларимизга бориб тақалади. Сиз нима дейсиз?
- Эр киши учун энг яқин инсон ким? Албатта, уни туғиб, оқ сут бериб, авайлаб катта қилган, шундай кўркам, ақлли, соғлом, бақувват йигит ҳолига келтирган она. Демак, эрнинг онаси, яъни қайнонанинг ҳурматини жойига қўйиш, кўнглини олиш, хизматини қилиш лозим. +айнонанинг ҳурматига сазовор келин эрининг ҳам ардоғида бўлади.
- Оилада эрнинг ўзига яраша ҳақлари бор. Шу хусусда ҳам гапириб берсангиз.
- Хотин эрининг ҳақларини билиб, уларни адо қилгандагина солиҳа, яхши, рисоладаги хотин бўлади. Эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақларидан бири шуки, ўз уйига боғланган, эрига ҳамиша итоатда бўлган, ўзига қараган, уйнинг тартибли ва ораста сақлаган, фарзандларига чиройли тарбия берган, оиласини бахтиёр қила олган аёл хотинларнинг энг яхшисидир. Хотин айниқса, эрининг ўзидаги ҳақларини яхши билиб, уларни бекаму-кўст адо этса, рафиқалик бурчини бажарган бўлади.
Хотин Аллоҳ берган ризқ-насибага рози бўлиши даркор. +аноат ва хушфеъллик кўрсатиб, эрининг ризқ топишдаги машаққатларини қадрлаши ҳамда эрини ҳам сабр-қаноатга ундаб, уни харом пул топишдан огоҳлантириши лозим. Илгари момоларимиз эрларини ишга кузатаётиб: «Харом касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо дўзах оташига чидай олмаймиз», дейишар экан. Хотин эрига ўзининг бойлиги, касби ва гўзаллиги билан мақтанмайди. Эрини бошқаларга солиштириб, бойлик, мансаб рўзғор тутиш кабиларда уларга ўхшашни талаб қилмайди. Эрининг уйини, мол-мулкини авайлаб-асрайди. Эри ночор, фақир ёки мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, камситмай, тасалли, далда беради. Булар бир имтиҳон эканини, тезда ўтиб кетишини айтиб, кўнглини кўтаради.
- Суҳбатимиз сўнгида қизларимиз, келинларимизга қандай насиҳатлар айта оласиз?
- Муҳтарама қизлар, оилам фароғат қасри бўлсин, эр-хотин саодатли, аҳил яшайлик, бахтимизга ҳеч нарса раҳна солмасин десангиз, ўзингизни турмуш синовларига тайёрланг. Рўзғор юмушларини, аёлларга хос ҳунарларни ўрганинг, ҳамиша илмга интилинг.
Ўз ҳузур-ҳаловатингизни деб турмушга юзаки қараманг, уни ҳазил санаманг. Рўзғорнинг бор-йўғига, унинг синов ва машаққатларига чидашни ҳам ўрганинг. Эҳтимол, бу билан сиз бошини қаёққа уришни билмай юрган эрингиз учун бахт-иқбол эшикларини яна очиб берарсиз. Эҳтимол, бу билан келиндан ёлчимадим, дея хафсаласи пир бўлаётган қайнонангизнинг қалбида умид шуълаларини учқунлантириб юборарсиз.
Аллоҳ таоло барча келин-куёвларнинг юлдузини бир-бирларига иссиқ кўрсатсин, қалбларига меҳр-муҳаббат, ишонч, оқибат уруғларини сепиб, ризқлантирсин!
Санжарбек ҲАМИДОВ,
 суҳбатлашди.     
 
 
 
 

Мавзуга оид

  1. Тадбиркор қизлар

    Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

    2016-07-23 14:17:511097
  1. Қизни эрта турмушга беришнинг фожиали оқибати

    Дилоро ўрта ҳол оила фарзанди бўлиб, коллежда энг аълочи ўқувчилардан эди. Устозлари унинг таҳсилни олий ўқув юртида давом эттиришига ишонишарди. Бироқ ҳою-ҳавасга берилган ота-она Дилорони эрта турмушга бериб юборадилар. Тўйдан олдин қоп-қоп ваъдаларни айтган қайнона келинни ўқишга юбормайди, бунга куёв лоқайдлик билан қарайди. Арзимаган икир-чикир гаплар сабабли куёв умр йўлдошига тан жароҳати етказади. Оқибатда...

    2017-05-27 05:28:211584

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz