NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

У ДУНЁДАН ҚАЙТМАГАН КИМ БОР?

Ноябрь 17
09:11 2017
Нажмиддин Эшоннинг қисқа ва лўнда тўртликларини ўқир экансиз, гўёки ўзингизни бутун олам билан уйғунлашиб кетгандек ҳис қиласиз.

 

Тўғри, муаллифнинг  ўзига  ҳос фалсафасини  тушуниш, унга  ишониш қийин. Лекин, шеърлардаги фикрларини рад этиш ундан-да қийинроқдир.

Ҳар ҳолда ўз даврида “Тиғсиз жарроҳ” номини олган бу инсон бир неча ўн минглаб беморларни умуртқа поғонасида кечадиган оғир жарроҳлик амалиётларидан сақлаб қола билди.Ушбу тўртликлар унинг ҳаёт ҳақидаги ўйлари ва  мушоҳадаларининг самарасидир.

Хуллас, у дунёдан қайтмаган ким бор?

Бу ғалати саволга жавобни эса, мазкур тўпламни ўқиб чиққанингиздан кейин топа оларсиз  деган умиддамиз.

Билмадим дунёга нега келамиз?

Буюрса оқ сут-у нонга етамиз.

Озуқа олишга чинқириб келиб,

Озуқа бўлишга жим-жим кетамиз.

 

***

Гул узсанг узмасанг сўлийди бир кун,

Ёр қучсанг қучмасанг ўтар ўша тун.

Никоҳ оқшомидай ўтказ ҳар тунинг,

Ғариблик ёмондир, бўл бағри бутун.

 

***

Мен ўлсам қабримга гул экинг, бироқ,

Илдизин танамга экинг яқинроқ.

Майлига, танамдан озуқа олсин,

Гул тезроқ очилсин, яшнасин япроқ.

***

Дунёга келамиз такрор ва такрор,

Ҳар юртга келгандай ҳамиша баҳор.

Бир оқиб ўтган сув қайта оқмаса,

Қуриб қоларди-ку, анаву анҳор.

 

***

Бу гўзал бир маҳал бўлганди райҳон,

Гоҳида яшнаган, гоҳ бўлган хазон.

 Энди аёл бўлиб, келиб дунёга,

Райҳон бўлмади-ю, бўлди Қизлархон.

 

***

Ҳаётдан умидин узганди бир чол,

Хастайди оғирроқ, эди бемажол.

Ўлими олдидан бир енгил тортди,

Қайтиб келишини қиларкан хаёл.

***

Дунёга келган бу янги чақалоқ,

Дунёдан кетувди биздан олдинроқ.

Ишона олмасанг бу ҳақиқатга,

Бу чархнинг ишига, қилмишига боқ.

 

***

Мангу қола олмас қабрда инсон,

Барибир бир куни кўради осмон.

Тайёрлаб қўйишар яна бир куни,

Унга битта сумак, ёки қуюшқон.

 

***

Неча бор минамиз бу тобут тойни,

Неча бор қийнаймиз бу юзи ойни.

Келиш ҳам, кетиш ҳам қўлимиздамас,

Йўқса қийнамасдик бу ой-у тойни.

 

***

Одам еб тўйишмас ернинг бу иши,

Қўлдамас, кимни еб, кимни қўйиши.

Фақат озиқланган танани олиб,

Бошқа бир танага бериш ташвиши.

 

***

Улким ҳар заррани бино қилибдур,

Бағрида улкан куч пайдо қилибдур.

Cўнг эса заррани бўлиб иккига,

Бирини бирига шайдо қилибдур.

 

***

Руҳимиз илдизи аслида олов,

Cиз мени телбага чиқарманг дарров.

Хом гўштнинг таъмини оловдан бошқа,

Нима ўзгартирар, мен қилсам сўров.

***

Дунёга келибсан бўлиб тирик жон,

Ўйлаб кўр ҳаётинг яхшими, ёмон.

Бирон бир инсоннинг бирон кунини,

Яшаб кўролганми биронта ҳайвон.

 

***

Ростдан ҳам баъзида қоламан ҳайрон,

Баъзилар бўйнига солганда арқон.

Қанийди оламдан йўқолиб кетиш,

Ҳал бўла қолсайди бермак билан жон.

 

***

Анави қабрда ўсмоқда шувоқ,

Манави қaбрдан ўсибди янтоқ.

Биз ҳам гўримиздан кўкариб чиқсак,

Бизлар ҳам майсамиз ёки гул япроқ.

 

Нажмиддин Эшонов – 1957 йилда Янгиқўрғон тумани, Бирлашган қишлоғида дурадгор уста оиласида таваллуд топди. Унинг отаси Зиёдулла Нажмиддин уч ёшлигидаёқ вафот этади. Ўспиринлик кезларидан бошлаб ёш Нажмиддин тана ва руҳ бирлиги ҳақида мулоҳазалар юритади.
 Руҳнинг моддий жиҳатдан мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида фикрлаб, ҳатто ядро физикасини ҳам чуқур ўрганиб чиқади. Бироқ, у кутган натижани бермагач, у масаланинг ечимини тиббиётдан қидиради. Ана шу мақсадда Андижон тиббиёт олийгоҳига ўқишга киради. Ўқишни тамомлагач, бир қатор тиббиёт муассасаларида ҳакимлик қилади.
 Ўзини халқ табобатида синаб кўриш мақсадида қадимги табиблар ҳақида ёзилган китобларни мутолаа қилишга киришади. Ва умуртқа касалликларини қўл билан даволаш усулларини мукаммал ўрганади. Ўз фаолияти давомида минглаб беморларни даволашга эришади.
 Юқоридагилар Нажмиддин Эшоновнинг ҳаёт фаолиятининг бир томони. Нажмиддин Эшонов болаликдан шеъриятга ошно бўлиб, Жалолиддин Румий, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб, Умар Хайём, Абу Али ибн Сино ва бошқа улуғ салафларимиз ижодини ўрганиб келади. Натижада ўзи ҳам тўртликлар ёзади. Тақдир тақазоси билан Нажмиддин Эшонов билан бир адабий тадбирда танишиб қолдик. Ёзганларини ўқиш жараёнида тўртликларидаги мазмун-моҳият ўша болалигидаги орзулар эканлигини англаб етдим. Зукко ўқувчи тўртлик ёзиш бироз мураккаблигини яхши билади. Нажмиддин Эшонов ана шу қийинчиликдан чўчимасдан фалсафий фикрларини шеърга солади.
 Тўртликларининг мавзулари хилма-хил. Инсонни фақат ва фақат эзгуликка, дунёнинг бевафолиги, инсонларга яхшилик қилиб қолишга, ҳавойи нафснинг найрангларига учмасликка чақиради. Бу чақирув унинг қалб амридир.
 Мен қалб амрига бўйсуниб қалам тебратаётган қаламкашнинг келгусидаги ижодларига улкан ривожлар тилайман.
 
Жамолиддин МУСЛИМ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Наманган вилоят бўлими
масъул котиби

Мавзуга оид

  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:15988
  1. БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

    Туманимиз марказида ёки қишлоқларда, маҳалла ва кўчаларда янги-янги иншоотлар барпо этилмоқда. Йўллар равонлаштирилмоқда. Икки томонида мўъжазгина сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Буларнинг барчаси тинчлик неъмати, хотиржамлик мевасидир.

    2016-07-07 09:05:441093

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz