NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил

У ЁҚҚА «3» БУЁҚҚА «3»! ёки фидойи ўқитувчиларга ҳам шароит зарур!

Июнь 29
20:41 2018
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Бирлик деб номланган аҳоли пункти мавжуд. Аввал шу номда маҳалла мавжуд бўлган. Ҳозир бу фуқаролар йиғини Рамадан маҳалласига қўшиб юборилган. Ижодий гурҳимиз борган 28-умумтаълим мактаби ҳам Бирликда жойлашган.
“ - Мактабимиз 250 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 133 нафар ўғил-қиз таълим олишмоқда. Янги ўқув мавсумида битта қозоқ синфи очамиз, яна бир қозоқ синфимиз якунланган ўқув йилила 5-синфни  битирди. Мактабимиз дастурга тушган бўлиб, 2019 йилда мукаммал таъмир қилинади. Ана шунда спорт зал ҳам қуриш режамизда бор. Компьютер хона учун 18 та махсус стол-стуллар келди. Шу кунларда замонавий компьютерлар келтирилади”, - дейди мактаб директори Ўғилой Бухарбаева.
 
 
Шу йилнинг 17 апрелидан таълим даргоҳига раҳбар этиб тайинланган Ўғилой Абдуваҳабовна тинмай изланишда. Айни пайтда иситиш тизимини яратиш устида бош қотирмоқда. 13 кишилик педагогик жамоадаги ўқитувчиларнинг асосий қисми шу атрофда истиқомат қилади. Узоқдан қатнайдиганлар ҳам бор. Мактаб ўқитувчилари учун асосий муаммо бу - транспорт муаммосидир. Энг яқин автобуслар  Тўлабий ва Иттифоқдан ўтади. Бирлик эса ўртада. Мактабга автобусда келиш-кетиш учун у ёққа «3» ёки  бу ёққа «3» километр масофани пиёда босиш лозим.
“ - Мактабимиз 1996 йилда қурилган. Бирликда 800-900 нафар фуқаро истиқомат қилади. Бу кўрсаткич ўсиб бормоқда. Бу эса албатта мактабга бўлган талабни оширади. Бизни қийнаётган муаммо - транспорт масаласидир. Авваллари “472-автобус” бизга кириб ўтарди. Тўлабийдан кириб Иттифоқдан чиқиб кетарди. Охирги йилларда автобуслар йўл ёмонлигини баҳона қилиб йўналишни тўхтатишди. Йўл масаласи ҳам бор. Бу йўлларга 1981-82 йилларда асфальт босилганича ундан кейин қаралмаган”, - дейди директор ўринбосари Абдумалик Унгалбаев.
 
 
Йўлларга қараймиз, юрамиз.... улар жуда аянчли ҳолатда эмас. Транспорт қатнаса бўлади. Бу муаммо ечишни маҳаллий ҳокимият эътиборига ҳавола қилиб қоламиз. Биз эътибор қаратган яна бир муаммо шундаки, ўқув даргоҳида телефоннинг йўқлигидир. Телефон  бўлмаганидан кейин ўз-ўзидан интернет ҳам бўлмайди.
Мактабни ташқи дунё билан алоқасинр таъминлаш учун юқоридаги муаммоларга зудлик билан барҳам бериш лозим. Халқ таълими - маориф тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича оммавий саъй-ҳаракатлар бошлангани, бу эса албатта фарзандларимизни мукаммал билим олишлари учун замин яратишига ишончимиз комил.
 
Анвар Икромов,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали раҳбари.
 

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541210
  1. Мингта ташаббуссиз, тадбирсиз инсондан, битта тадбирли, ташаббускор, фидойи инсон афзал

    Энг таажжублиси шаҳарда ер, уй-жой масаласида  қонунсизликнинг ҳаддан зиёд болалаганидир. Ҳоким Ахсикент массивида ерфурушлик қилаётганлирни, бунга уй-жой сектори, архитектура томошабин бўлиб турганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Шаҳар замини бир ҳовуч ер олиб сотувчилар, бетон қуйиб сотувчилар, ҳовли қуриб сотувчилар қўлида экани бугун кўпчиликка маълум. Уларнинг нафси жиловланмас экан,  ҳар бир наманганликни уйли-жойли қилиш амри маҳол.

    2017-07-26 13:15:062616
  1. Шифокорларнинг ишга ва беморларга муносабатини ўзгартириш зарур — Президент

    Президент соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари билан яна бир йиғилиш ўтказиб, мазкур тизимдаги муаммоларни муҳокама қилди.

    2017-02-08 12:48:37592
  1. Жуда иссиқ чой ёки қаҳва саратонни келтириб чиқариши аниқланди

    Жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон ракини келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи Халқаро саратонни ўрганиш тадқиқот агентлиги мутахассислари шундай хулосага келишди. 

    2016-06-17 10:06:53935

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz