NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил

УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар

Июль 22
12:10 2018
Биз қадимий ва кўҳна бўлган, нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалар, қомусий олимлар юрти сифатида тан олинаётган замин фарзандларимиз. Аждодларимиз тафаккури, миллатимизнинг асрлар оша сақланиб келинаётган анъана-ю қадриятлари халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда.
Юксак эстетик қимматга эга бўлиб келган миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва тарихий, маданий меросни кўз қорачиғидек асраб авайлаш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг тарғиб этиш, уларда тарихий меърос ва халқ анъаналарига чуқур хурмат ҳиссини уйғотиш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Шу эзгу ғоялардан келиб чиқиб партиянинг Наманган вилояти кенгаши томонидан вилоятимиздаги қадимий гиламлар ўрганилди. Ҳуддудлардаги музейлар ва хонадондаги нодир гиламларни ўрганишдан мақсад асрлар оша миллий ҳунармандчилик сифатида сақланиб келинаётган гиламдўзлик санъати тарихи ва юртимизнинг ноёб осори-атиқалари сифатида дунёни хайратда қолдираётган гиламларни ёш авлод ва туристлар эътиборига ҳавола қилишдир.
 
 
- Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик, - дейди ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши мафкуравий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича бош мутахассиси Нозима Рўзиматова. - Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
 
Шунингдек, Косонсой туманидаги Ўлкашунослик музейида эса уч аср илгари тўқилган ва Косонсой тумани Чорвоқ маҳалла фуқоролар йиғинида истиқомат қилувчи Абдумутал Аҳмедовлар оиласи томонидан асраб келинаётган, бугунги кунда йўқ бўлиб кетмаслиги ва қадимий санъат намунаси сифатида халқимиз эътиборига ҳавола қилиш мақсадида музейга тақдим этилган қадимий гиламлар мавжуд.
 
 
Бугунги шиддатли замонамизда ота-боболаримиздан қолган моддий ва маданий меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, келажак авлодга етказишда жонбозлик кўрсатаётган оилаларга ва уларнинг маънавиятига таҳсинлар айтсак арзийди. Зеро, бутун дунёни лол қолдириб келаётган миллий қадрият ва анъаналаримиз бардавомлиги учун барчамиз бирдек масъулмиз!
 
Дилноза Азизова,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби.
 

Мавзуга оид

  1. Президентимиз Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлди

    Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлди. Шавкат Мирзиёев Шоди бобо ва у кишининг умр йўлдоши Саломат момо билан оиланинг кундалик ҳаёти, фарзандлар ва набираларнинг тарбияси тўғрисида суҳбатлашди. 

    2017-02-10 18:17:08557
  1. Сочидан учган самолёт радарлардан йўқолди

    Россия Мудофаа вазирлигига тегишли Ту-154 самолёти Сочидаги аэропортдан ҳавога кўтарилганидан кейин авиадиспетчерлар билан алоқага чиқмади.

    2016-12-25 10:10:02519
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07994
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45729
  1. Намангандаги гилам дўкондаги йирик ёнғин унга қарши кураш  борасида ишлар кўламини кенгайтириш лозимлигини кўрсатди

    27 июнь куни тунда Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин келиб чиқди. Ёнғинга қарши кураш ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан улкан алангани бартараф этиш қийин кечди. Илгари “Соф савдо” супермаркети сифатида фаолият кўрсатган ҳозирда гиламлар сотуви бўйича йирик савдо майдонига айланган мажмуа эрталабга қадар буткул ёниб битди. Унинг ёнида жойлашган “Технопарк”нинг ёнғинда зарар кўргани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар мавжуд.

    2017-06-28 23:51:102487

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz