NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Уч марта комплекс ишлову, икки марта кетмон чопиғи – гектардан камида ўттиз центнер чўл дурдонаси

Июнь 10
02:42 2017

Поп туманидаги Салимахон Маҳкамова етакчилик қилаётган “Эсон ота” фермер хўжалиги Каноп қишлоғининг чўл қисмида жойлашган. Бу ерда деҳқончилик қилиш анчагина мушкул. Шунга қарамай жамоа аъзолари ғалла ва пахтадан ҳар йили ҳам мўл ҳосил етиштириб келишмоқда.

- 51 гектар экин майдонимиз бор, - дейди Салимахон Маҳкамова. – Шунинг 32 гектарида пахта етиштиряпмиз. Ҳозиргача уч марта комплекс ишлов берилди. Яганадан чиқарилиб, икки марта кетмон чопиғи ўтказилди. Мақсадимиз ҳар гектар майдондан камида ўттиз центнердан чўл дурдонаси етиштириш. 19 гектар майдондаги ғаллага агротехника талаблари асосида ишлов берилиб, қондириб суғорилгани боис  пишиб етилмоқда.

Бердиқул МАҲМУДОВ

Мавзуга оид

  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07924
  1. Видео: «Ўттиз айём жилоси»

    Юртимизга эзгуликлар баракотини ёғдириб давом этаётган  моҳи Рамазон юртдошларимиз қалбида эзгу амалларга интилиш рағбатини уйғотмоқда. Рамазон шарофатидан руҳланган  диллар меҳр-оқибат , ўзаро иззат-ҳурмат ва дўст биродарлик туйғулари билан  покланмоқдалар.

    2018-05-26 18:19:24366
  1. Ўзбекистонда илк марта Халқаро бокс ассоциацияси АIBА йиғилиши бўлиб ўтди

    Тошкентдаги Халқаро бизнез марказда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси АIBАнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилот илк марта халқаро йиғилишни Ўзбекистонда ўтказмоқда.

    2016-07-15 16:09:15846
  1. Ўзбекистонда сайғоқлар учун комплекс қўриқхона ташкил этилади

    Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида «Сайғоқлар учун» комплекс ландшафт қўриқхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

    2016-07-24 09:05:03805
  1. Муроджон Аҳмадалиев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, камида бронзани нақд қилди

    Рио—2016 Олимпиадасидаги юришини 1/8 финалдан бошлаган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев илк жангида қозоғистонлик Қайрат Ералиевни ҳар учала раундда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олганди.

    2016-08-17 07:53:46680

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz