NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Учқўрғон туманида янгиланган намунавий лойиҳадаги уйлар ўз эгаларига топширилди

Декабрь 29
17:21 2016

Наманган вилояти Учқўрғон тумани Қайқи қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори асосида барпо этилган дастлабки уй-жойлар фойдаланишга топширилди. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган замонавий уй-жойлар қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Ўтган йилларда Наманган вилоятидаги 97 массивда 4 минг 927 уй-жой қурилиб фойдаланишга топширилди. 

Қайқи қишлоғининг Фаровон маҳалласида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилган арзон уй-жойларни фойдаланишга топшириш маросимида бу алоҳида таъкидланди. 

– Президентимиз қарори асосида қисқа вақт ичида қишлоғимизда шундай кўркам ва замонавий даҳа пайдо бўлишини тасаввур ҳам қилмаган эдик, – дейди меҳнат фахрийси Маматхон Аббосов. – Бундай шинам ва арзон уй-жойлар айниқса, ёш оилалар учун жуда қулай бўлиб, оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлигига хизмат қилади. 

"Қишлоқ қурилиш банк” Наманган вилояти филиалининг 1 миллиард 800 миллион сўм кредит маблағи эвазига “Гумбаз мадад қурувчи файз” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан барпо этилган икки сотихли, уч хонали 10 уй-жойнинг калити ёш оилаларга топширилди. 

– Тўрт ўғил, бир қизим бор, – дейди Қўғай қишлоғида яшовчи Иноят Холмирзаева. – Уч келиним билан бир ҳовлида яшар эдик. Президентимизнинг ёш оилалар учун арзон нархларда уй-жойлар қуриб беришга доир қарори биз каби катта оилалар учун катта имконият яратди. Икки ўғлимга янги қурилган уйлардан олдик. Уларнинг нархи ва тўлов шарти бизга жуда маъқул бўлди. Бундай ғамхўрликлар учун барча оналар номидан давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман. 

Қишлоқда икки қаватли, тўрт йўлак ва 16 хонадонли уйлар ҳам фойдаланишга топширилди. 2017 йилда Наманган вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 400 та икки ва уч қаватли уйлар, икки, тўрт ва олти сотихли 3-4 хонали 784 арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

 
Акрамжон Сатторов

Мавзуга оид

  1. Наманган туманида «Камолот» уйлари ўз эгаларига топширилди

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сонли Қарорига биноан, юртимизнинг барча ҳудудларида “Камолот” уйлари қурилиб, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ёш оилаларга бошланғич бадал тўловисиз, 20 йил муддатга имтиёзли кредит асосида топшириш режалаштирилган.

    2016-12-07 12:50:551738
  1. Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят кубоги 1-босқич очиқ мусобақалари бўлиб ўтди

    Умумжамоа ҳисобида Уйчи туман ўқув спорт-техника клуби жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Янгиқўрғон тумани жамоаси иккинчи, Мингбулоқ тумани спортчилари эса учинчи ўринни эгаллади.

    2017-04-12 15:10:351251
  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51929

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz