NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда

Май 20
19:36 2018

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманида кенг қамровли тиббий тадбирлар амалга оширилмоқда. 14 та гуруҳга бўлинган шифокорлар отрядлари барча маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Хонадонма-хонадон юрилиб патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Аҳоли ҳузурида, таълим масканларида эса соғлом турмуш тарғиботига бағишланган давра суҳбатлари, мулоқотлар ташкил этилмоқда. Хусусан, туман марказидаги ўйингоҳда уюштирилган “Соғлом турмуш – саломатлик гарови” шиори остидаги соғломлаштириш тадбири кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Тадбир аввалида туман кўп тармоқли поликлиникаси шифокорлари  меҳнат фахрийлари, аҳоли вакиллари, аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикка чорлашди. Терапевт, кардиолог, стоматолог, жарроҳ, акушер-гинеколог, окулист ва бошқа тор доирадаги мутахассислар ҳар бир фуқаронинг ҳолатини мукаммал ўрганиб чиқишди. Лаборатория тахлилилари, ультра товуш текширувлари ҳам шу ернинг ўзида олиб борилди.

 Соғлиғини назоратдан ўтказиб кўнгли хотиржам бўлган кишилар биринма кетин давра суҳбатига таклиф этилди. Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлинмаси ходимлари дастлаб нуронийлар вакиллари билан мулоқот қилишди. Кексаларга соғом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида тушунча берилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддиновлар қариялар ҳузурида Президентимизнинг Наманганга ташрифи чоғида берган топшириқлари асосида аҳоли ўртасидан соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш тарғиботини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Ўйингоҳга келган отахонлар ёшларга ибрат  тариқасида пиёда юриш машқини бажариб бердилар. Тадбирда фаоллик қилган отахон ва онахонларга Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлинмасининг туҳфалари тарқатилди.

Кейинги тингловчилар эса тумандаги касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган йигит ва қизлар бўлишди. Соғлом ҳаёт кечириш сирлари ҳақидаги суҳбат барчанинг диққатини тортди. Қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, зарарли одатлардан сақланишга оид мавзулар эса видеоролик воситасида талқин этилди. Иштирокчиларга саломатликни мустаҳкамлаш ҳақида тавсия берувчи ўндан ортиқ турдаги буклетлар тарқатилди.

Лойиҳа доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг бешта тури бўйича турнирлар бўлиб ўтди. Биринчилик якунида маҳоратли спортчилар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг махсус совғалари билан тақдирланди.

                                                                               Абдулла Ғозиев,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғон, Косонсой ва Учқўрғонда дафн маросимлари бўлиб ўтди

    Бугун соат 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан “Наманган халқаро аэропорти” га қўнди.

    2018-01-23 23:04:223838
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:301243
  1. «Краснодар»: Аҳмедов Пекинда. У бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади

    «Краснодар»нинг ўзбекистонлик легионери Одил Аҳмедов 13 декабрь куни тонгида Хитой пойтахти Пекинга келган. Бу маълумот россияликлар клуби матбуот хизмати томонидан тасдиқланган.

    2016-12-13 18:39:07618

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz