NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Учқўрғонда картинг: Ўзбекистон кубогининг илк ғолиблари аниқланди

Июнь 24
20:13 2018
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги картинг мажмуасида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти республика марказий кенгаши ташаббуси билан спортнинг картинг тури бўйича мамлакат кубогининг дастлабки босқичи ўтказилди.
 
 
Уч кун давом этган ушбу мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда пойтахтимиздан келган 160 нафардан зиёд ёшлар ва катталар ғолиблик учун баҳсларга киришдилар. Қайд этиш жоиз, кубок баҳсларида Наманган вилояти шарафини Адҳамжон Эгамбердиев, Беҳруз Жўраев, Сарвар Бойларов, Ясмина Эгамбердиева, Бекзод Жўраев, Сарвар Сардоров каби моҳир ва  иқтидорли картингчилар муносиб ҳимоя қилишга уринишди.
Кубокнинг дастлабки босқичи дастуридан ўрин олган “Микро” синфида Тошкент бирлашган техника мактаби вакили Зуҳриддин Зоиржонов энг юқори кўрсаткични қайд этди. Иккинчи ўринни Яшнобод ўқув спорт техника клуби аъзоси Амир Ҳамроев эгаллади. Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан келган Артём Ущека кучли учликни якунлади.
Мусобақанинг “125 К” синфи бўйича пойтахтлик Данил Беляков барча рақобатчилардан кучли эканлигини исботлашга эришди. Ангренлик Айдер Ҳайдров маррага иккинчи бўлиб етиб келган бўлса, фахрли учинчи бўлиш Андижон вилояти вакили Исломбек Исмоиловга насиб қилди.
“125 YU” синфида эса Бухоро вилоятидан Жавоҳир Бадриев ғолиб чиқди. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри жамоасидан Владислав Дьяконов ва Андижон вилоятидан Иброҳим Адҳамов мос равишда иккинчи, учинчи ўринларни бўлишиб олдилар.
Болалар ва ўсмирлар иштирокидаги ўтган қизиқарли баҳс - “Мини” йўналишидаги пойгаларда Тошкент шаҳридаги Бектемир ўқув спорт техника клуби аъзоси Кристина Щипкова ғолиб сифатида эътироф этилди. Шунингдек, Наманган вилоятидан Ясмина Эгамбердиева ва пойтахтлик Богдан Устинов ҳам ҳурмат шоҳсупасига кўтарилди.
Ёшлар ўртасидаги “KZ” синфида Жамол Мирҳосиловга тенг келадиган пойгачи топилмади. Ундан кейинги марраларни жамоадоши Алекс Цой ва бухоролик Виктор Сулаймонов забт этдилар. “125 М” йўналишида эса Тошкент вилоятидан Александр Донченко “финиш” чизиғини биринчи бўлиб етиб келди. У ғолиблик йўлида Сирдарё вилоятидан Сергей Багдасаров ва наманганлик Сарвар Сардоровни ортда қолдирди.
Катталар ўртасида кечган пойгалар ҳам томошабинлар эътиборидан четда қолмади. Хусусан, “KF” синфи баҳсларида Тошкент шаҳри Яшнобод жамоасидан Давид Акопян ғолиб, Наманган вилояти Уйчи тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Адҳамжон Эгамбердиев ва Тошкент шаҳри Бектемир клубидан Фаррух Муродов совриндор деб топилдилар. “250 куб.см” синфидаги рақобатда Тошкент шаҳри вакиллари Фаррух Муродов, Вячеслав Щепков ва Борис Конюхов ғолиблар қаторидан жой олишди.
Кубок баҳсларининг илк босқичи якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент бирлашган техника мактаби биринчи ўринни қўлга киритди. Пойтахтимизнинг Яшнобод ва Бектемир ўқув спорт техника клуби жамоалари тегишли тарзда иккинчи, учинчи ўринларни банд этишди.
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев ғолиб-совриндор спортчиларга диплом, медаллар ва эсдалик совғаларини топширди. Ўзбекистон кубогининг иккинчи, яъни ҳал қилувчи якуний босқичига ҳам Учқўрғон тумани мезбонлик қилади ва баҳслар август ойида бўлиб ўтади.
 
Оқилхон Дадабоев,
спорт шарҳловчиси.
 

Мавзуга оид

  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15871
  1. Тўрақўрғон, Косонсой ва Учқўрғонда дафн маросимлари бўлиб ўтди

    Бугун соат 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан “Наманган халқаро аэропорти” га қўнди.

    2018-01-23 23:04:221653
  1. Наманганда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди

    Мусобақада Наманган, Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 120 нафар спортчи иштирок этди. 

    2016-06-08 09:50:09840
  1. Наманганда картинг бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 жамоа қатнашди. 
     

    2016-06-17 09:21:16915

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz