NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"?

Июль 15
18:29 2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда шу сана билан қабул қилинган “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қишлоқларимизда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини янада юксалтириш йўлидаги ҳаётбахш ҳужжатлардан бири бўлди ва улар асосида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бераётир.

Наманган вилоятида ҳам бу борада  вилоят ҳокимининг 2018 йил 2 апрелдаги қарори билан қишлоқларни ўрганиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол билан танишиш, аҳоли билан мулоқотлар асосида тасдиқланган манзилли дастур ишлаб чиқилди. Дастурга киритилган 22 та қишлоқ маҳалласида ички ва хўжалик йўлларини таъмирлаш, ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳолатини яхшилаш, бозор инфратузилма объектларини қуриш каби бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Қишлоқларда аҳоли турмуш маданияти ва фаровонлигини юксалтиришга 127 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Наманганда ҳам электр энергияси, газ, ичимлик суви, йўл билан боғлиқ ўз ечимини кутаётган талай муаммолар мавжуд. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Обод қишлоқ” дастурининг ҳаётга татбиқ этилаётгани жойларда шу сингари муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Жумладан, вилоятнинг шарқий қисмида жойлашган Учқўрғон туманида ҳам дастур асосида Гулистон ва Қўғай маҳаллаларини ободонлаштириш учун 19 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган, дея ёзади “Milliy tiklanish” газетаси 

“Обод қишлоқ”нинг хунук манзаралари

Учқўрғон тумани ҳокими Азимжон Ваҳобов раҳбарлигидаги сектор ҳудудида жойлашган, 2 минг 339 аҳоли истиқомат қилаётган Қўғай маҳалласи ҳудудида дастур асосида ҳозирги кунга қадар 36 та хонадонда таъмирлаш ишлари якунланиб, бу саъй-ҳаракатлар учун 37 миллион 800 минг сўм маблағ сарфланди. 12 та кўчага тунги чироқлар ўрнатилди. Қарийб бир километр жойда гулзорлар ташкил этилди. Ҳудуддаги кўп қаватли турар-жой бинолари хатловдан ўтказилганидан кейин 660 квадрат метр том қисмини, ҳамда 6 та уйнинг фасад қисмини, ҳамда уйларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш, 8 та айвонли тандирхона ва ҳар бир уйга алоҳида иситиш қозонхоналари ҳамда канализация тармоқларини қуриш режага киритилди. Аммо юртдошларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлашдек олижаноб мақсадларга йўғрилган мазкур хайрли дастур ижроси билан танишганимизда дилни хира тортувчи “манзара”ларга дуч келдик. Очиқ қолиб кетган, айниқса кичик ёшдаги болалар учун хавфли бўлган канализацияга мўлжалланган чуқурча, у ёқ-бу ёқда ташлаб кетилган қурилиш материаллари-ю, ўтиш йўлларини тўсиб қўйган тупроқ уюмларини саранжом қилиш ҳеч кимнинг парвойига ҳам келмаётир…

 

Дўстлик кўчасида жойлашган “Мадина обод уйлари” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли кўпқаватли уйларда шу йилнинг 7 май куни дастур бўйича ишлар бошланди. Уйларнинг фасад қисмини таъмирлашга киришилди. Ўзбошимчалик билан қуриб олинган бир қатор ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди. Бироқ бу саъй-ҳаракатлар бир-икки ҳафтага бормай тўхтатиб қўйилди. Айни кезда 3-уй ҳудудига кириб келган киши ўзини гўёки кимсасиз харобаларда юргандай ҳис қилади.

- Юртбошимизнинг обод қиш­лоқларни барпо этиш бўйича қабул қилган фармон ва қароридан бошимиз осмонга етди, - дейди Қўғай маҳалласида яшовчи ўқитувчи Эътиборхон Абдуллажонова. - Эътибордан четда қолиб кетаётган уйларимиз ҳам тубдан ўзгаришига умид қилгандик. Истагимиз амалга ошиб, дастур асосида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Аммо қувончимиз узоққа чўзилмай хонадонимиз атрофи кўримсиз ҳолга келиб қолди. “Жадаллик” билан ишга киришган мутасаддилардан эса дарак йўқ.

Шу уйнинг 18-хонадонида яшовчи меҳнат фахрийси, иккинчи гуруҳ ногирони Зуҳра Бобохонова “Обод қишлоқ” дастури борасидаги айрим ишлар аҳоли зиммасига юкланаётгани ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш учун хонадон соҳиблари кредит олишга мажбурланаётганини қайд этди:
- Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Яна бир “обод маҳалла”дан умид қилаётган хонадон соҳибаси ҳам мутасаддилар ишидан мамнун эмас:
- Уйимизни таъмирлашда ёрдам беришларини эшитиб, рости, қувондик, - дейди 3-уйда яшовчи фуқаро Раънохон Назирова. - Мана, икки ойга қараб кетяптики, “Обод қишлоқ” дастури бўйича бошланган хайрли ишларни давом эттиришдан дарак йўқ. Кўпқаватли уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, болалар майдончасини қуриш, янги ҳожатхона қуриб бериш каби берилган ваъдалар ҳозирча ваъдалигича қолиб кетмоқда. Биз эса кутишга мажбурмиз…

Учқўрғоннинг Қўғай қишлоғи ҳудудига кираверишда жойлашган деҳқон бозоридаги ҳолат ҳам диққатимизни ўзига тортди. Бу ер асосан ҳафтада бир марта, шанба куни одамлар билан гавжум бўлади. Бозор эшиги қулфланган. Келинг, дейдиган кишининг ўзи йўқ. Бозорнинг орқа эшигидан кириб кўздан кечирдик.

Бозор ҳудуди санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайди. Ахлат уюмлари тоғ-тоғ бўлиб ётибди. Расталар эса бундан 20-30 йил аввал қурилгани боис “тўкилай-тўкилай” деб аранг турибди. Замон билан ҳамнафас бўлиш, бозор инфратузилмасини шунга монанд ўзгартириш, бу борада Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.

 

 

 

 

Яқинда айни шу камчиликлар сабабли “Қўғай деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилган экан. Бироқ бу жавобгарликка тортилиш ҳам бозор маъмуриятига тегишли хулоса чиқариш учун етарли бўлмаган кўринади…
 
“Янгиобод” қачон обод бўлади?
 
Қўшни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти билан чегарадош бўлган бу қишлоқ учта, яъни “Озод”, “Янгиобод” ва “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинларидан иборат бўлиб, унда мавжуд 1 минг 369 та хонадонда 6 минг 760 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Қишлоқ ҳудудидаги 3 минг метр йўл ачинарли ҳолатга келиб қолган. Шу вақтга қадар йўллар мукаммал таъмирлаш режасига киритилмасдан қолиб кетмоқда. Ўнқир-чўнқир кўчалардан автомашинада юрган аҳоли борки ҳар қадамда чуқурга “тушади”.

- Хоҳишимиз ҳамиша имкониятимиздан юқори бўлган, - дейди “Озод” маҳалласида яшовчи 78 ёшли меҳнат фахрийси Иззатилла Қозоқов. - Таассуфки, ҳар йили кўчамиз “номига” таъмирланади. Қиш ўтгач яна эски ҳолига тушади. Хуллас, йўлларимизга мукаммал асфальт ётқизиш керак. Бир неча бор қилган оғзаки ва ёзма мурожаатларимиз жавобсиз қолдирилди. Мутасаддилар эса бу муаммога бефарқлик билан муносабатда бўлмоқда.

Ўрганишларимиз давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қандай амалий ишлар қилинаётганлиги билан қизиқиб туман ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Козимжон Акрамовга мурожаат этганимизда, қуйидагиларни баён қилди:

- 2018 йилга мўлжалланган “Обод қишлоқ” дастури асосида Учқўрғон туманининг Гулистон ва Қўғай ҳамда дастурга қўшимча равишда Исломобод маҳаллаларида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Дастурда кўзда тутилган саъй-ҳаракатларни бажаришга кетадиган харажатларнинг асосий қисми аҳоли маблағлари, ҳомийлик ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Шу сабабли ҳам Қўғай маҳалласидаги кўпқаватли уйлардаги ободонлаштириш ишларида узилишлар бўлди. Бу муаммони туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан қисқа фурсат ичида бартараф этиш чораларини кўрамиз. “Қўғай деҳқон бозори”даги ҳолатдан хабаримиз бор. Муаммолар борлигидан кўз юммаймиз. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмаётган бозор маъмуриятига қонуний таъсир чораларини кўрамиз, албатта. “Янгиобод” қишлоғидаги йўлларнинг ҳолати бизни ҳам ташвишга солиб келади. Маблағ етишмаётганлиги сабабли бу йўлларни дастурга кирита олмадик. 2019 йилга мўлжалланган қурилиш дастурига “Янгиобод” йўлларини ҳам киритамиз. Келаси йилнинг иккинчи чорагида мукаммал таъмирлаш ишларини бош­лашни кўзда тутмоқдамиз.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аҳолининг турмуш маданияти ва дунё­қарашини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури энг аввало, юртдошларимизни боқимандалик кайфиятидан чиқариш, инсонлар онгида Ватан тақдирига дахлдорлик ва масъуллик ҳиссини уйғотишига хизмат қилиши билан аҳамиятли. Шундай экан, бу эзгу мақсадлар рўёби йўлида сусткашлик, бепарволикка асло йўл қўйиб бўлмайди. Ўйлаймизки, Учқўрғон туманида мутасадди раҳбарлар бу масалага ўнг кўз билан қарашади ва муаммолар бартараф этилади.

Таҳририят бу мавзуга яна қайтади.                                                                                                

Оқилхон ДАДАБОЕВ,
“Milliy tiklanish” мухбири
 

Мавзуга оид

  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:34954
  1. Тўрақўрғон, Косонсой ва Учқўрғонда дафн маросимлари бўлиб ўтди

    Бугун соат 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан “Наманган халқаро аэропорти” га қўнди.

    2018-01-23 23:04:223731
  1. Кўкка ўрлаётган тутун: Аҳоли саломатлигига хавф солмоқда. Мутасаддилар эса ҳамон жим...

    Наманган шаҳрининг "Қўқон" ва "Дамбоғ" кўчалари оралиғида собиқ "Совпартактив" шифохонаси, ҳозирги кардиология маркази жойлашган. Ишлатилган шприц, осма укол шланглари, бинт, пахта каби тиббиёт буюмлари ушбу тиббиёт муассасасининг ўзида куйдирилар экан. Куйдирилган буюмлар қолдиғи қурум ҳолида атрофдаги хонадонларга тарқалади. Аҳоли анча йиллардан буён аччиқ тутун ва қурум заҳридан азият чекмоқда.

    2018-05-07 17:00:07595

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz