NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Учқўрғонлик Тоштемир ота Камолов бугун 105 ёшини қарши олмоқда

Май 05
15:31 2017

Президентимизнинг 2015 йилда 26 августдаги фармонига биноан Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи Тоштемир Камолов “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эди. Қўғай қишлоқ фуқаролар йиғини Пахтачи маҳалласида истиқомат қилувчи Тоштемир отанинг хонадони бугун хар кунгидан гавжум. Негаки у 105 ёшини қарши олмоқда.

Тадбирда қўшни Андижон вилоятидан қариндош-уруғлари ҳамда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозаров, туман ҳокими, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакиллари отахонни таваллуд кунлари билан табликлаш учун йиғилишди. Кўп йиллик ва самарали меҳнатлари туфайли туманда ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида ислоҳотларни рўёбга чиқаришда баракали ютуқларни қўлга киритишда отахонни меҳнатлари эътироф этилди. Бундан кейин  ҳам ғайрат-шижоат ва ёшларга хос ибрат мактаби билан фаолият юритишларида омад, мустаҳкам соғлик тилаб қолишди.

Уч нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказган отахон, айни вақтда набира-чеваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

- Бугунги кунларга етказганига шукр, – дейди Таштемир ота. – Мамлакатимизда одамлар меҳнатининг роҳатини, фарзандларининг бахтини кўриши учун ҳамма шароит бор. Бундан менинг кўнглим тоғдек ўсмоқда. 9-май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида Юртбошимиз биз кекса фаҳрийлар ва нуронийларга эъзоз ва  эҳтиром кўрсатганидан бошимиз осмонга етди.  

Ҳотам Мамадалиев олган сурат.

Мавзуга оид

  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:22895
  1. Одил Аҳмедов учинчи марта ота бўлди

    28 ёшли футболчи икки ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлди.

    2016-07-17 10:49:01940
  1. Бухоролик боғбон битта дарахтдан икки хил мева олмоқда

    Бухоро вилояти, Жондор тумани Зарафшон қишлоғида истиқомат қилувчи Назрулло Норовнинг боғида узум, олма, ўрик, шафтоли, нок ўсади. Унинг фаолияти ҳақида ЎзА ҳикоя қилади.

    2016-07-19 09:34:48817
  1. ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси. Бугун Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлади

    Бугун Доҳа шаҳрида Қатар ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё саралашидаги 3-босқич учрашуви бўлиб ўтади. 

    2016-09-06 09:54:40855

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz