NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Учувчисиз учар қурилмалар рўйхатдан ўтказилади

Сентябрь 14
12:36 2016

Ҳукумат учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланиш тартибларини тасдиқлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 31 августдаги қарори билан Ўзбекистон фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланиш тартиблари тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилди.

2015 йил 1 январдан Ўзбекистонга учувчисиз учар қурилмаларни олиб кириш, сотиш ва фойдаланишга тўлиқ тақиқ қўйилган эди (код ТН ВЭД 8802 20 000 0). 2016 йил майидан эса ўзининг алоҳида қарорлари билан учувчисиз учар қурилмаларни импорт қилиш, сотиш ва парвозларига рухсат бериш имкониятларини кўриб чиқди.

Янги ҳужжатда ўйинчоқлар, авиамоделлар ва учувчисиз учар қурилмалар ўртасидаги фарқлар келтириб ўтилган.

Фуқароларнинг шахсий фойдаланиши учун вазни 250 грамдан ортиқ бўлмаган, ТН ВЭД 8802 20 000 0 кодига мос тушмайдиган, автоном бошқариш ва навигация функцияларисиз, фото ва видео ускуналар билан таъминланмаган учиш ускуналари ўйинчоқ ҳаво кемалари сифатида тасниқланади.

Ҳаво кенгликларида ўйинчоқ моделлардан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди. 50 метргача баландликда, аэродросларнинг учиш йўлакларидан 150 метрдан яқин бўлмаган жойларда, одамлардан хавфсиз масофада учиш ускунаси билан доимий визуал алоқа ўрнатилган тақдирда ўйинчоқ моделлар парвозларини амалга ошириш мумкин.

Авиамоделларнинг ўйинчоқлардан фарқли жиҳати улар вазнининг 250 грамдан ортиши ҳамда ўқув, спорт, маданий-маърифий тадбирлар, техник ижодкорликни ривожлантиришга мўлжалланганидадир. Авиамоделлар парвози фақатгина ҳаво кемаларининг қонунчиликка мос келувчи махсус парвоз ҳудудларида амалга оширилади.

Ҳаво кемаларининг ўйинчоқ моделлари ёки авиамоделлардан ташқари бошқа барча шакллари учувчисиз учиш қурилмалари сифатида тоифаланади.

Учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга рухсат олиш учун дастлаб уларга ўрнатилган радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун ижозат олиш талаб қилинади.

Фойдаланишга рухсат бериш Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади. Бунда қурилма саноат миқёсида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарувчи завод паспортига эга бўлиши ҳамда парвоз вазни 25 килограмгачани ташкил этиши лозим. Мурожаатлар 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Хорижий давлатлар учувчисиз учиш қурилмаларининг Ўзбекистон ҳаво кенгликларида парвоз қилишига фақатгина Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан йўл қўйилади.

 

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz