NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Ҳудудларда илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари иш бошлади

Сентябрь 07
13:57 2016

Марказлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига илғор тажрибаларни ўрганишда кўмаклашади.

«Ўзинвестлойиҳа» инжиниринг компанияси Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ҳамкорликда илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказларини ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур марказлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда қайта ишловчи корхоналарга экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда яқиндан кўмак беради. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортбоп, ҳосилдор навларини аниқлаш, бу навларни қайси ҳудудларда етиштириш, уруғ ва кўчатларни қаердан харид қилиш, кимёвий ўғит ва касалликка қарши дори воситаларидан қандай фойдаланиш борасида ҳам маслаҳатлар берилади.

«Биз тадбиркорларга мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда хорижий бозорларда талаб этиладиган сертификат, лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлашни ҳам ўргатамиз, — дейди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суъбектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бўлим бошлиғи Марат Жўраев. — Мутахассисларимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий хорижий технологиялар асосида қайта ишлаш, уларни саралаш ва қадоқлаш бўйича маҳаллий тадбиркорларга тавсиялар бермоқда».

 
Манба: «Газета.uz»    

Мавзуга оид

  1. ТИВ ҳудудларда консуллик бўлимларини очади

    Ўзбекистон ТИВ Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусда консуллик бўлимларини очади.

    2016-12-23 09:21:34509
  1. Наманган вилоятида 2019 йилга бориб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробар ортади
    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш борасида амалга оширилган изчил ишлар ички бозорни экспортбоп маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
    2016-09-22 15:45:20916
  1. «Ягона дарча» марказлари ҳокимиятлардан Адлия вазирлигига ўтказилди
    «Ягона дарча» марказлари Адлия вазирлигига ўтказилиб, улар орқали расмийлаштириладиган лицензия ва рухсатномалар сони 16 тадан 102 тага оширилди.
    2017-02-02 11:10:34865
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:391191

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz