NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

УЕФА президентлиги учун номзодлар маълум қилинди, сайлов 14 сентябрда

Июль 24
09:40 2016

УЕФА президентлиги учун номзодлар рўйхати маълум қилинди. Ташкилот матбуот хизматининг хабар беришича, Европа футболи раҳбари бўлиш учун 3 функционер кураш олиб боради, деб хабар беради «olamsport.com» нашри.

Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг эндиликда собиқ президенти Мишель Платини коррупцион можаролар сабаб шу йилнинг май ойида истеъфога чиқарилган эди. Платини 4 йил мобайнида футбол соҳасида фаолият юрита олмайди.

Энди Голландия Қироллик футбол федерацияси президенти Микаэль ван Прааг, Словения футбол иттифоқи раҳбари Александер Сеферин ҳамда айни пайтда УЕФА президенти вазифасини вақтинчалик бажариб турган испаниялик Анхель Мария Вильяр ташкилот президенти бўлиш учун сайловда иштирок этишади.

УЕФА президентлиги учун сайлов 14 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу уччала номзод ҳам мажбурий равишда ФИФА текширувидан ўтказилади. Гап шундаки, УЕФАнинг янги президент автоматик тарзда ФИФА вице-президентига айланади. 

 

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45916
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59913
  1. Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Қурбон ҳайитини 12 сентябрда нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

    2016-09-09 16:57:36742
  1. Мун Чжэ Ин Жанубий Корея президентлиги учун энг машҳур номзод бўлиб қолмоқда

    "Агар сайловлар бугун бўлиб ўтганида Мун Чжэ Инга 34,9 фоиз сайловчилар ишонч билдирган бўлишарди, бу ўтган ҳафтадагидан 0,5 фоиз кўпроқдир", - дейилади тадқиқотда. 

    2017-04-03 11:36:221475

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz