NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Ҳукумат раҳбари: халққа хизмат қилишга бел боғлаган тадбиркор қўллаб-қувватланади

Май 13
18:12 2018

 

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида"ги фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш учун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига борди.

Ҳукумат раҳбари вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари ҳамроҳлигида “Оқтош” маҳалласида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари томонидан янги ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудудда саноат салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Айниқса, Наманган шаҳридаги “Aisha home textile” қўшма корхонаси таъсисчилигидаги “Oqtosh tekstil” масъулияти чекланган жамияти томонидан таклиф этилаётган Оқтош шаҳарчасида пахта толасидан йигирилган калава ип ишлаб чиқариш, тўқув ва тикув фабрикаси  ташкил этиш лойиҳаси катта қизиқиш уйғотди.

Бу лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 декабрдаги 2687-сонли қарори билан тасдиқланган “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш дастури” асосида ҳамда тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда амалиётга тадбиқ этилади.

Лойиҳа раҳбари, тадбиркор Жобирхон Камолиддиновнинг қайд этишича, умумий ер майдон 9,3 гектарни ташкил этадиган объектда 41 млн. АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа ишлари амалга оширилади. Шундан 10 млн. доллари миқдоридаги банк кредити асосида бажарилса, 31 млн. доллар тадбиркор маблағи эвазига бажарилади. Швейцария, Япония, Италия, Хитой, Италия, Франция, Туркия давлатларининг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган энг сўнгги, замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилади.

Корхонада келгусида пардалик, ётоқхона жамламаси, костюм ва шим учун материаллар, бўялган калава ип, хом калава ип каби маҳсулотлар тайрланаши кўзда тутилган. Корхонанинг дастлабки босқичи 2019 йилнинг иккинчи чорагида ишга туширилади. Ушбу истиқболли лойиҳа жорий этилиши натижасида 800 та янги иш ўрни яратилади.

Маълумот ўрнида, лойиҳа ташаббускори саналган “Aisha home textile” қўшма корхонаси 2013 йили ташкил этилган. Корхона томонидан республикамиз бюджетига ўз вақтида солиқ, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келиниши натижасида 2015 йил якунига кўра, республика Давлат солиқ қўмитасининг “Намунали солиқ тўловчи” фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. 2016 йили ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус” кўрик-танлови якуний босқичида “Энг яхши тадбиркор” номинациясида ғолиб чиқиб, “Спарк” автомобили билан тақдирланган.

Тақдимот якунида Абдулла Арипов пахта толасидан йигирилган калава ип ишлаб чиқариш, тўқув ва тикув фабрикаси  ташкил этиш лойиҳасини изчиллик билан амалга ошириш ва уни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда “Асака банк” республика бошқаруви раисига тегишли топшириқлар берди.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

 

 

Мавзуга оид

  1. 10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

    Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 

    2016-06-11 08:32:171006
  1. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан БМТ Бош котибилиги учун Антониу Гутерриш номзодини қўллаб-қувватлади

    БМТ Хавфсизлик Кенгаши Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш номзодини БМТ Бош котиблиги лавозимига муносиб дея фикр билдирган.

    2016-10-09 09:57:22727
  1. Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди

    Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси  Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди.

    2016-08-26 09:56:40972
  1. Амалдорларга халққа яқинроқ бўлиш вазифаси юклатилди

    Ҳукумат давлат органлари раҳбарларига ҳар куни эрталаб фуқароларни шахсан қабул қилиш ва улар билан мулоқот маданиятини ошириш мажбуриятини қўйди.

    2016-11-03 15:50:53798

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz