NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Қулай фурсатни бой берманг: Наманганда бўш турган биноларни 1 сўмдан олинг!

Ноябрь 03
19:26 2018
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 11 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сонли фармони қабул қилинди.
 
Фармонга кўра, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
 
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
 
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
 
Унга биноан, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
 
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
 
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2964 та бўш ер участкалари, 721 млрд. 933 млн. 105 минг сўм инвестиция киритиш, 10466 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 8 млрд. 522 млн.600 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
 
 Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1071 та бўш ер участкалари 312 млрд. 658 млн. сўм инвестиция киритиш, 4608 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 802 млн  200 минг сўмга сотилди.
 
Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1893 та бўш ер участкалари 6 млрд. 747 млн. 200 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
 
Жумладан, Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 156 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.
 
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 
 
Унутманг, аукциондаги иштирокингиз юрт равнақи  ҳамда бизнесингиз тараққиётига улкан ҳисса қўшади!
 
 

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳрининг энг хушҳаво ва қулай жойлашувга эга ҳудудидан ер олмоқчимисиз? Аукционга марҳамат!

    28 июнь куни, навбатдаги савдо аукционлари ўтказилади. Унда Наманган шаҳрининг Орзу массиви ҳудудидан 4 сотихли ер участкалари аукцион савдосига қўйилади. Ер участкаларининг бошланғич нархи 20,0 млн сўмдан. Навбатдаги савдолар эса шу йилнинг 5 июль кунлари ўтказилади. Шошилинг, хушҳаво массивдан уй-жойли бўлинг! Мурожаат учун телефон: +99893 915-43-33

    2017-06-24 00:21:263054
  1. Ишбилармонлар, қулай фурсатни бой берманг: 1 сўмдан бўш биноларга эга бўлинг!
    Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик инвестиция киритиш шарти билан сотувга чикарилди.
    2018-11-07 18:36:37201
  1. Тадбиркорга қулай фурсат: Наманганда бўш турган давлат биноларини 1 сўмга олинг!

    Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 47 янги иш ўрни ташкил этиш ҳамда 700 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан бўш бинолар аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

    2018-10-26 15:21:51385
  1. Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларини 2 млн. сўмдан мукофотлаш тўғрисидаги фармон эълон қилинди

    Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматига Молия вазирлиги ва Марказий банк билан ҳамкорликда мукофотларни тантанали, байрамона тарзда топшириш вазифаси топширилди.

    2017-04-04 20:45:09707
  1. Ислом КАРИМОВ: “МАРРАНИ БАЛАНД ОЛИНГ!”

    Наманган вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи аъзолари бугун Наманган қурилиш ва дизайн коллежида бўлдилар. “Наманган истиқлол йилларида” деб номланган ушбу тадбир ниҳоятда эсда қоларли ўтди. Аввало Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси учун сукут сақланди.

    2016-09-17 20:26:22915

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz