NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Қўлингизни беринг, яхшилар ёхуд партия Жаъфархонга қандай ёрдам берди?

Сентябрь 07
18:55 2018
Бугун мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган “Билимлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирлар биринчи синфга қабул қилинган фарзандининг мурғак қўлларидан тутиб, уни илм олиб, ўқиб, ўрганиб жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшгувчи инсон бўлиб етишишини истаган ота-оналар билан гавжум.
 
Наманган шаҳридаги “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасасида ўтказилган тадбирда ҳам билимнинг илк сабоқларини олишга шайланиб турган жажжи болакайларнинг ота-оналари кўзларидаги завқ ва сурурнинг гувоҳи бўлдик. Улар орасида ногиронлиги бор фарзандини опичлаганча кўзлари тўла севинч ёшлари билан тинмай шукрона айтаётган Наманган шаҳар, 3-кичик туман, 13 хонадонда яшовчи Зарифа Маризаева ҳам бор эди.
 
...2010 йил. Орзиқиб кутилган фарзандини дунёга келтирган аёл доянинг таажжубли қарашидан хавотирланди. “Ўғил, аммо... ногиронлиги бор...” - чақалоқни алланималарга ўраб-чирмаётган доя аёлнинг сўзлари эди бу. Зарифа Маризаева ичини тирнаётган қандайдир аламни енгиш учунми ёки унга тақдим этилган улуғ неъмат-фарзандининг бўғриққан йиғиси ўртагани сабабми, ўзида пайдо бўлган бетакрор кучни сезди. Унга яхши ниятлар билан Жафархон деб исм қўйилди. Мана 8 йилдирки аёлни қатъиятли ва кучли бўлишга ундаган ўша куч билан фарзандини улғайтириб келмоқда. Ҳеч нолимади, йиғламади, йиқилмади...
 
Аммо, 7 ёшни қаршилаган Жаъфархонда тенгдошлари қатори мактаб партасида ўтириб билим олиш истаги туғилдию онанинг ҳаловати бузилди. Ҳар куни уй деразасидан сумкасини елкасига илганча мактабга шошаётган ўқувчиларни кўриб: “Она мен қачон мактабга бораман? Мен ҳам орқамга “Президент совғаси”ни илиб ўқишга боришни хоҳлайман...”- дея қайсарлик қилаётган боланинг орзуларини тушунган Зарифа уни опичлаганча шаҳарнинг деярли барча умумий ўрта таълим мактабларига мурожаат қилиб чиқди. Вазиятни тушунтирар, боланинг орзулари ушалсин дея ёрдам сўрарди. Аммо, бир хил жавоб: “Ногиронлиги бор бундай болалар якка тартибда уйда таҳсил оладилар...”
 
2018 йил. Баҳор ойининг илк ёмғирли кунлари. Фарзандининг илтимосига кўра яна уни опичлаганча шаҳар мактабларига мурожаат қилиб қайтаётган онанинг ҳолдан тойган оёқлари савалаб ёғаётган ёмғирдан сирпанчиқ бўлиб қолган йўлкада тойиб кетди. Тиззаси шилинди. Ўзини ўнглар экан “Болам яхшимисан?”- дея ортига тисарилди. Ундан бир оз орқароқда сирпанчиқ йўлакда тойиб кетган она-болани кўриб ёрдамга шошаётган таниш аёлни кўрдию, уялганча қаддини ростлади.
 
- “Келинг ёрдам берай. Ёмғирда нима қилиб юрибсиз? Ёмон йиқилмадингизми ишқилиб?”- аёлнинг хавотирли сўроғи Зарифани шундоғам ёш бўлиб улгурган кўзларини намлади, ёмғир доналарига қўшилиб кетаётган кўз ёшлар тинмасди. Биргалашиб уйга киришди. Ҳар доим таниш-билишлар, қўшнилар олдида қоядек мустаҳкам кўринувчи, ҳеч нарсадан нолимайдиган матонатли Зарифанинг ички фарёди сўз бўлиб ташқарига чиқди, дардини тўкиб-солди, енгиллагандек бўлди. Гапларига қулоқ тутиб, бир сўз демай охиригача тинглаган таниш аёл Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Наманган вилояти кенгашида фаолият юритиши ва бу масалада кўмак беришини айтганда бир оз хижолат тортди.
 
Шундай қилиб, Жаъфархон Зокиржонов партиянинг “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Матлуба Мадаминова раҳбарлик қилиб келаётган “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасаси таҳсил оладиган бўлди. Аммо мактабгача тайёрлов жараёнларида боланинг иштироки бўлмагани боис  иккиланишлар пайдо бўлди. Партия мутасаддилари бунинг ҳам имконини топишди. Саида Сайдуллаева таъсисчилигидаги 4-сонли “Ақлли болажонлар” мактабгача таълим муассасасида имтиёзли тарбияланган Жаъфархон рус ва инглис тилларида сўзлашадиган, бир қанча шеърларни ёддан айтиб бера оладиган бўлди.
 
2018-2019 ўқув йили бошланди. Тенгқурларидан бир йил ортда қолган бўлсада илм истаган, эзгу мақсадидан ҳеч ҳам қайтмаган фарзандининг орзулари ушалишига кўмак берган "Миллий тикланиш" партияси Наманган вилояти кенгашига чексиз ташаккурини билдираётган  Зарифа Маризаева кўзларидан қувонч ёши аримади.
 
Биз ҳам Наманган шаҳридаги “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасасида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирида “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фонди билан тузилган ҳамкорлик меморандуми асосида мактаб кутубхонасига ва Жаъфархон Зокиржоновга синфдан ташқари ўқиш учун  китоблар тақдим этилди. Халқаро фан олимпиадаларида иштирок этиб, юқори марраларни эгаллайман, илм олиб Ватан равнақи йўлида хизмат қиламан, дегувчи зукко ўқувчилар қаторида Жаъфархон Зокиржоновни кўрар эканмиз, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, яхшилик ва саҳоватпешалик каби азалий қадриятларимизни ўз фаолиятида қўллаб келаётган бағрикенг инсонларнинг кўп эканлигини кўриб беҳад мамнун бўлдик.
 
ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши ахборот хизмати.

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45885
  1. Партия ташаббуси: 32 аёл тадбиркор, 435 миллион имтиёзли кредит ва 101 та янги иш ўрни

    «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси мавзуида жойларда 12 марта ўқув семинарлари ўтказилди, - дейди партия вилоят кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова. – 32 нафар хотин-қиз тижорат банклари сертификатлари асосида 435 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олиб, 101 та янги иш ўринлари яратдилар.

    2017-06-29 00:46:38944
  1. Роналдунинг Мадриддаги ризқи тугамоқда ёхуд у "Реал" билан келиша олмай қолди

    "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг боши муаммолардан чиқмаяпти. Турли кўнгилсизликларга кўп дуч келаётган португалиялик суперфутболчининг ҳозирги жамоаси билан янги шартнома борасида ўтказаётган музокараси боши берк кўчага кириб қолди.

    2016-10-22 11:21:36695
  1. Руслан Нурудинов "Дунёнинг энг яхши оғир атлетикачиси" бўлиши учун овоз беринг!

    Халқаро оғир атлетика федерацияси расмий веб-сайтида “2016 йилнинг энг яхши оғир атлетикачиси”ни аниқлаш бўйича онлайн овоз бериш бошланди!

    2017-01-14 17:50:35831

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz