NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Уругвайга қарши баҳс шунчаки бўлмайди

Июнь 03
18:10 2018

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июнь куни сафарда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Россияда 14 июнь куни старт оладиган навбатдаги жаҳон чемпионати иштирокчиси саналган уругвайликлар билан бўладиган ўйин нуфузли мусобақа олдидан футболчиларимиз учун катта тажриба мактабини ўташи аниқ.

Эътиборлиси шундаки, терма жамоамиз мураббийлари томонидан Уругвай терма жамоасига қарши кечадиган баҳсга тузилган таркибга Наманганнинг “Навбаҳор” клуби дарвозабони Ботирали Эргашев ва ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев ҳам жалб этилди. 

Дарвоқе, миллий терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Темур Кападзе сафар олдидан берган интервьюсида Уругвай қарши баҳсга шунчаки сайёҳат учун борилмаётгани, номдор рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатиш асосий мақсад эканлигини қайд этди. Қуйида бош жамоамизнинг Уругвайга йўл олган таркиби билан танишасиз:

Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев - “Навбаҳор” 
Игнатий Нестеров – “Локомотив”
Элдор Суюнов – “Пахтакор”

Ҳимоячилар: 
Рустам Ашурматов – “Бунёдкор” 
Санъат Шихов – “Бухоро” 
Акромжон Комилов – “Бунёдкор” 
Достонбек Турсунов  – “Нефтчи”
Ислом Тўхтахўжаев – “Локомотив” 
Шерзод Аъзамов  – “Пахтакор”
Шуҳрат Муҳаммадиев – “Локомотив” 
Аббос Отахонов – “Металлург”

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков – “Насаф”
Азизжон Ғаниев - “Насаф” 
Жавоҳир Сидиқов – “Қўқон-1912” 
Азизбек Турғунбоев – “Навбаҳор” 
Жасур Яхшибоев – “Пахтакор”
Жалолиддин Машарипов – “Пахтакор” 
Жавлон Иброҳимов – “Бунёдкор”
Ислом Кенжабоев – “Насаф” 
Хуршид Ғиёсов – “Бунёдкор” 
Сардор Собирхўжаев – “Бунёдкор”

Ҳужумчилар:
Забиҳилло Ўринбоев - “Металлург” 
Бобир Абдихолиқов – “Насаф”

Мавзуга оид

  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:22876

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz