NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Устоз журналист Ғуломжон Акбаровни хотирлаб: Меҳрибон мураббий ва насиҳатгўй эди

Июнь 23
20:40 2018
Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб ва самимий инсон, меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғуломжон Акбаров 78 ёшида вафот этди.
Ғуломжон Акбаров 1940 йилда Норин туманидаги Норинкапа қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, Андижондаги 10-ҳунар-техника мактабида ўқиди. Сўнгра Намангандаги таъмирлаш заводида қолипловчи бўлиб ишлади. Айни шу пайтдан эътиборан ишчи-қишлоқ мухбири сифатида матбуотда қатнаша бошлади. Уни 1961 йили «Наманган ҳақиқати» таҳририятига ишга таклиф этишди. У 1962-1968 йилларда Андижон вилояти газетаси таҳририятида фаолият олиб борди. Ишлаш билан бирга Наманган Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирди.
Бу орада Ғуломжон Акбаров изланувчан, иқтидорли журналист сифатида жамоада, ҳамкасблари орасида катта обрў-эътибор қозонди. Унинг Ғулом Акбарий имзоси остида ибратли кишилар ҳаёти, меҳнати, кундалик турмушдаги муаммолар қаламга олинган мақола, лавҳа, очерклари, публицистик мақолалари газетхонларга манзур бўлди. 
Ғуломжон Акбаров 1982 йилда Тошкент Олий партия мактабини битириб қайтгач, бир неча муддат Тўрақўрғон тумани «Машъал» газетасида, вилоят радиосида ишлади. «Наманган ҳақиқати» вилоят газетасига масъул котиб вазифасига ишга келди. Устоз журналист таҳририятдаги фаолияти билан бир қатор бадиий ижод билан ҳам фаол шуғулланди. Унинг турли йилларда нашр этилган «Ҳаёт кўзгусида», «Ёқимли овоз» ва «Қалб садоси» тўпламлари китобхонларнинг севимли асарларига айланган. Устоз журналист ўнлаб ёшларнинг меҳрибон мураббийси, доимий ғамхўри, насиҳатгўйи эди. 
Ғуломжон Акбаровнинг жамоат ишларидаги фаол иштироки, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга қўшган катта ҳиссаси учун унга 1993 йилда Биринчи Президентимиз Фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони берилган эди.
Камтарин ва ғамхўр инсон, ҳамкасб биродаримиз Ғуломжон Акбаровнинг порлоқ хотираси қалбларимизда доим яшайди.
 
“Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририяти жамоаси.
 
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири Оқилхон Дадабоев хотирасидан:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, жонкуяр Устоз, моҳир ижодкор Ғуломжон ака Акбаровнинг вафоти муносабати билан раҳматли Устознинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Камина 2013-2016 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати” таҳририятида мухбир сифатида айнан Устозимиз қалам тебратган хизмат хонасида иш фаолиятимни олиб борганимни узоқ вақтгача ёрқин хотиралар ила ёдимда сақлайман. Боиси, Устоз мени вилоят газетасида иш бошлаган дастлабки кезларда шу хонада ўтириб дуо қилган эдилар. Илоҳим, ўтганларимизнинг охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин, омин!

Мавзуга оид

  1. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати: Ғуломжон Абдуллаев бронза медали соҳиби

    Франциянинг Макон шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемптонатининг якуний баҳслари ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

    2016-09-05 09:02:20721
  1. Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ваУкраинанинг садоқатли дўсти эди

    Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.

    2016-09-04 03:40:28864
  1. Ислом бобомни хотирлаб

    Наманган вилояти ўлкашунослик музейида ёш ҳунарманд-кулол Маржона Абдуллажонованинг илк шахсий кўргазмаси ташкил этилди. У "Ислом бобомни хотирлаб" деб номланган. 

    2016-10-25 08:42:56856
  1. Умри давомида футбол ўйнамаган, устоз бўлиб шогирд етиштирмаган "Профессионал мураббий" Бабаян

    Умри давомида бирорта жамоа таркибида футбол ўйнамаган, мураббий сифатида бирорта шогирд етиштирмаган, клубдаги фаолияти давомида эса асосан маъмурий ва ташкилий ишлар билан шуғулланган мутахассислар учун 2 ойлик курсларда ўқиб “Про” лицензиясини олиш бу Профессионал мураббий бўлиб етишди дегани эмас экан. Ваҳоланки миллий терма жамоа унга берилган жуда катта имконият эди, аммо....

    2017-06-13 18:48:494267
  1. Америкалик журналист ва унинг таржимони Афғонистонда ўлдирилди

    АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиоси (NPR) журналисти Дэвид Гилки ва унинг таржимони Забиҳулла Таманна Афғонистонда ўлдирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» радиостанция матбуот хизматига таяниб.

    2016-06-06 10:41:07974

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz