NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Август 15
11:39 2018
Кеча (2018 йил, 14 август куни) халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Фазлиддин Муҳиддинов очди ва олиб борди.
Туман ва вилоят Кенгашлари депутатлари, туман фаоллари ва корхона, муассасалар раҳбарлари, вилоят ташкилотлари бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессия ишида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, Уйчи туманида ўтган вақт мобайнида олиб борилган ишлар, ҳокимлик фаолиятига танқидий баҳо берди. Бугунги кунда туман фаоллари олдида турган долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратиб, ишга бўлган талаб ва масъулиятни ошириш зарурлигини таъкидлади.
Сессияда Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов Уйчи тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги вилоят ҳокимининг қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов 1968 йил 21 майда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 1994 йили Тошкент молия институти, 2004 йили Наманган давлат университети, 2008 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.
М. Апақов меҳнат фаолиятини 1985 йилда Наманган вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимидаги ўрмон хўжалиги “Занг” участкасида ишчи сифатида бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида Косонсой тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим назоратчиси, катта назоратчи, бўлим бошлиғи, Солиқ сохасида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Наманган вилояти бошқармаси тезкор ходими, Тўрақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари, Косонсой туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари, инспекция бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Наманган вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Наманган вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси директори лавозимларида иш олиб борган. 2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар эса Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Уйчи тумани ҳокими лавозимида иш бошлаган Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақовга масъулиятли ишларида мустаҳкам саломатлик, ғайрат-шижоат, улкан зафарлар тилайди.
Қайд этиш жоиз, август ойининг аввалида Уйчи туманида 4 та сектор раҳбарлари – туман ҳокими Абдуғани Турдиев, туман прокурори Бахтиёр Абдураҳимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Равшан Юсубжонов а туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Расулжон Отахоновлар ғўза парваришида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, мавсум давомида хотиржамликка берилиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатда тўғри ташкил этмаганлиги, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
 
 

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051538
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371159
  1. Уйчи туманида янги насос станцияси ишга туширилди

    Наманган вилоятининг Уйчи туманида “Қизил Ровот-2” насос станцияси ишга туширилди. 
    Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида барпо этилган мазкур иншоотнинг очилиш маросимида сув хўжалиги бўйича республика, вилоят идора ва ташкилотлари мутасаддилари, хорижий ҳамкорлар, туман жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

    2016-08-30 15:48:45759
  1. Дилмурод Қодиров Норин туманига ҳоким этиб тайинланди

    Энди туманни ҳозирга қадар Наманган вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Қодиров Дилмурод  Ғофурович бошқаради.

    2017-05-17 22:57:541359
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051387

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz