NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

«Уйдаги аҳлатни кўчага чиқарма, камбағаллик келтиради» деган ақида қани?

Март 30
14:19 2018

Азал азалдан ўзбек ҳалқининг покликка бўлган эътибори тахсинга сазовар бўлган. Айниқса баҳор, куз ойларида тозалов ишлари жуда ҳам жадаллашган. Улуғларимиздан тортиб жамиятнинг энг қуйи шахсигача, қарияларимиздан тортиб то ёшларимизгача бу ишларда фаол бўлишган. Тозалов мавсуми бошланиши биланоқ, қария боболаримиз елкасига кетмон ташлашиб уйма уй юриб ёшларни бу ишларга жалб қилишган. Кўчалар, ариқлар, зовурлар, чопилиб баҳорга тайёр қилишган. Ҳашарларда камида 300 нафар кишилар иштирок этишган. Бу ишлар гоҳида ҳафталаб давом этган. Оналаримиз эса ҳашарчилар учун алоҳида қозонлар осишиб, дошқозонларда ошлар дамлашган. Уйларда тандирларда иссиқ нонлар-у сомсалар билан ҳашарчиларни сийлашган. Ёш келинларимиз, қизларимиз эса қўлларида супурги билан тўкилган баргларни йиғиб теришиб, уйларида боқаётган ҳойвонлари учун қишга озуқа сифатида панароқ жойга тўплаб қўйишарди. Айниқса бу ишлар қишлоқ жойларда жудаям кенг йўлга қўйилган эди. Албатта, бунга оналаримизнинг, боболаримизнинг насиҳатлари, ўгитлари, дуолари сабаб бўлган ва шу билан биргаликда ёши улуғларимиз бу ишларда ёшларимизга ўрнак бўлишган. Озуқага ярамайдиганларини шудгорларга тўкишиб, ўғит сифатида фойдаланишган. "Уйдаги аҳлатни кўчага чиқарма, камбағаллик келтиради" деган ақидага қаттиқ амал қилишган. Шунинг учун ҳам асримизга яқин бўлган аждодларимизда меҳр-муҳаббат, ораларидаги оқибат, маҳалла кўйчилик, қўшничилик каби фазилатлар мужассам бўлган. Бир бирига зиён етказиш уларнинг қомусида бўлмаган.

      Минг афсуски янги асрга келиб, одамларимизнинг хулқ атвори янгиланди. Феълимиз шу даражада ўзгардики, гоҳида бирданига бошқа дунёга келиб қолганга ўхшайсан киши. Ўша даврни кўрган киши буни яхши англайди. Одамларимиз ўзимизнинг ташвишимиз билан ўралашиб қолдик. Бундай муаммоларни осончилик билан ҳал қилишни ўргандик. Уйдаги чиқиндиларимизни дарёларга, анҳорларга, зовурларга оқиздик. Мағзавамизни кўчага тўкишни ўргандик, уюмга айланган чиқиндиларни ёқишга ўргандик. Бу сенинг чиқиндинг деб қўшни томонга супурдик. Оқибатда турли касалликларга рўбаро келдик. Оммавий ахборот воситаларида, жамоат жойларида қилинган марузалар гоҳида саробга айланиб қоляпти. Айниқса куз ойларида бу нарсалар яққол кўзга ташланади. Араваларда чиқинди ташишган келин қизлар, хашарга чақирганда ишим кўп деб бахона қилган йигитлар дилни хира қилади. Гоҳида ахлат уюмларига ўт ёқиш натижасида келиб чиққан касалликларни эшитиб ичингдан зил кетасан киши. Гоҳида экологиядан шикоят қиламиз. Ана шу биз шикоят қилаётган экологияни бузилишига асосий сабаб ўзимиз эмасмикинмиз. Албатта ўзимиз сабабчи бўлиб қолмоқдамиз.

      Аллоҳ барчларимизга инсоф берсин. Жаннатмакон юртимизни бунданда гўзал қилсин.

 Муҳаммадхон НУРИДДИНОВ,
Наманган шаҳридаги
 «Шодибек» жоме масжиди имом хатиби.
 

 

 

Мавзуга оид

  1. Қани энди, аёлларимиз орасидан янада кўпроқ раҳбарлар, жамоат арбоблари етишиб чиқса!

    Аёллар қаноти кенгаши раиси сифатида менга ҳам қаттиқ таъсир қилди. Чиндан ҳам улар билан ишлашни янада такомиллаштириш,  бу борада бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик энг муҳим вазифа ҳисобланади. Жумладан,  қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъдод ҳамда қобилиятини юзага чиқариш ҳақида ғамхўрлик кўрсатишни унутмаслик даркор. Қани энди, аёлларимиз орасидан янада кўпроқ раҳбарлар, жамоат арбоблари, ижодкорлар  етишиб чиқса!

    2017-07-06 19:20:42716
  1. Етти хазинанинг бири ёҳуд икки йил тухум кирмаган уйдаги қувонч

    Гувоҳ бўлганимиз, “Шодлик” маҳалласидаги воқеа. Бир ҳафта аввал ушбу маҳалладаги кам таъминланган хонадона соҳибасига 20 бош товуқ берилганди. Биринчи куни 7 та, иккинчи куни 9 та, учинчи куни эса 13 та тухумлабди. Ҳозирда эса кунига 14-15 тадан тухум хонадон бюджетини бойитмоқда. Фарзандлар учун витамин вазифасини бажармоқда.

    2017-08-04 20:48:282120
  1. 25 йилдан бери остона хатлаб кўчага чиқмаган мисрлик аёлнинг вазни 500 килограммга етди

    Дунёдаги энг семиз аёл ҳисобланган 36 ёшли мисрлик аёлнинг вазни 500 килограммга етди. Бу ҳақида Emirates 24/7 нашри хабар берди

    2016-10-25 14:43:28831
  1. Кимнингдир масъулиятсизлиги моддий ва маънавий зарар келтиради

    Аҳоли турар-жойлари, ижтимоий-иқтисодий объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, халқимизнинг бу борадаги масъулияти ва ҳушёрлигини янада оширишдан иборатдир. Халқимиз бежиз “олов – тилсиз ёв”, демайди. Чунки унинг оқибатида халқ хўжалигига, мамлакат иқтисодиётига, одамлар ҳаётига жиддий зиён етиши мумкин. 

    2016-06-23 14:40:561132
  1. Нондек азиз бўлинг Мамажон! – деган эди Шароф ота Рашидов

    Тадбиркорликка яратиб берилаётган шароитларни кўзимиз билан кўриш мақсадида 23 декабрь, шанба куни тонгда туман марказида ай   лана бошладик. Соат 7 лар атрофи. Энди ҳаёт жимирламоқда. Чорраҳидаги чироғи ёниқ, оловде-к порлаб турган бинога кўзимиз тушди. Бордик. Пешлавҳадаги ёзув - O`zbekiston Respublikasi Kosonsoy tumani “Vodiy non savdo” oilaviy korxonasi  - эътиборимизни тортди. Муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукумат томонидан бу ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлардан косонсойликлар қандай фойдаланишмоқда деган саволга жавоб топиш мақсадида ичкарига кириб, салом бердик.

    2017-12-29 16:55:371401

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz