NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Ўйиндан олдинги ўйлар: Матбуот анжуманида иштирок этмаган Бабаяннинг руҳий тайёргарлиги жамоамизнинг йирик ғалабасини таъминлайди!

Июнь 12
03:20 2017
Эрон кучли рақиб. Карлуш Кейруш кучли мураббий. Вақтида Португалия термасида яхши натижа қайд этган.  “Қироллик клуби”ни бошқарган. “Манчестер Юнайтед”да футбол мэтри сэр Алекс Фергюсон дарсини олган мутахассис.
Бизнинг мураббий Самвел Бабаян ҳам чакки эмас. Кучли руҳшунослиги билан яққол ажралиб туради. У Эрон билан ўйинга шу қадар жиддий руҳий тайёргарлик кўрмоқдаки, хатто бу йўлда кечаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам иштирок этмади. Ўз диққат эътибори ва бор энергиясини гуруҳдаги асосий рақибга қарши ўйинга тайёрламоқда. Бу эса бугун албатта ўз натижасини беради.
 Етти баҳсдан бери гол ўтказмай келаётган Эрон терма жамоаси айнан бугун ўз дарвозасидан уч тўп олиб чиқса, нима дейсиз!!! Албатта ҳозирга шунга ишонгимиз келиб турибди. Чунки хали ўзаро ўйинлардаги голлар фарқи ҳам ўз сўзини айтадиган даврлар келади. Ана шунда Эрон дарвозасига киритилган голлар иш беради.
Хуллас, Бабаянни кечки соат тўққизгача кўрмаймиз. Шу сабаб унинг расмини эмас, Виталий Жалиловни кўк либосимизни Теҳронда ушлаб турган расмини эътиборингизга ҳаволи қилдик.
Кеча Бабаяннинг ўрнига матбуот анжумани иштирок эттган Виталийнинг отаси Виктор Жалилов жуда ажойиб фикр билдирди: “Эртанги натижа кўп нарсани аниқлаштиради”!
"Эртанги ўйин биз учун жуда муҳим. Натижа кўп нарсаларга ойдинлик киритиб беради. Биринчи баҳсда, Тошкентда Эрон ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққанди. Ўзбекистон ҳам шу жумладан Теҳронда ғалаба қозонишни истайди. Биз аввал Эронни ютишга эришганмиз. Яна бир марта ғалаба қозонишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Биз ҳам худди Эрон сингари Жаҳон чемпионатига боришни истаймиз. Ўйинга тайёрлаган дастурларимиз бор” – дейди Виктор Романович
Ҳимоячимиз Мурод Ҳолмуҳамедов эса  рақибнинг барча қаршиликларга режа тузиб қўйилгани ва  амалда қўллашга ҳаракат қилинишини таъкидлаганига нима дейди. Демак гол ўтказмаслигини аниқ.
Карлос Кейруш эса шарқона меҳнмоннавозлик ўзига сингдирган кўринади, матбуот анжуманида “Ўзбекистон гуруҳимизда биринчи ва иккинчи ўринга даъвогарлик қилади”, дея бизни термамизнпи кўкларга кўтарди. Унинг нияти амалга ошсин деймиз.
Лекин у “ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишимиз шарт", дея асл мақсадини ошкор этди.
Эронлик ҳимоячиси Пежман Мунтазори эса бутун жамоадошлари билан термамизни икки ҳафта давомида кузатишгани ва футболчиларимиз ҳақида яхшигина маълумотлар тўплашганини таъкидлади. Демак бугун биз ҳеч ким кутмаган тактикадан фойдаланишимиз керак.
Термамиз оқсоқоли Сервер Жепаров ҳам Эронни мағлубиятга учратишимизга ишонмоқда. “Барчаси жуда оддий – биз саралаш босқичидаги қолган уч ўйинда ғалаба қозонишимиз керак, ўшанда плей-офф босқичида ўйнамаймиз ва Жаҳон чемпионатига автоматик равишда йўл оламиз”, – дея биз билмаган маълумотларни ошкор этди.
Хуллас, бугунги учрашувда биз кўк рангли либосда майдонга тушамиз. Кўк ранг эса миллий терма жамоамизга омад келтиради. Бабаян шундай деганмиди?
Анвар Икрамов

Мавзуга оид

  1. Сарвар Отамуратов: Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасини тан оламиз

    «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод бўлган Сарвар Отамуратов сайлов натижаларини тан олди. 

    2016-12-05 18:18:08567
  1. «Uztex Uchkurgan» : 300 дан ортиқ йигит-қиз ишли, иккинчи навбат ҳам яна шунча бандликни таъминлайди!

    «Uztex Uchkurgan» қўшма корхонаси ишга туширилди. Энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхонада айни кунларда 300 дан ортиқ йигит-қиз ишлаяпти. Уларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир. Корхонада йилига 7 минг тоннадан зиёд пахта хом ашёси қайта ишланади.

    2017-06-17 15:03:531944
  1. «Реал» примерадаги 56 йил олдинги рекордини такрорлади

    «Реал» Испания чемпионатининг 3-тури доирасида «Осасуна»ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    2016-09-11 14:12:43647
  1. Бокс федерациясида йил якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди (фото)

    Якунланиб бораётган 2016 йилги спорт мавсуми ўзбек спорти, хусусан Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари, боксчилари учун ҳам ўта муваффақиятли бўлди.

    2016-12-28 18:53:03551

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz