NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Уйма-уй юрилса муаммолар бўйма-бўй кўрсатади

Август 04
19:17 2017

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Уйма-уй” лойиҳаси эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, вилоят, шаҳар ва туман партия ташкилотларининг “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари томонидан мазкур лойиҳа изчиллик билан олиб бориляпти.

Наманган шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларда уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар билан ўтказилган мулоқотлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Абдулахад Бойхоновнинг мурожаати ижобий ҳал этилди. “11-Маданий” сайлов округидан шаҳар депутати Носиржон Дадамирзаевнинг Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қилган мурожаатидан сўнг, фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Абдулаҳад бундай эъзоз, эътибор, эҳтиром учун миннатдор бўлиб, дуога қўл очди.

Чортоқлик халқ ноиби Жасурбек Бурхонов партия вакиллари билан бирга “Туркистон” маҳалласида ўтказган мулоқотлар жараёнида ёшлар бандлиги масаласини ижобий ҳал этди. Натижада 2 нафар қиз туман марказидаги “Sanjar Murod Burxon” масъулияти чекланган жамияти қошидаги тикувчилик цехига жойлаштирилди. Шунингдек, бошқа ишга жойлашиш юзасидан мурожаат қилган ёшларни эса иш билан таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Уйчи тумани кенгаши раиси Шавкатжон Ваҳобов, вилоят депутати Фазлиддин Муҳиддинов Машад қишлоғидаги мулоқотлар жараёнида 26 ёшли Музаффар Отабоевнинг хонадонига бордилар. Ўрганишлар самарасида, бундан олти йил аввал тумандаги иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тугатган, айни пайтда ишсиз бўлган Музаффар Отабоев Машаддаги хусусий тикув цеҳига ишга жойлаштиришга эришилди.

Косонсой туманидаги  Ширинбулоқ маҳалласидаги ўнга яқин ёшлар билан учрашган туман кенгаши депутати Мансурхон Холдоров ва партия фаоллари мулоқот жараёнида ёш авлод вакиллари истиқболли таклифларни ўртага ташлашди. Масалан, Косонсой педагогика коллежини тугатган 21 ёшли Иброҳим Тожихўжаев ўз ҳудудида бўш турган жойда белбоғли кураш тўгарагини ташкил этмоқчи. Унга спорт секциясини очишда керак бўладиган лицензия олиш учун тўланадиган маълум миқдордаги маблағ зарур эди. Бу борада депутат томонидан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Насиб этса, тез орада ширинбулоқлик ёшлар спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Бу билан ЎзМТДП сайловолди Платформасидаги жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол янги авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш ишида ҳамкорлик қилишдек устувор вазифалар ижроси ҳам таъминланади.

Эътироф этиш даркор, “Уйма-уй” лойиҳасида партиямиз фаоллари, депутатларимиз олиб бораётган амалий ишлар аҳолининг меҳнатда банд бўлмаган қатламлари, айниқса аниқ машғулот турига эга бўлмаган ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ

Мавзуга оид

  1. Депутат ҳамда Сенати аъзолари Чуст тумани аҳолисининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганишмоқда

    4 та хонадонга қорамол сотиб олиш учун туман Микрокредит банк орқали амалий ёрдам берилди.

    2017-02-03 12:30:101019
  1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди.

    2017-01-16 14:14:57979
  1. Ёз мавсумида Ўзбекистонда 1290 оромгоҳ фаолият кўрсатади

    Мавсум давомида мамлакатимиз миқёсида жами 1 минг 290 оромгоҳ, шу жумладан, 214 стационар, 936 кундузги, 140 меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу оромгоҳларда жами 294 минг 351 бола соғломлаштирилади.

    2017-05-30 16:43:23991

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz