NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Навбатдаги таъмагирлик: Наманганда божхоначини зиёфат баҳона порага ундаган шахс ушланди 18:28 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оммавий ахборот воситалари орқали коррупция ва таъмагирликнинг олдини олиш, пора олмаслик ва давлат хизмати ходимларига пора беришни таклиф қилмаслик, ушбу жиноят учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тарғиб қилинаётган бўлишига қарамасдан, айрим кимсалар ўз ғараз мақсадлари йўлида давлат хизмати ходимларига пора беришга уринаётганликлари ачинарли ғоят ачинарлидир.
Батафсил
Наманганлик Муҳаммадқодир Ўсмирлар Олимпиадасида совриндор бўлди! 18:02 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
- Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланарди. Атиги 1 килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди. Аммо Олимпиада кумуш медаль олганимдан хурсандман. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак, - деди Муҳаммадқодир Тоштемиров.
Батафсил
Наманганда "Энг маърифатли имом" танловининг вилоят босқичи ўтказилди 17:08 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Батафсил
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил

Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари  - янги босқичда

Декабрь 19
12:38 2017

Кейинги бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фаол ташқи сиёсат олиб боришга интилаётган Ўзбекистон энг аввало, қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият бермоқда.  Марказий Осиё мамлакатлари билан  алоқаларнинг ривожланаётгани бунинг ёрқин далилидир. Жумладан, Ўзбекистон-Қирғизистон  ҳамкорлиги янги мазмун-мундарижага эга бўлиб бормоқда.  Парламентлар, турли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар ўртасида алоқалар тобора кенгаяётганлиги эътиборга моликдир. 

Ўтган  ҳафтада мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй берган  муҳим воқеаларнинг бири ҳам мана шу мавзуга тааллуқлидир.   Биз Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифини назарда тутмоқдамиз.   Чунки  у ҳар икки давлат ўртасидаги муносабатлар даражасини янада юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этди. Яна шуниси ҳам борки, қўшни мамлакат раҳбари ўзининг хорижга дастлабки ташрифларидан бирини айнан Тошкентга бориш учун ажратди. Демак, ҳар икки томон ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида баҳолайди.

         Шу ўринда мамлакатларимиз ўртасидаги  ҳамкорлик алоқаларини юқори даражага кўтаришга Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев тамал тошини қўйдилар, дейиш мумкин. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг шу йил сентябрида Бишкекка сафари бу борада катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур ташриф аввалроқ Самарқандда эришилган келишувларнинг мантиқий давомига айланди. У ўзаро  муносабатлар ривожида янги саҳифа очди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларимизнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш каби халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган қатор келишувларга эришилди. Бу эса албатта,  асрлар давомида ёнма-ён яшаб келаётган, тили, дини ва дили бир икки қардош халқни беҳад қувонтирди.

  Октябрь ойи бошларида  мамлакатларимиз ўртасидаги давлат чегараларини дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик чегарасига айлантиришга ҳаракат бошланди. Хизмат вазифаси тақозосига кўра ушбу сатрлар муаллифига ҳам Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги “Косонсой” чегара мажмуасида бўлиб ўтган икки қардош халқ вакилларининг учрашувида қатнашиш насиб этди. Ўшанда  Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Алабука туманидан ташриф буюрган мехмонларни давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, мамлакатимизда истиқомат қилаётган қирғиз миллатига мансуб юртдошларимиз, кенг жамоатчилик  намоёндалари ва ёшлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олдилар. Ўз-ўзидан, табиий раввишда тантанали митинг бошланиб кетди. Унда сўзга чиққан ҳар икки томон вакиллари халқларимиз ўртасидаги  ўзаро дўстлик ришталари қадим тарихга эгалигини, энди эса  сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, яқин қўшничилик муносабатларини юқори босқичга кўтариш учун янги имкониятлар вужудга келганлигини таъкидладилар.

 Яқинда  Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиб, ишга киришган Сооронбой Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ҳам икки мамлакат ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.  Икки давлат раҳбарининг музокаралари чоғида бу  йил Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари ривожида тарихий аҳамиятга эга  бўлганлиги қайд этилди. Мустаҳкам сиёсий ирода, кўплаб масалалар юзасидан  ҳамфикрлик,  ўзаро ҳамкорликка интилишнинг муштараклиги туфайли барча соҳалардаги алоқалар тараққий топа бошлади.  Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш йўлида янги-янги қадамлар қўйилиши аниқ.

Бу ўринда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини келтириш мақсадга мувофиқдир: “Қирғизистон – бизнинг яқин қўшнимиз. Шунинг учун бизнинг орамизда ҳеч қандай чегара бўлиши керак эмас. Биз бир-биримизга қалбимизни, бағримизни очдик. Шу боис бугун қандай масала бўлса, ечилиши лозим». Менимча, бу самимий фикрларга қўшилмайдиган инсон юртимизда топилмаса керак.

Ўзаро музокаралар чоғида  Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, банк-молия, фан-техника, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлди. Йилнинг ўтган ўн бир ойи мобайнида   ўзаро савдо-сотиқ кўрсаткичлари 56 фоиздан зиёд ўсиб, 235 миллион долларга етди. Аммо бу рақамлар   мамлакатларимизнинг ҳозирги салоҳиятини  тўлиқ акс эттирмайди. Ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини диверсификация қилиш ва яқин йилларда унинг ҳажмини 500 миллион долларга етказиш бўйича топшириқлар берилди. Қирғизистон Президентининг расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси ва бизнес-форум ташкил этилгани, ишбилармон доиралар вакилларининг музокаралари ўтказилгани ва уларда икки мамлакатдан кўплаб тадбиркорлар иштирок этгани, қарийб 140 миллион долларлик шартномалар имзолангани мана шу йўлдаги янги қадамлар ҳисобланади.

 Бундан ташқари, Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси, енгил автомобиллари, автобуслари, махсус прицеплари ва маиший буюмларини йиғишни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қурилиш материаллари ва тўқимачилик саноатида қўшма корхоналар очиш режалари тасдиқланди.  Ўзаро ташрифлар алмашиш, барча соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш, икки мамлакат фуқаролари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш орқали Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлашга бундан буён ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Президентлар қисқа муддатда жаҳон бозорига чиқиш имконини берадиган транспорт ва транзит йўлакларини ривожлантириш, хусусан,   «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли қурилишини имкон қадар тезлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Музокараларда  маданий-гуманитар алоқалар ривожи ҳам асосий ўринлардан бирини эгаллади. Ўзбекистонда қирғиз тили ва маданияти, Қирғизистонда ўзбек тили ва маданиятини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги маъқулланди.  Қирғизистон театр усталари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига, ўзбекистонлик санъаткорлар  Ўш, Ўзган, Аравон, Новқат, Қорасув, Жалолобод шаҳарларига ижодий сафарлар уюштирдилар. Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Келгуси йили Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунларини ўтказиш, атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг юбилейини кенг нишонлаш ҳам кўзда тутилмоқда.

 Икки давлат раҳбарлари имзолаган Қўшма баёнотда айтилганидай, томонлар Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жеэнбековнинг жорий ташрифи натижаларини мамнуният билан қайд этдилар ҳамда бўлиб ўтган музокаралар ва ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги туртки беришини, шунингдек, давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидладилар.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ

Мавзуга оид

  1. Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташриф буюрди

    Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

    2016-10-02 17:03:551002
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371115
  1. Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва хонанда Шаҳзода ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтиради.

    2017-01-09 16:03:33805

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz