NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги самараси: Наманганда агрокластер ва агрологистик марказ қурилади

Октябрь 20
19:31 2018
Хабарингиз бор, Тошкентда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон-Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилди. Форумда қатнашган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашиб, музокаралар ўтказганди.
 
Ҳудудлараро ҳамкорликнинг мантиқий давоми ва самараси сифатида, куни кеча Россия пойтахти Москва шаҳрида Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банки” Наманган филиали бошқарувчиси Толибжон Бобоматов, “Valley Fruits” кооперативи раҳбари Сардор Раҳмоновларнинг “Фудчейн” (Россия)  инженерлик компанияси вакили Станислав Стандрик, Евроосиё Тараққиёт банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Андрей Крайний билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига маълум қилишича, учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилинди ва Ўзбекистонда халк хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаси инфраструктурасини яратиш ва ривожлантиришда биргаликда иш олиб бориш истагида эканлиги билдирилди.
 
Мулоқотда озиқ-овқат секторидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалалари ҳақида ҳам қизғин сўз юритилди. Айниқса, Наманган вилоятида агрокластер ва унинг негизида агрологистик марказ қуриш асосий муҳокама мавзусига айланди.
 
Режага асосан, мазкур агрокластерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аукцион савдоларга қўйиш орқали уларнинг ташқи бозордаги экспорт салоҳиятини ошириш кўзда тутилган. Марказнинг яратилиши мамлакатимизнинг нафақат Россия, балки бошқа хорижий давлатлар билан ҳам савдо алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
 
Музокараларда шунингдек, Ўзбекистонда  инвестицион фаолиятини амалга ошираётган Россия компаниялари лойиҳаларини молиялаштириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, бу борада фикр алмашилди.
 
- Биз Евроосиё тараққиёт банкининг Ўзбекистонда ваколатхона очиш, ҳамда саноат ва қазиб олиш соҳалари, аграр секторда ҳамкорликда ишлаш мақсади борлигини биламиз, - деди “Фудчейн” компанияси раҳбари Станислав Стандрик. – Бу ижобий жараённинг етакчиларидан бўлишни хоҳлардик. Бу жараён шубҳасиз, Евроосиё иқтисодий интеграциясида салмоқли роль ўйнайди. Хусусан, бизнинг компания жаҳондаги асосий озиқ-овқат ва балиқчилик аукционларини татбиқ қилган Бельгиянинг “Ауксис” компаниясининг эксклюзив вакили ҳисобланади. Биз улгуржи-тақсимот марказларини лойиҳалаштирамиз ва қурамиз, уларда аукцион савдолар тизимини ишлаб чиқамиз ва татбиқ этамиз, бу ҳолатда барча дастурий таъминотларни  Ўзбекистон учун махсус мослаштиришга тайёрмиз.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Наманган ва Свердловск ҳамкорлиги

    Аввал хабар қилганимиздек, Наманган вилояти ҳокими Ҳ.Бозаров Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Губернатор Евгений Куйвашев ҳамда ҳоким Ҳайрулло Бозаров 27 март куни ҳамкорлик бўйича кўзда тутилган протоколларни имзоладилар.

    2017-03-27 15:40:091852
  1. ЯНГИЕРДА ЭКСКВАТОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ЗАВОДИ ҚУРИЛАДИ

    2017 йилда Янгиердаги (Сирдарё вилояти) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тепловоз депоси базасида экскваторлар ва гусеницали техникаларни таъмирлаш бўйича завод бунёд этилади. 

    2016-06-13 13:09:461092
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291179

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz