NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Ўзбекистон-Россия таълим форуми: манфаатли шартномалар имзоланди

Октябрь 22
20:46 2018
Шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида Россия Федерацияси Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида биринчи маротаба “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилди. Йирик анжуманда икки давлат Президентлари администрациялари, ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан зиёд нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди.
 
Таъкидлаш жоиз, ушбу форум икки давлат олий таълим даргоҳлари раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш баробарида бир қатор долзарб вазифа, масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилиш имконини берди.
 
Шу жумладан, форумда Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Одилжон Маматкаримов ҳамда институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Авазбек Обидовлар қатнашдилар.
 
Форумда Наманган муҳандислик технология институти ва Россия Федерациясининг бир нечта олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди. Бунинг пировардида П. Костичев номидаги Рязан давлат  агротехнологиялар университети, В. Шухов номидаги Белгород давлат технология университетлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Институтимиз ҳамкори саналган Кострома давлат университети билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
 
Мазкур икки томонлама ҳужжатларда олий таълим муассасалари ўртасида профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини амалга ошириш, академик тайёргарлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда илмий ва инновацион семинар ва конференциялар ўтказиш, илмий-тадқиқот бўйича ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма тадбирларни ўтказиш, ўзаро ахборот алмашинувини ўрнатиш, машғулотлар ўтказиш каби масалалар назарда тутилган.
 
Институтимиз раҳбарияти билан Рязан давлат агротехнологиялар университети ректори Н. Бышов, илмий ишлар бўйича проректори Л. Лазуткина, Белгород давлат технология университети ректори С. Глаголев ҳамда Кострома давлат университети ректори А. Наумов ва кафедра мудири В. Корабелниковлар билан ўтказилган давра суҳбатлари қизғин ва ўзаро ишонч руҳида кечди.
 
Россиялик нуфузли меҳмонлар Ўзбекистонга ташрифидан мамнун эканликлари ҳамда бундан буён ҳам Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари билан доимий алоқада ва ҳамкорликда самарали фаолият олиб боришларини қайд этди.
 
Наманган муҳандислик технология институти матбуот хизмати.
 

Мавзуга оид

  1. Фойдали шартномалар

    Шу йил 5-6 май кунлари Наманган шаҳридаги «Паҳлавон” спорт мажмуасида вилоят саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси бўлиб ўтди.

    2016-05-28 20:28:161136
  1. Истиқбол эгалари форуми

    Наманганда “Мустақиллик – миллий тикланиш ва юксалишдир!” шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди. 
     

    2016-07-19 17:30:04927
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291179

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz