NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда

Октябрь 15
19:32 2018
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини ишлаб чиқиш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинаётир. Айниқса, олий таълим сифат ва самарадорлигини оширишда хорижий давлатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш, чет эл мамлакатлари билан изчил ҳамкорликни ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.
 
Эътироф этиш жоиз, Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерацияси Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.
 
Икки давлат олий таълим муассасалари раҳбарияти билан келишувга кўра, кимёвий технология, технологик машина ва жиҳозлар ҳамда технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналишларда ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш учун талабалар қабули амалга оширилди.
 
Қўшма дастурда инеграциялашган дастур орқали 2+2 кўринишида ўқиш (талабалар икки йил Ўзбекистонда, шунча муддат Россияда таҳсил олади) ва унинг якуни бўйича икки томонлама тан олинадиган диплом берилиши кўзда тутилган. Дарвоқе, янги ташкил этилган учта қўшма таълим йўналишининг ҳар бирига 20 тадан қабул квотаси ажратилган бўлиб, уларда 60 нафар талаба таҳсил олади.
 

Яқинда институтга қўшма дастур синов имтиҳонларини қабул қилишни ўтказиш мақсадида Саратов давлат техника университетининг Энгельс технология институти профессори Марина Кардаш ташриф буюрди. У режалаштирилган ишларни бажариш асносида талаба ва профессор-ўқитувчилар учун мастер-класс ўтиб берди. Ташриф давомида икки олийгоҳларнинг ҳамкорлик шартномалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Шуни айтиш даркор, ҳозирги вақтга қадар институтимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Россия, Малайзия, Жанубий Корея, Италия, Португалия каби ўнга яқин хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
 
Одилжон МАМАТКАРИМОВ,
Наманган муҳандислик-технология институти ректори,
физика-математика фанлари доктори, профессор,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
 

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:461028
  1. Ўзбекистон мусулмон олами ичра бир-бирини ўзаро тўғри тушунишнинг тарафдори бўлиб келган

    Хорижий мамлакатлар илмий-академик доираларининг вакиллари Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда

     

    2016-10-14 11:35:34750

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz