NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Ўзбекистон-Тожикистон: Дўстлик ва бирдамликка асосланган катта қадамлар

Август 26
18:42 2018
Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи, икки дўст ва қўшни давлат – Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқди.
 
Ғарбда бугунга қадар Марказий Осиё минтақасида “абадий муаммо” бўлиб қолиши айтиб келинаётган ўзбек-тожик муносабатларида ҳал этилмаган масала қолмади. Чегаралар борасида келишув дейсизми, трансчегаравий сувлар тақсимоти бўладими, Рогун ГЭСи масаласини оласизми, барчасида тўлиқ ҳамфикрлиликка эришилди. Бу дунёда дипломатия назарияси дарсига киритиб, бўлғуси давлат раҳбарларига, таранг муносабатларни қисқа даврда яхши муносабатларга айлантириш мавзусида ўзлаштириш мажбурий қилса арзигулик воқелик бўлди.
 
Аэропортда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олган Шавкат Мирзиёев, “Мана шу кунларга етказганига шукр” деганида, Марказий Осиёнинг ҳамжиҳатлик билан дунё харитасидан якдил куч сифатида ўрин ола бошлаганига ишоратни кўриш мумкин. Ўзбекистоннинг “Қўшнилар билан ноль муаммо” сиёсати натижасида Марказий Осиё янги геосиёсий мавқега эришмоқда. Бу нарса, Марказий Осиёда қўшнилар ўртасидаги тарангликларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб келган халқаро гегемонларнинг пайтавасига қурт туширди, десак адашмаймиз.
 
Ўзбекистоннинг бугун олиб бораётган сиёсатида бир томондан туркий давлатлар билан ҳамкорлик масаласи ўрин олаётган бўлса, икккинчи томондан Марказий Осиё + Афғонистон кўринишидаги янги бирликни ривожлантириш яққол кўзга ташланмоқда. Мирзиёевнинг ташқи сиёсатдаги энг катта ютуқларидан бири сифатида халқаро миқёсда эътироф этилаётган хусус шуки, Ўзбекистоннинг оқилона сиёсати натижасида Марказий Осиё, Афғонистон, Кавказ ва Туркияни қамраб олаётган янги иқтисодий-сиёсий минтақанинг маркази Тошкентга кўчмоқда. Бу давлатлар ўртасида шаклланаётган ҳамкорлик, авваллари қайд этилиб келган “Ягона Марказий Осиё” ҳам эмас, “Туркий иттифоқ” ҳам эмас, балки ўзаро манфаатларга асосланган, мафкуравий хусусиятдан йироқ иқтисодий-ижтимоий дўстликка йўналтирилган шерикликдир.
 
Бир сўз билан айтганда, Шавкат Мирзиёевнинг қўшни давлатлар, хусусан Тожикистон билан яқин биродарлик ва дўстлик алоқаларини қайта тиклаш борасидаги прагматик сиёсати энг аввало, Марказий Осиё давлатлари ва халқларини "Туркистон - умумий уйимиз!" деган эзгу мақсадлар йўлида муштарак бирлашувига хизмат қилади.
 
Ғайратжон Тўйчибоев,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Наманган вилояти кенгаши раиси вазифасини бажарувчи.
 

Мавзуга оид

  1. "Маърифат китоб олами": илму зиё йўлидаги қадамлар бошланди

    Ногирон болаларнинг уйда таълим олишлари учун уларни доска, парта, стол, кўргазмали ўқув қуроллари билан таъминланади. Олий таълим муассасаларида аъло баҳоларга ўқиётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига контракт тўловларини амалга ошириш учун грантлар жорий этиш йўлга қўйилади.

    2018-08-08 12:30:321667
  1. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув

    Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Жамоалар Тошкентда учта учрашув ўтказишади. Хусейн Шодиев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси вакилларимизга қарши учрашувга Душанбе шаҳрида тайёргарлик кўришди. Қўшниларимиз Тошкентга 14 нафар футзалчи билан ташриф буюришди.

    2016-07-12 13:29:26920
  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:46971

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz