NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар ташкил этилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил

Ўзбекистон Қаҳрамони Малика Абдуллахўжаева 86 ёшида вафот этди

Июнь 26
20:42 2018
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Тиббиёт соҳасидаги таниқли олима, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Малика Абдуллахўжаева шу йил 26 июнда 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Малика Абдуллахўжаева 1932 йил 28 ноябрда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида туғилди. 1956 йили Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тугатиб, Россия Фанлар академияси Мия институти аспирантурасида таҳсил олди. Дастлаб номзодлик, кейинчалик докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
Малика Абдуллахўжаева ўз меҳнат фаолиятини 1960 йили Тошкент давлат тиббиёт институти ассистенти сифатида бошлади. Истеъдодли олима қарийб 60 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида рентгенология, радиология ва онкология илмий-тадқиқот институти (ҳозирги республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази) лабораторияси мудири, Тошкент давлат тиббиёт институтида кафедра мудири, Ўзбекистон Республикаси патологоанатомик маркази директори каби лавозимларда самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, тиббиёт фанининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.
Заҳматкаш олиманинг тиббиёт соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган 300 дан зиёд илмий мақолалари, 20 га яқин китоб ва монографиялари ҳамда 10 га яқин муаллифлик ишлари юртимиз ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассисларига яхши маълум. Айниқса, мамлакатимизда патологоанотомик хизматни ташкил этиш, мазкур соҳадаги самарали илмий ишланмалари билан янги ва замонавий тиббиёт йўналишларини ривожлантириш борасида фидокорона меҳнат қилиб, ўзининг илмий изланишлари, раҳбарлик маҳорати, катта билим ва тажрибаси, амалий ташаббуслари билан кенг жамоатчилик ўртасида юксак ҳурмат ва эътибор қозонди.
Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга сабоқ берган илм-фан фидойисининг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланди.
Академик Малика Абдуллахўжаеванинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистон Қаҳрамони унвони ва “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.
Атоқли олима, меҳрибон устоз, камтарин инсон Малика Абдуллахўжаеванинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Мавзуга оид

  1. Тўрт фуқаро Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига муносиб топилди

    Президент тўрт фуқарога «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

    2016-08-24 10:13:57860
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371186
  1. Шаҳзода Уильям ва малика Кейтнинг тўнғич фарзанди Канада бош вазирига қўл беришдан бош тортди

    Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва малика Кейт фарзандлари билан Канаданинг Виктория шаҳрига келгандан кейин, уларнинг тўнғич фарзанди – шаҳзода Жорж Канада бош вазири Жастин Трюдога қўл беришдан бош тортди, деб хабар бермоқда People нашри.

    2016-09-26 10:48:20823
  1. Таниқли Людмила Иванова бугун, 7 октябрь куни 83 ёшида вафот этди

    Шифохонада режалаштирилган даво муолажаларини олиши керак бўлган актриса жонлантириш бўлимида ҳаёт билан видолашди.

    2016-10-08 08:13:48887

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz