NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Ўзбекистон Қаҳрамони, навоийшунос олима Суйима Ғаниева вафот этди

Сентябрь 01
14:09 2018
Тошкент давлат шарқшунослик институтининг мумтоз филология кафедраси профессори, Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли навоийшунос олим Суйима Ғаниева узоқ давом этган касалликдан сўнг бугун (2018 йил, 1 сентябрь куни) 86 ёшида вафот этди.
 
Суйима Ғаниева бутун умрини шеърият мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, илмий меросини ўрганишга бағишлаган, нафақат Ўзбекистон балки Россия, Туркия, Эрон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларда таниқли бўлган шарқшунос-олимадир.
 
Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева 1932 йилда  туғилган. 1952 йилда Ўрта Осиё давлат университети шарқ факультетининг Эрон филологияси бўлимини тамомлаган. 1956 йили профессор Болдиров раҳбарлигида “Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” тазкираси” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Навоийшунос олима ўзбек мумтоз адабиёти, форс мумтоз адабиёти бўйича мутахассис ҳисобланади. У 1992 йили Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган.
 
Суйима Ғаниева узоқ йиллик илмий изланишлари, мамлакат илм-фани ривожига қўшган улкан ҳисссалари учун 1992 йили “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2008 йили “Буюк хизматлар учун” ордени билан тақдирланган. 2015 йилда эса унга Ўзбекистон Қаҳрамони фахрий унвони ва Олий нишон – Олтин юулдуз медали топширилган.
 
Навоийшуноси олима Суйима Ғаниева Эрон, Хитой, Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Туркманистон каби бир нечта хорижий давлатларда ўтказилган халқаро конференцияларида иштирок этган эди. У 500дан зиёд китоб,  рисола ва илмий мақолаларнинг муаллифидир.
 
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси кўп минг сонли ўқувчилари, адабиёт ихлосмандлари номидан юзлаб илм соҳибларининг жонкуяр устози, Ўзбекистон Қаҳрамони, элимиз ардоғидаги олима Суйима Ғаниеванинг вафоти муносабати билан марҳмумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
 

Мавзуга оид

  1. Тўрт фуқаро Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига муносиб топилди

    Президент тўрт фуқарога «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

    2016-08-24 10:13:57887
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371237
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291178

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz