NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Ўзбекистон Қатар устидан ғалабага эришди

Сентябрь 07
08:26 2016

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичининг иккинчи турида Қатар терма жамоаси меҳмони бўлди. 

Ушбу босқичда Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия миллий терма жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олган мамлакатимиз футболчилари дастлабки учрашувда Александр Гейнрихнинг голи эвазига сурияликлар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритган эди. Эронликлар Қатар терма жамоасини 2:0 ҳисобида енгган бўлса, Жанубий Корея вакиллари хитойликларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

Мутахассислар Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда футболчиларимизнинг устунлигини тахмин қилган эди. 

Бу Доҳа шаҳрида ўтган баҳсда ўз тасдиғини топди. Учрашув бошидан ҳужумкор ўйин намойиш этган футболчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Сурия ва Жанубий Корея, Хитой ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувларда ҳисоб очилмади. Шундай қилиб, мамлакатимиз футболчилари “А” гуруҳида икки тур якунлари бўйича пешқадамлик қилмоқда. 

Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрь кунига мўлжалланган навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида эронлик футболчиларга қарши ўтказади. 

 
Байрам Айтмуродов, ЎзА 

Мавзуга оид

  1. ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси. Бугун Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлади

    Бугун Доҳа шаҳрида Қатар ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё саралашидаги 3-босқич учрашуви бўлиб ўтади. 

    2016-09-06 09:54:40948
  1. "Навбаҳор" қаторасига иккинчи йирик ғалабага эришди!

    Суперлиганинг 12-тури доирасида Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилган “Лочинлар” рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, қаторасига йирик ҳисобдаги (3:0) иккинчи ғалабани нишонладилар.

    2018-05-15 20:13:17729
  1. Ботирали Мамажонов америкалик боксчи устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди

    Боксчи Ботирали Мамажонов профессионал рингдаги дебютидан буён мағлуб бўлгани йўқ.

    2016-10-17 18:25:26848

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz