NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Ўзбекистон боксчилари — ёшлар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида

Ноябрь 24
11:18 2016

Ўзбекистоннинг тўрт вакили Санкт-Петербургда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги ярим финалига чиқди. Бу ҳақда  «Газета.uz»   хабар беради.

Санкт-Петербургда (Россия) 17−26 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги V жаҳон чемпионатининг (AIBA Youth World Boxing Championships) еттинчи куни ўз якунига етди. Дунёнинг 63 давлатидан 350 нафардан зиёд спортчилар турнирга ташриф буюрган бўлса, фақатгина 40 боксчи, жумладан тўрт нафар Ўзбекистон вакили ярим финал босқичига етиб келди.

56 кг гача вазн тоифасида 18 ёшли Шунқор Абдурасулов чорак финалда у Хитой вакитли Цзэн Цзянь Минга қарши рингга чиқди. Финал раундидан рақибидан яққол устун келган Абдурасулов ҳакамлар қарори билан 3:2 ҳисобида ғолиб чиқди. Ярим финалда у америкалик Марк Кастро билан беллашади.

Ўсмирлар ўртасида амалдаги Осиё чемпиони Билолбек Мирзараҳимов (60 кг гача) ярим финалга чиқиш учун Россия боксчиси Беслан Хамзаев билан куч синашди. Куннинг энг яхши боксини намойиш этган Мирзараҳимов 5:0 ҳисобида яққол ғолиб бўлди. Финал учун кечадиган баҳсда Билолбек туркиялик Нежат Экинжи билан жанг олиб боради.

Ўсмирлар ўртасида Осиё вице-чемпиони Отабек Холматов (52 кг гача) Доминикан вакили Луис Рейналдни уч раунд якунига кўра 4:1 ҳисобига мағлубиятга учратди. Ярим финладаги унинг рақиби япониялик Хаято Цуцуми бўлади.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби Шоҳруз Раҳимов (91 кг гача) англиялик Льюис Вильямс билан учрашиб, 4:1 ҳисобида устун келди. Унинг навбатдаги жанги россиялик Владимир Узунянга қарши кечади.

Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Шохруҳбек Рустамов (75 кг гача) германиялик Везир Агирман билан яхши жанг олиб борди. Бироқ 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

 
 

Мавзуга оид

  1. Яланғоч қизилмияни экспорт қилинг ва Сиз бир ярим йилга солиқдан озодсиз!

    Вазирлар Маҳкамасининг  қарори билан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари яланғоч қизилмияни хомашё сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқари олиб чиққанликлари учун тўловлардан (1 тоннаси учун 225 АҚШ доллари) 2018 йил 31 декабргача озод этилганлиги маълумот ва ижро этиш учун қабул қилинди.

    2017-06-18 02:11:31862
  1. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув

    Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Жамоалар Тошкентда учта учрашув ўтказишади. Хусейн Шодиев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси вакилларимизга қарши учрашувга Душанбе шаҳрида тайёргарлик кўришди. Қўшниларимиз Тошкентга 14 нафар футзалчи билан ташриф буюришди.

    2016-07-12 13:29:26859
  1. ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси. Бугун Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлади

    Бугун Доҳа шаҳрида Қатар ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё саралашидаги 3-босқич учрашуви бўлиб ўтади. 

    2016-09-06 09:54:40836
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:27882

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz