NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган шаҳридаги номсиз маҳалла ёҳуд тўрт йилдан бери муаммолар гирдобидаги аҳолининг арзу додини ким эшитади? 01:04 22/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бизни уйларимиз бузилиб ўрнига янги бинолар тушишини айтишганда на қувонишимизни, на хафа бўлишимизни билмаганмиз. сабаби биз барча шароитларга эга уйимизни ташлаб ҳокимият томонидан ажратиб берилган мана шу жойларга кўчиб чиқдик, бу ерда яшаш учун умуман шароит йўқ, лекин уйларимиз бузилишидан олдин бизга бошқача ваъдалар берилган эди

Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ХАМДА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ ХАМКОРЛИГИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ" ЎТКАЗИЛДИ 13:48 20/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса уюшмаган ёшларни, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганларни бандлигини таъминлаш бўйича Косонсой туман Иқтисодиёт коллежида 2018 йилнинг 19 январъ куни “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”ташкил этилди.

Батафсил
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил

Ўзбекистон бош вазири Тожикистон ҳукуматига Роғун ГЭСи борасида эътироз мактуби йўллади

Июль 20
11:00 2016

2016 йилнинг 19 июль куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, жумладан, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода номига Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш. Мирзиёев номидан расмий мактуб йўлланди.

Мактуб Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати сайтида келтирилган.

«2016 йилнинг 1 июлида «Роғун ГЭС» ОАЖ ва Италиянинг "Salini Impregilo S.p.A" компанияси ўртасида шартнома тузилганлигига оид маълумотнинг бир қатор оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

2016 йилнинг 19 июлида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг хати йўлланди. Мазкур хат Тожикистон Республикаси Бош вазири Қ.Расулзода номига йўлланиб, у қуйидаги мазмунга эга бўлди: 

"Мазкур мурожаат Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Роғун ГЭСи қурилиши бўйича Италиянинг "Salini Impregilo" компанияси билан келишувга эришгани тўғрисидаги янгиликлар билан боғлиқ.

Шу муносабат билан Сизнинг эътиборингизни яна бир бор қурилиш майдонидаги бир қатор тадқиқотлар, биринчи навбатда, Жаҳон банки бошчилигида ўтказилган лойиҳанинг мажмуавий халқаро экспертизаси - Роғун ГЭСининг қурилиши Марказий Осиёнинг барча минтақалари учун улкан хавф-хатар туғдиришини тасдиқлаганини эслатиб ўтишни жоиз деб топдик, бу ҳақида раҳбариятнинг ҳамда қўшни мамлакатлар экспертларининг маълумотларида бир неча маротаба таъкидланган, Тожикистон Ҳукумати ҳам бундан яхши хабардор. 

Жаҳон банки мазкур лойиҳанинг улкан техноген, экологик, ижтимоий ва иқтисодий хавфини инобатга олиб, Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди. 

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Роғун ГЭСини барпо этиш лойиҳаси ўтган асрнинг 70- йилларида ишлаб чиқилган. Бугунги кунда замонавий талаб ва тажрибани ҳисобга олиб, бу лойиҳани қайта кўриб чиқиш шарт.

Баландлиги бўйича дунёда тенги йўқ ҳисобланган 335 метрлик тўғонга эга бу қадар улкан миқёсли ГЭС мажмуаси қурилиши учун танланган майдоннинг сейсмиклиги Рихтер шкаласи бўйича 9−10 балл бўлган тоғ ҳудудида экани жиддий шубҳа-гумонларни келтириб чиқаради. Объектнинг маълум қилинган 3,9 млрд АҚШ доллари миқдоридан анча узоқ бўлган умумий смета қийматида амалий аниқлик мавжуд эмас, лойиҳавий ҳужжатлаш ишлари тўлиқ якунланмаган, обрўли экспертлар томонидан билдирилган жиддий мулоҳазалар инобатга олинмаган

Тожикистон ҳукуматининг ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам минтақа учун улкан хавф туғдириши мумкин бўлган Роғун ГЭСи қурилишини давом эттириш учун қилаётган уринишлари кишини хавотирга солмай қўймайди, албатта.

Тожикистон раҳбарияти мамлакатнинг энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларни кичик ва ўрта ГЭСлар ҳисобидан ҳал қила олади деб ҳисоблашга асосимиз бор, бунинг учун Тожикистон ҳудудида кўплаб дарёлар ва сув ресурслари мавжуд. 

Бизга маълум бўлишича, бундай истиқболли дастур Тожикистонда амалга оширилмоқда», деб якунланади хат.  

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда қурилиши давом этаётган Роғун ГЭСи Марказий Осиёда энг йирик иншоот бўлиб, унинг илк пойдевори ўтган асрнинг 80-йилларида қўйилган эди.

Роғун ГЭСи 3600 мВт қувватга эга бўлиб, иншоот лойиҳасининг умумий қиймати тахминан 3 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.

Унинг тўғон баландлиги эса 335 метр бўлиб дунёдаги энг баланд тўғон бўлиши айтилган.

Манба:Kun.uz

Мавзуга оид

  1. Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди

    Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».

    2016-05-29 18:42:23672
  1. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув

    Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Жамоалар Тошкентда учта учрашув ўтказишади. Хусейн Шодиев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси вакилларимизга қарши учрашувга Душанбе шаҳрида тайёргарлик кўришди. Қўшниларимиз Тошкентга 14 нафар футзалчи билан ташриф буюришди.

    2016-07-12 13:29:26697
  1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи

    Ҳурматли Спикер! 


    Ҳурматли Сенат раиси! 

    Муҳтарам депутатлар ва сенаторлар! 

    Қадрли қўшма мажлис иштирокчилари! 
    2016-09-09 09:09:23581

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz