NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Ўзбекистон фидойилари – Тарғибот поездида

Август 23
14:37 2017

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллиги     муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шиори остида  жорий йилнинг  15 август куни “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирининг очилиш маросими   Наманган шахар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғининг рамзий дарвозаси олдида карнай-сурнай садолари остида бўлиб ўтди.

Тадбирни Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов Шокиржанович сўз боши билан очиб берди. У мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталди. Хусусан Наманган шаҳрида Ёшлар футбол академияси очилганлиги, кичик саноат зонасида ёш тадбиркорлар учун ер майдонлари ажратилгани, бундан ташқари, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёш оилаларга уй жой бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.  Шундан сўнг уюшмаган ёшлар вакиллари иштирокида “Китоб – ҳаёт хазинаси” деб номланган ҳайрия акцияси ўтказилди. Уни тарғибот гуруҳи аъзоси, истеъдотли ҳуқуқшунос Хушнуд Худойназаров олиб борди. У дастлаб наманганликларнинг меҳмондўстлиги, хушмуомилалиги, санъатга, китобга бўлган меҳри бўлакча эканини айтиб тадбир қатнашчиларига бир неча қизиқарли саволларни ўртага ташлади. Жумладан, “Қўқон хонлиги хизматчилари бир нечта туяларда карвон бўлиб йўлга чиқадиган бўлса, албатта, учта туяга алохида юкни ортар экан, бу нима эди?” деган саволга НамДУ қошидаги 1-академик лицей битирувчиси Мирзохид исмли йигит “Учта туяга китоблар юкланган” деган тўғри жавобни билдирди. Унга таниқли қўшиқчи Ёдгор Мирзажонов китоб совға қилди. Ёки “Хинд ёзувчиси Робиндранат Тагор билан Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ўхшаш жихатлари нимада эди?” саволига вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими Жамшидбек Робиндранат Тагор Хиндистон Абдулла Орипов Ўзбекистон мадҳиясини яратганлар деб жавоб берди. Унга “Уммон” гуруҳи аъзолари 1 тадан китоб совға қилишди. Учинчи савол ҳам қизиқарли бўлди . “Яъни бир мамлакатда кутубхона биноси ҳар йили 5 сантиметрга чўкар экан, бунинг сабаби нимада?“ деган саволга Уйчи туманининг Ёрқўрғон қишлоғидан келган 7-синф ўқувчиси Абдурашид “Қурувчилар ҳар йили кутубхона фонди бойиб,  китоблар ҳажми, сони , оғирлиги ортиб боришини ҳисобга олишмаган” деб жавоб қайтарди ва унга ҳам ажойиб китоб туҳфа этилди. Қатнашчиларга кимда фикр-таклиф бор деган мурожаатига Соҳибахон исмли аёл чиқиб, қизи шу куни тиббиёт коллежига имтихон топшираётганини, ўзи ҳам адабиётга, китобга қизиқишини таъкидлаб, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Онажон” номли шеърини ёддан ифодали қилиб айтиб берди. Ҳамма уни қарсаклар билан олқишлади.

 Ёш тарғиботчилар фақат тарғибот олиб бориш билан чекланмай, уюушмаган ёларнинг ҳам фикрини ўрганиш, уларни фойдали юмушларга, амалий ишларга жалб этиш ҳар томонлама ёрдам бериш, рағбатлантириш билан шуғулланади, - дейди тарғибот гуруҳ аъзоси, Халқ таълими вазирлиги вакили Дурбек Воҳидов. Тадбир акцияси қизғин туска кирди. Тарғибот гуруҳи вакилларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюушмаси аъзоси, ёзувчи Мирзапўлат Тошпўлатов, таниқли психолог Алишер Холиқов, “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори Ёдгор Мирзажонов, “Уммон” гурухи ҳонандалари, актёр Фарруҳ Ботиров, ёш олим Озодбек Тўраев, тадбиркор Маҳмуд Нурматов, спорт устаси Яҳёхон Сойитхоновларнинг маънавият-маърифат, китоб мутолааси соғлом турмуш тарзи  ҳақидаги фикр-мулоҳазалари барчага манзур бўлди, куй ва қўшиқлар эса ёшларни даврага чорлади. – бугунги тадбирга мен ҳам мактабимиздаги 10 нафар ўқувчини бирга олиб келдим,- дейди 2-мактабнинг ёшлар етакчиси Вилоят Ғаффорова .- “Китоб – ҳаёт хазинаси” номли акция Ўқувчиларимизда  яхши таассурот қолдирди. Айниқса, таниқли ижодкорлар, санъаткорлар, тадбиркорлар билан бўлган қизиқарли мулоқотлар уларнинг қалбида бир умрга мухрланиб қолганига ишонамиз. Тарғибот гуруҳи 26-сонли “Меҳрибонлик уйи”да “Махсус болалар уйи”да , вилоят кардиология марказида, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам бўлишиб, уюшмаган ёшлар билан учрашдилар. Улар билан самимий мулоқот ўтказдилар. Моҳир публицист, таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоев, шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, болалар шоири Муҳайё Тўлаганова, Миллий академик драма театри актёри Шерзод Абдувалиев, Ўзбекистон Ёш ижодкорлар уюшмаси раиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Меҳриноз Аббосова, опера ва балет театри артисти Улуғбек  Олимов, Тошкент Давлат юридик университети талабалари Муҳаммадюсуф ва Давлатбек, Тошкент психологлар ассоциацияси вакили Вероника Қодирова Ёшлар иттифоқи кенгаши марказий раиси ўринбосари Суҳроб Мақсудов, кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Дилафрўз Мамажонова ва ҳонанда Мустафолар юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва диний вазият барқарорлиги, жамиятда кечаётган катта ижобий ўзгаришлар ҳусусида ҳаётий  мисоллар орқали йиғилганларга сўзлаб беришди.

Тарғибот гуруҳининг бир қисми водийда битта бўлган психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги махсус “Болалар уйи”га бордилар. У ерда даволанаётган ва тарбияланаётган ногирон болаларга яратилган шароитлар билан танишишди. “Болалар уйи”нинг бош шифокори Назирахон Ҳамдамова меҳмонларга миннатдорлик билдириб, руҳий ва жисмоний нуқсонга эга болаларнинг ҳолатига эътиборни қаратди. У эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, қонуний орттирилган ҳомиладорлик натижасида шундай аянчли манзаралар содир бўлаётганини афсус билан таъкидлади. – Эл-юрт ҳурматидаги актёр ва хонандалар, олим ва ижодкорлар жойлардаги тарғибот тадбирларида шу каби салбий кўринишларнинг олдини олишда фаол бўлишлари зарур. Чунки уларни кўпчилик танийди, ҳурмат қилади,  эргашади. Тарғиботчиларни ибрати жуда самарали ва таъсирчан бўлади, - деди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдулходи Иминов. Тарбиячилар ва имконияти чекланган кичкинтойларга машҳур хоанандаларнинг рақсбоп қўшиқлари жуда ёқди. Уларнинг қувончи диллардаги ғуборларини чиқариб юборгани, ўзаро меҳр-оқибатни оширгани шукрона келтиришга ундагани аниқ. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раиси Анвар Икрамов бошчилигида яна бир гуруҳ “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида бўлишди. Тинчлик ва саломатликнинг қадрига етиш , дин ниқоби остидаги хунрезликлар ва “оммавий маданият”нинг турли намойишларига муросасиз курашиш  бугун долзарб масала бўлиб келмоқда. Бунда ўз фикрига эга, диний ва дунёвий билимларни пухта олган ёшларнинг намунаси, ўрни катта. Шу мақсадда мазкур билим даргоҳида яқинда Ёшлар иттифоқини Наманган шаҳар кенгашининг бошланғич ташкилоти тузилиб, етакчи ҳам сайланди.

Шунингдек, тарғиботчилар маҳаллалардаги ногирон ва имконияти чекланган ёшларнинг  ҳонадонларига ҳам кириб, уларни муаммоларини ўргандилар. Арзларини тинглаб, масалалар ўрнида ҳал этилди.

Шу кунги амалий, маърифий-маданий тадбирдаЎзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгашининг  етакчи аъзолари,  Машрапов Сарвар, Хожиакбар Паттаев, Қурбанов Муҳаммаджон, Отамирзев Абдулазизлар ҳам ўз амалий кўмаклари билан иштирок этишди. Тадбир сўнгида Наманган шаҳар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғидаги маданий сайрга уланиб кетди.

Мавзуга оид

  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55577

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz